1-жадвалда келтирилган маълумотлар бўйича, республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 157 қишлоқ туманлари, 119 шаҳар, 1085 шаҳарча, 1471 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари мавжуд. Энг катта – Қўнғирот (майдони 76,0 минг кв.км) ва энг кичиги Булоқбоши (0,18 минг кв.км) қишлоқ туманлари ўртасидаги нисбат 422 мартага тенг. Бундай юқори кўрсаткич айни вақтда мамлакатимизнинг ички талофатларга бойлиги, унинг “географийлиги”дан далолат беради. Агар Қўнғирот туманига Учқудуқ (46,6), Томди (42,5), Мўйноқ (37,9) ва Тахтакўпир (21,1 минг кв.км) туманларини қўшиб ҳисобласак, у ҳолда мазкур қишлоқ туманлари мамлакат ҳудудининг деярли ярмини ташкил қилади (222,6 минг кв.км). - 1-жадвалда келтирилган маълумотлар бўйича, республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 157 қишлоқ туманлари, 119 шаҳар, 1085 шаҳарча, 1471 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари мавжуд. Энг катта – Қўнғирот (майдони 76,0 минг кв.км) ва энг кичиги Булоқбоши (0,18 минг кв.км) қишлоқ туманлари ўртасидаги нисбат 422 мартага тенг. Бундай юқори кўрсаткич айни вақтда мамлакатимизнинг ички талофатларга бойлиги, унинг “географийлиги”дан далолат беради. Агар Қўнғирот туманига Учқудуқ (46,6), Томди (42,5), Мўйноқ (37,9) ва Тахтакўпир (21,1 минг кв.км) туманларини қўшиб ҳисобласак, у ҳолда мазкур қишлоқ туманлари мамлакат ҳудудининг деярли ярмини ташкил қилади (222,6 минг кв.км).
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши (1 январ 2016 й. холатига) 1-жадвал Кичик қишлоқ туманлари ёки ҳар бири 0,25 минг кв.км-гача майдонга эга бўлганларга Сўх, Бўз, Оқолтин, Норин каби туманлар ҳам киради. Бу ерда иқтисодий географик қонуният шундан иборатки, туман майдони қанча катта бўлса унинг иқтисодий ва демографик салоҳияти (“зичлиги”) шунча паст бўлади ва, аксинча, кичик ҳудудларнинг сиғими юқори даражада бўлади. Кичик ҳудудларга қўшилиб кетиш “ҳавф” туғдирса, катта майдонни эгаллаган туманларда эса уларнинг табиий ресурсларини ўзлаштириш натижасида бўлиниб кетиш имкониятлари мавжуд бўлади. - Кичик қишлоқ туманлари ёки ҳар бири 0,25 минг кв.км-гача майдонга эга бўлганларга Сўх, Бўз, Оқолтин, Норин каби туманлар ҳам киради. Бу ерда иқтисодий географик қонуният шундан иборатки, туман майдони қанча катта бўлса унинг иқтисодий ва демографик салоҳияти (“зичлиги”) шунча паст бўлади ва, аксинча, кичик ҳудудларнинг сиғими юқори даражада бўлади. Кичик ҳудудларга қўшилиб кетиш “ҳавф” туғдирса, катта майдонни эгаллаган туманларда эса уларнинг табиий ресурсларини ўзлаштириш натижасида бўлиниб кетиш имкониятлари мавжуд бўлади.
- Бу ҳақда Ш.Қурбоновнинг “Кичик ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий географияси” (Т.: МУМТОZ SO’Z, 2013.) илмий монографиясидан тўлиқ маълумот олиш мумкин.
- Айни вақтда кичик туманлар (ҳудудлар) табиатига антропоген ва техноген таъсир ёки босим юқори бўлиб, бу ерда ҳудуднинг “зўриқиш” ҳолати кузатилиши мумкин (проф. Ю.Аҳмадалиев ибораси).
Do'stlaringiz bilan baham: |