Иқлим ёки рельф саноат географияси нуқтаи назардан умумий тарзда табиий шароит саналса, қишлоқ хўжалиги учун (ҳарорат, намлик, тупроқ) муҳим агроиқлимий ресурслар ҳисобланади. Ҳудди шундай, қуёш нури, ўрмон, денгиз рекрацияда етакчи табиий ресурслардир. - Иқлим ёки рельф саноат географияси нуқтаи назардан умумий тарзда табиий шароит саналса, қишлоқ хўжалиги учун (ҳарорат, намлик, тупроқ) муҳим агроиқлимий ресурслар ҳисобланади. Ҳудди шундай, қуёш нури, ўрмон, денгиз рекрацияда етакчи табиий ресурслардир.
- Кўриниб турибдики, табиий шароит ва табиий ресурсларга ўртасида катта фарқ йўқ, улар бир-бирларига (аниқ ҳолатда, мақсадда) ўтиб туради. Шунинг учун бўлса керак, баъзи хорижий мамлакатларда бу тушунчалар фарқ қилмайди ва улар умумий тарзда “табиий шароит”, деб қабул қилинган (демак, табиий шароит ≥ табиий ресурс экан).
Иқтисодий ва ижтимоий географияда табиий шароит ва табиий ресурсларнинг фақат “табиийлиги” эмас, уларнинг инсон ҳаёти ва хўжалик фаолияти учун зарурлиги асосий саналади. Бошқача қилиб айтганда, ер, сув, ўрмон, қазилма бойликлар энг аввало Инсон учун керак. Шу боис, ушбу фанда табиат компонентларига иқтисодий географик баҳо беришда антропоцентрик ёки демоцентрик тамойилга асосланиш талаб этилади. Қолаверса, иқтисодий география фанининг дастлабки келиб чиқиши, илк даври, илдизи айнан табиий географик шароит ва ресурсларга бориб тақалади. Ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимотининг ривожланиши ҳар хил ва турли жойлардаги табиий имкониятлардан фойдаланиб бориш жараёни негизида амалга ошган. Жумладан, бирламчи иқтисодий география фанининг тармоқлари – қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик, тоғ-кон саноати географияси табиий география таъсирида вужудга келган. - Иқтисодий ва ижтимоий географияда табиий шароит ва табиий ресурсларнинг фақат “табиийлиги” эмас, уларнинг инсон ҳаёти ва хўжалик фаолияти учун зарурлиги асосий саналади. Бошқача қилиб айтганда, ер, сув, ўрмон, қазилма бойликлар энг аввало Инсон учун керак. Шу боис, ушбу фанда табиат компонентларига иқтисодий географик баҳо беришда антропоцентрик ёки демоцентрик тамойилга асосланиш талаб этилади. Қолаверса, иқтисодий география фанининг дастлабки келиб чиқиши, илк даври, илдизи айнан табиий географик шароит ва ресурсларга бориб тақалади. Ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимотининг ривожланиши ҳар хил ва турли жойлардаги табиий имкониятлардан фойдаланиб бориш жараёни негизида амалга ошган. Жумладан, бирламчи иқтисодий география фанининг тармоқлари – қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик, тоғ-кон саноати географияси табиий география таъсирида вужудга келган.
- Табиий шароит ва табиий ресурсларга баҳо беришда, хусусан иқтисодий география фанида, нафақат уларнинг борлиги, миқдори, балки бу бойликларнинг тури ҳудудий жойлашув ва мажмуалари катта амалий аҳамият касб этади. Бинобарин, табиий ресурсларнинг ҳудудий таркиби ёки бирикмалари минтақа ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, хўжалик тармоқларининг турланишига (диверсификациясига) катта таъсир кўрсатади. Масалан, қайси бир ҳудудда тоғ дарёлари ва рангдор метал конлари ёки дарё, ўрмон, сув ёки темир рудаси ва коксланувчи тошкўмирнинг бир-бирига яқин жойлашуви турли хил ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларининг вужудга келишига, иқтисодиётнинг ҳудудий мужассамлашуви ва агломерациясига асос бўлиб хизмат қилади.
- Шунингдек, табиий шароит ва табиий ресурсларнинг аҳамияти, фойдаланиш йўналиши иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли манзилгоҳлари жойлашишига ҳар хил таъсир кўрсатади. Шу сабабдан иқтисодий-ижтимоий баҳо беришда уларнинг айнан шу жиҳатларига эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, рельефни барча соҳалар, айниқса қишлоқ хўжалиги ва транспорт учун, фойдали қазилмаларни саноат нуқтаи назардан таҳлил қилиш ва баҳолаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |