ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 681 www.ares.uz
хўжаликларининг ер майдони бир фермер хўжалиги ҳисобига ўртача 6,8 гектар.
Бу рақам вилоятларда 5,5 гектардан (Тошкент ва Хоразм) 9,3 гектаргача
(Самарқанд) фарқланади. Таъкидлаш жоизки, мазкур йўналишга ихтисослашган
хўжаликларга ажратилган жами ер майдони бўйича Самарқанд вилояти алоҳида
ажралиб туради. Республика бўйича бу турдаги ерлар 168,2 минг гектар бўлиб,
унинг 23,4 минг гектари яъни, 13,9 фоизи ушбу вилоят ҳиссасига мос келади.
Шу сабабдан, Самарқандда боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер
хўжаликлари сони кўп ва уларнинг ўртача ер майдони анча катта.
Агроиқтисодиётнинг полизчилик ва сабзавотчилик йўналишига жами 3655
та фермер хўжалиги ихтисослашган бўлиб, уларнинг ўртача ер майдони
республикамизда 8,1 гектар. Статистик маълумотларга кўра, полиз
маҳсулотларининг 50,5 фоизи, сабзавотларнинг 38,8 фоизи фермер
хўжаликларида етиштирилади (2017 йил).
Полиз маҳсулотларини тайёрлашда фермер хўжаликларининг ҳиссаси
Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида 60 фоиздан ортиқ бўлса, аксинча,
Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятлари бу жиҳатдан сўнгги ўринларини банд
этмоқда, мос равишда: 24,5; 29,3 ва 34,6 %. Қадимдан полизчилик, хусусан,
қовун (“Мирзачўл қовунлари”) ва тарвуз етиштириш яхши ривожланган Сирдарё
ва Жиззахда бу кўрсаткич мамлакатнинг ўртача даражасига тенг. Сабзавот ва
картошкачилик маҳсулотлари, айниқса, сабзавотчиликнинг ҳудудий ташкил
этилишида шаҳарлар, урбанизация жараёнининг ривожланиши муҳим аҳамият
касб этади. Шунга боғлиқ ҳолда, йирик шаҳарлари мавжуд (Тошкент, Самарқанд
ва ҳ.к.) ҳамда аҳоли нисбатан сийрак жойлашган, яъни деҳқон хўжаликлари
нисбатан камчиликни ташкил этган минтақаларда (Жиззах вилояти ва
Қорақалпоғистон Республикаси) сабзавот маҳсулотларини етиштиришда фермер
хўжаликларининг улуши каттароқ.
Қолаверса, сабзавотчиликнинг ривожланиши ва ҳудудий ташкил
этилишида иқлимий омилларнинг ҳам кучли таъсир этиши кўзга ташланади.
Чунончи, Термиз шаҳри ва унинг атрофида тайёрланаётган сабзавот
маҳсулотлари фақатгина мазкур шаҳар ёки республикамизнинг бир қатор
шаҳарларини таъминлаш билан чегараланиб қолмай, балки, яқин хориж
мамлакатларига экспорт ҳам қилинади. Айнан, бу ерда мазкур ҳолат
шаклланишига баҳорнинг эрта келиши ва, натижада, сабзавот маҳсулотларининг
бошқа ҳудудларга нисбатан маълум вақт олдинроқ пишиб етилиши сабаб бўлган.
Мамлактимиз фермер хўжаликларида ялпи картошка ҳосилининг 1/4 қисмига
яқини етиштирилади. Унинг ҳудудий жиҳатлари сабзавотчиликни деярли
такрорлайди. Бироқ, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида картошка
Do'stlaringiz bilan baham: |