ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 680 www.ares.uz
шакллари
фермер
хўжаликларига
тенглаша
олмайди
ва
уларнинг
ривожланишини бугунги кунда фермерчиликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган хўжаликлар сони ва майдони
бўйича Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари етакчи ҳисобланади. Ушбу
вилоятларда жами пахта ва ғалла маҳсулотлари етиштираётган фермер
хўжаликларининг 40,3 фоизи, уларга бириктирилган ер майдонларининг эса 39,0
фоизи мужассамлашган. Пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган фермер
хўжаликларининг энг кам миқдори Навоий вилоятига тўғри келади, унинг бу
борадаги улуши атиги 2,3 фоиз (1393 та). Қолган барча вилоятларда бу
йўналишдаги хўжаликлар 3500-5000 тадан шаклланган. Пахтачилик ва
ғаллачиликка ихтисослашган хўжаликларнинг ер майдони бошқа йўналишга
ихтисослашган хўжаликларга нисбатан катта бўлиб, бундай стратегик қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган бир фермер хўжалигининг ўртача ер
майдони республикамизда 52,7 гектар. Ушбу кўрсаткич минтақалар даражасида
41,3 гектардан (Самарқанд) 69,3 гектаргача (Қорақалпоғистон Республикаси)
фарқланади.
Мамлакатимизда ихтисослашган фермер хўжаликлари сони бўйича
иккинчи ўринда боғдорчилик ва узумчилик йўналиши туради. Уларнинг сони
24,7 мингдан ортиқ. Республикада етиштирилаётган узум ва меванинг ярми,
хусусан, узумнинг 56,4, меванинг 46,9 фоизи фермер хўжаликлари томонидан
тайёрланмоқда. Мулкчиликнинг мазкур шаклида узум етиштириш борасида
Сурхондарё, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари алоҳида
ажралиб туради. Уларда бундай вазиятнинг юзага келишига узумчилик ривожи
учун қулай табиий иқлим ва рельеф шароити, яъни тоғ олди минтақаларининг
мавжудлиги ва деҳқон хўжаликларининг кўпроқ сабзавот етиштиришга устувор
аҳамият қаратганликлари сабаб бўлган. Мевачиликда фермер хўжаликларининг
улуши вилоятлар даражасида 67,3 фоиздан (Фарғона) 25,2 фоизгача (Андижон)
фарқланади.
Боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари сони
ҳам республикамиз ички таркибига кўра турлича кўриниш касб этади. Бу
йўналишдаги хўжаликлар Фарғона, Тошкент, Наманган ва Самарқанд
вилоятларида нисбатан кўпроқ шаклланган. Улар ҳисобига жами мева ва узум
етиштиришга йўналтирилган фермер хўжаликларининг ярмидан кўпроғи – 52,3
фоизи тўғри келади. Аксинча, бу кўрсаткич тоғ ва тоғ олди ҳудудлари мавжуд
бўлмаган ва, асосан, текислик (чўл) рельеф шаклларидан таркиб топган Бухоро,
Навоий, Сирдарё ва, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида жуда паст
даражада.
Боғдорчилик
ва
узумчиликка
ихтисослашган
фермер
Do'stlaringiz bilan baham: |