ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 682 www.ares.uz
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ушбу мулкчилик шакли жуда суст иштирок
этмоқда. Таҳлиллардан кўриниб турибдики, деҳқончилик маҳсулотларини
ишлаб чиқаришда фермер хўжаликларининг ўрни катта бўлиб, бугунги кунда
уларни янада ошириш имкониятлари боғдорчилик-узумчилик ва полизчилик-
сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларни ривожлантириш ҳисобидан олиб
борилади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакат фермер хўжаликларининг атиги 6,5 фоизи
чорвачиликка ихтисослашган. Чорвачилик тармоқлари орасида пилла
маҳсулотлари етиштиришда фермер хўжаликларининг улуши энг юқори – 96,1
%. Бу хусусда вилоятлар бир-биридан кескин ажралиб турмайди, аммо ҳудудий
фарқлар бироз сезилиб туради. Жумладан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида
пилла маҳсулотлари тайёрлашда фермер хўжаликларидан бошқа қишлоқ
хўжалиги мулкчилик шакллари шуғулланмайди. Шу билан бирга, Наманган ва
Бухоро вилоятларида фермер хўжаликларининг улуши пастроқ (мос равишда:
90,4 ва 94,2 %). Мазкур вазият уларда қишлоқ хўжалик корхоналари ҳиссасини
сезиларли даражада эканлиги билан изоҳланади. Умуман олганда, ипак қурти,
асосан, фермер хўжаликларида, қисман қишлоқ хўжалик корхоналарида
боқилади. Уларни етиштиришда деҳқон хўжаликлари деярли иштирок этмайди.
Мамлакат бўйича паррандачиликда фермер хўжаликларининг улуши 12,1
фоизни ташкил қилади. Бу борада Наманган (27,4 %) ва Хоразм (21,0 %)
вилоятлари олдинги ўринларни эгалласа, Самарқанд, Навоий, Сирдарё ва
Фарғонада ҳам бу кўрсаткич республика ўртача даражасидан юқори. Бир
пайтнинг ўзида, қолган минтақаларда у жуда паст, яъни 6-8 фоиз атрофида.
Таъкидлаш жоизки, паррандачиликнинг ривожланишига, энг аввало, истеъмол,
озуқа ва экологик омиллар кучли таъсир кўрсатади. Шу боис, ушбу тармоқни ёки
унга ихтисослашган хўжаликларни аҳолиси зич ҳудудлар (шаҳарлар) билан
қишлоқ хўжалигида ғаллачилик яхши йўлга қўйилган минтақалар оралиғида
жойлаштириш мақсадга мувофиқ.
Республикамизда
чорвачиликка
ихтисослашган
фермер
хўжаликларининг ўртача ер майдони 31,2 гектарни ташкил этгани ҳолда, бу
кўрсаткич чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантириш мумкин бўлган
Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилояти ҳамда тоғ-яйлов
чорвачилиги учун қулай Самарқанд ва Тошкент вилоятларида юқори. Нисбатан
кам сонли чорвачилик фермер хўжаликлари ем-хашак базаси кам бўлган Бухоро
ва Навоий вилоятларида фаолият олиб бормоқда.
Шундай қилиб, деҳқончиликка нисбатан чорвачилик маҳсулотларини
етиштиришда фермер хўжаликларининг ҳиссаси паст даражада. Ваҳоланки,
Do'stlaringiz bilan baham: |