ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 679 www.ares.uz
хўжалиги интенсив йўналишда ривожланиб бораётган Андижон, Фарғона,
Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари олдинда, уларда бир фермер хўжалигида
ўртача 20 кишига яқин ишчи ходим фаолият кўрсатади. Ушбу кўрсаткич Хоразм,
Бухоро ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам анча катта – 16-18 кишидан
кўпроқ. Аксинча, Навоий ва Жиззах вилоятлари фермер хўжаликларида ўртача
6-9 кишидан хизмат қилади.
Мамлакатимизда фермер хўжаликлари кўпроқ стратегик аҳамиятга эга
бўлган деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда етакчилик қилади. Масалан,
2017 йилда пахтанинг 99,1 фоизи, ғалланинг 79,2 фоизи, узум ва полизнинг
ярмидан ортиғи улар томонидан ишлаб чиқарилган. Деҳқон хўжаликларининг
улуши деҳқончилик тармоқларидан фақат картошка, сабзавот ва мевалар
тайёрлашда юқорироқ. Чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда эса деҳқон
хўжаликларининг устунлиги яққол кўзга ташланади. Ушбу хўжалик тоифаси
ҳиссасига сутнинг 96,1, гўштнинг 95,1, жуннинг 82,8, қоракўл терисининг 67,6,
тухумнинг 58,0 фоизи тўғри келади (2017 йил). Шунингдек, деҳқон
хўжаликларида йирик шохли қорамоллар сонининг 93,4, қўй ва эчкиларнинг
79,2, чўчқаларнинг 76,6 ва паррандаларнинг 59,8 фоизи боқилади.
МУҲОКАМА
Республика фермер хўжаликларининг ҳудудий хусусиятлари уларнинг
ихтисослашуви билан ўзаро боғлиқликда шаклланган. Мамлакат фермер
хўжаликларининг 60,0 фоизи (60,7 мингга яқини) давлат буюртмаси асосида
стратегик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, яъни пахтачилик
ва ғаллачиликка ихтисослашган. Деҳқончиликнинг энг етакчи тармоғи
ҳисобланган пахтанинг 99,4 фоизи фермер хўжаликларида яратилмоқда. Бу
хусусда вилоятлар бир-биридан кескин ажралиб турмайди, бироқ, географик
фарқлар бироз сезиларли даражада. Масалан, агроиқтисодиёти пахтачиликкка
ихтисослашган Жиззах вилоятида пахта етиштиришда фермер хўжаликларининг
улуши – 100,0 %, қолган вилоятларда у 99,0 % ва ундан юқори. Фақатгина
Хоразм вилоятида мазкур кўрсаткич нисбатан паст. Деҳқончиликнинг иккинчи
йирик тармоғи ғаллачиликда фермер хўжаликларининг улуши мамлакатда
ўртача – 83,6 % (шолининг 82,4, маккажўхорининг 38,1 фоизи фермер
хўжаликларига тўғри келади). Жиззах, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида бу
борада республика ўртача даражасидан юқори кўрсаткич шаклланган. Бир
пайтнинг ўзида, Бухоро ва Хоразмда ушбу рақам 60 фоиз атрофида, қолган
қисми деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилади. Айтиш мумкинки, айнан
пахтачилик ва ғаллачилик маҳсулотлари етиштиришда ҳеч бир мулкчилик
Do'stlaringiz bilan baham: |