Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-МАВЗУ. ИЛК ЎРТА АСРЛАР ДАВЛАТЧИЛИГИ



Download 1,4 Mb.
bet41/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

4-МАВЗУ. ИЛК ЎРТА АСРЛАР ДАВЛАТЧИЛИГИ
ТАРИХИ (V-VIII АСРЛАР)


1-§. Эфталитлар даври давлатчилиги


Кидарийлар, хионийлар ва эфталитларнинг сиёсий ҳамда этник тарихи. Милоднинг IV-V асрлари Ўрта осиё қадимги тарихининг муҳим босқичларидан ҳисобланади. Улкан Кушонлар давлати ички ва ташқи курашлар натижасида бир қанча мустақил давлатларга бўлиниб кетади. Ўрта Осиёнинг жанубида унинг тарихидан Тохаристон ва Марв ажралиб чиқади. Улардан шимолда эса Суғд алоҳида бўлса, унинг шарқий томонида Уструшона жойлашади. Уструшонага туташ ҳудудларда Фарғона, Ўрта Осиёнинг шимолий ҳудудларида Чоч ва Хоразм мулклари мустақил эди.
Бу даврда Ўрта Осиёда бўлиб ўтган сиёсий жараёнлар кўп сонли ички ва ташқи урушлар билан боғлиқ эди. Шунингдек, милодий IV-V асрлар ўрта Осиё ҳудудларига кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар иттифоқи юзага келиши, янги сиёсий кучлардан бири Кидарийлар бўлиб, улар ҳақидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бэйши Солномасида ҳамда ғарб муаллиф тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, кидарийларнинг дастлабки, ватани Шарқий Туркистон эди. Бэйши солномасида берилиши, юечжилар ҳумдори Цидоло жужанлар ҳужуми туфайли ўз қароргоҳини Боло (Балхга) га кўчирган. Яна шу манба хабар беришича, Кидар Шимолий Ҳиндистонга юриш қилиб Гандхардан шимолдаги 5 та давлатни ўзига бўйсундирган. Айрим тадқиқотчилар, кидарийлар Шарқий Туркистондан кўчишни бошланган сўнг улар икки қисмга бўлиниб, катта қисми шимоли-ғарбий Ҳиндистонга, кичик қисми эса Ўрта Осиёга жойлашадилар, деган фикрни илгари сурадилар. Кидарийларнинг Ўрта Осиёга жойлашуви масалалари билан шуғулланган. С.К.Кабановнинг фикрича, уларнинг маркази Балх эмас балки Қарши атрофларидаги Ерқўрғон кўҳна шаҳри бўлган. Бу фикрни Л.Н.Гумилёв ҳам қўллаб-қувватлайди. Аммо, бу фикрни кўпчилик олимлар эътироф этмайдилар ва балки Қарши атрофларида кидарийларнинг кандайдир кичик гуруҳлари жойлашган бўлиши мумкин деган фикрни билдирдилар.
Тадқиқотчилар Кидар ҳукмронлик қилган даврни IV асрнинг иккинчи ярми ва V асрнинг биринчи чораги билан белгилайдилар. Кидар (ёки Кидара) аввал бошда Эрон шоҳи Шопур II га бўйсунган. Оқ хунлар бостириб келиши билан ўз ўғли Пирони Пешоварда қолдириб Шимолга йўл олган. Оқ хунлар билан кураш манбаларда 400-йилларга тўғри келиши таъкидланган. Кидар Шопур II (309-379 йй)нинг замондоши бўлиб, авваламбор кушонлар ҳокимиятининг давомчиси сифатида уларга бўйсуниб келган ҳамда хионийлар ёрдамида Бақтрияда кушонлар ҳокимиятига чек қўйган.
Кидарийлар тез орада Амударё ўнг ва чап қирғоқ ҳавзаси ҳамда Суғднинг катта қисмини эгаллайдилар. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, кидарийлар Эрон сосонийлари Билан кўпмарталаб урушлар олиб борадилар. Бу урушлар айниқса сосоний подшолари Варахран V (420-438 йй.) ва Ёздигард II (438-457 йй.) даврларида айниқса авжига чиқади. 456 йилда бўлиб ўтган навбатдаги ҳарбий тўқнашувлардан сўнг катта талофатга учраган кидарийлар қайта ўзларини ўнглаб ололмадилар. Бу воқеадан кейин кидарийлар ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда Гупта давлатини эгаллаб бу ерда 75 йил ҳукумронлик қилгани, 477 йилда Гандхардан Хитойга элчилар юборгани маълум холос.
IV аср ўрталарида Ўрта Осиё ерларига шимоли шарқдан хион қабилалари бостириб кирадилар. Тарихда хионийлар номи Билан машҳур бўлган бу қабилаларнинг асли ватанини айрим тадқиқотчилар Орол бўйида деб ҳисоблайдилар. Хионийлар хун қабилаларига қон-қариндош бўлганликларидан бўлса керак, ғарб тарихчилари уларни “оқ хунлар” деб атайдилар. IV асрнинг ўрталарида анча кучайган хионийлар жанубга томон ҳаракат қилиб сосонийлар билан тўқнашадилар. Бу тўқнашувлар ҳамда хионийлар йўлбошчиси Грумбат, уларнинг Суриядаги Умда шаҳрини қамал қилганликлари ҳақида Аммиан Марцеллин маълумотлар беради. Дастлабки ҳаракатларда хионийлар мағлубиятга учрасаларда, кейинроқ улар шарққа томон юришлар қилган сосонийлар шоҳи Шопур II га қаттиқ зарбалар берадилар. К.Тревернинг фикрича, хионийлар IV асрнинг 70-йилларида ўзининг кучайган палласига киради. Ўрта Осиёда кидарийлар ва эфталитлар ҳукмронлиги ўрнатилгач хионийларнинг сиёсий аҳволи ўзгаради ва улар эфталитларга тобе бўлиб қолади. Афсуски, хионийлар ва кидарийларнинг давлат бошқаруви тизими ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келмаган.
Хионийлар ва кидарийларга нисбатан эфталитлар ҳақидаги маълумотлар нисбатан кўпроқ сақланган. Шунга қарамадан эфталитларнинг келиб чиқиши ҳақидаги олимларнинг фикрлари турлича. Мисол учун, С.П. Толстов, А.Н.Бернштом, К.В.Тревер каби олимлар эфталитларнинг илк ватани Сирдарёнинг қуйи оқими деб ҳисобласалар, А.Мандельштам, Р.Гришман, Л.Гумилёв, К.Еноки каби олимлар эса эфталитлар ватанини Бадахшон деб ҳисоблайдилар. Б.Литвинский ва К.Иностранцевлар эфталитларнинг илк ватани Фарғонанинг тоғ олди ҳудудлари бўлганлиги ҳақидаги фикрни илгари сурадилар. Уларнинг туркий ҳалқлар бўлганлиги ҳақидаги масала ўзил-кесил ечимини топмаган.
Эфталитлар турли манбаларда турлича номланадилар. Мисол учун, хитой манбаларида улар “ида, иеда, идан, идян” деб, сурия ва лотин манбаларида эса “эплалит, эфталит, абдал” араб ва форс муаллифларида “ҳайтал, йафтал, ефтал” деган номлар билан эслатилади.
Хитой манбалари эфталитларни турклар (тукюе) билан боғлиқ равишда таърифлайдилар. Византиялик тарихчилар, масалан, Прокопий (VI аср) эфталитларни хунлардан деб кўрсатар экан, “улар (яъни эфталитлар) хунлардандир , таналари эса оқ” деб эслатади. Эфталитларнинг кучайган даври V асрнинг ўрталарига (456-457 йй.) яъни улар Хитойга биринчи марта элчи юборган даврга тўғри келади. Маълумотларга кўра, шу даврдан то 531 йилга қадар эфталитлар Хитойга 13 марта элчи жўнатадилар. Куч-қудрат жиҳатдан мустаҳкамланиб олган эфталитлар Ўрта Осиё ва Шимолий Ҳиндистондаги ката ерларни ишғол этишга киришадилар.
Эфталитларнинг жанубдаги асосий рақиблари Эрон сосонийлари эди. Эфталитлар аста-секин жанубий ҳудудларни ўзларига бўйсундирар эканлар, уларнинг сосонийлар Билан муносабатлари кескинлаша боради. Эфталитлар ва сосонийлар ўртасидаги курашлар подшо Перўз (459-484 йй.) даврига тўғри келади. 484 йилда эфталитлар ва сосонийлар ўртасида Марв яқинида бўлиб ўтган жангда сосонийлар мағлубиятга учрайдилар. Эфталитлар 467-473 йилларда Суғдда мустаҳкам ўрнашиб олган бўлсалар, 477-520 йиллар мобайнида Гандхарни ишғол этиб, у ердан кидарийларни сиқиб чиқарадилар. 490 йилда эфталитлар Урумчини, 497-509 йиллар орасида Қашғарни босиб, деярли бутун Шарқий Туркистонда ўз ҳукмронликларини ўрнатадилар.
Шундай қилиб, VI асрнинг бошларига келиб, эфталитлар анчагина катта ҳудудларни эгаллаган эдилар, кўпчилик манбалар эфталитларнинг даставвал кўчманчи халқлар бўлиб, кейинчалик ўтроқлашганлиги ҳақида маълумот беради. Шунинг учун ҳам айрим тадқиқотчилар уларни кўчманчилар деб ҳисобласа, айримлари уларни шаҳар ва қишлоқларда яшаганлигини таъкидлайдилар. Эфталитларнинг пойтахти Балх шаҳри эди. Кўпчилик тадқиқотчиларниннг эътироф этишларича, эфталитлар давлати унчалик ҳам мустаҳкам эмас эди ва шунинг учун ҳам узоқ яшамади.
Таъкидлаш жоизки, эфталитлар ўзларига тобе бўлган халқлар ҳаётига жуда чуқур таъсир этмасдан, ўлпон ва солиқлар ундириш билан чекланганлар. Эфталитларнинг Ўрта Осиёдаги ҳукумронлиги асосан ҳарбий кучларга таянар эди. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё халқлари уларнинг турклар билан бўлган курашда қўллаб-қувватламаганлар. Эфталитлар давлати ярим асрга яқин яшаган бўлсада Ўрта Осиё халқлари тарихида муҳим рол ўйнади.
Эфталитларнинг этник келиб чиқиши масалалари анча мураккаб ҳисобланади. Бу мураккаблик шу билан изоҳланадики, араб манбалари ва тангашунослик маълумотларида эфталитлар подшолари фақат туркларга хос бўлган унвон-тегин, хоқон унвонлари билан тилга олинади. Шу билан биргаликда тангаларда акс этган подшолар аниқ европоид ирқини беради. Бу ҳолатлар айрим тадқиқотчиларнинг эфталитларни туркий халқлар деб ҳисоблашларига сабаб бўлди.
Прокопий Кесарский эфталитлар ҳақида шундай маълумот беради: “эфталитлар хун халқлари қабиласи бўлиб, барча хунлар ичида улар ягона оқ танлидир. Турмуш тарзи жиҳатидан ҳам улар бошқа хунларга ўхшамайдилар ва бошқа хунларга ўхшаб хайвонлардек яшамайдилар. Улар битта подшо бошқарувида турадилар. Бу подшо римликлар ёки бошқалардан қолишмайдиган ҳолда аҳолига ғамхўрлик кўрсатади, ўзаро ва қўшнилар билан бўлган муносабатларда адолат мезонларига амал қилади.”
V асрда яшаган Лазар Парбский эфталитларни етти қабиладан иборат массагетларнинг етакчи уруғларидан бири эканлиги ҳақида маълумот беради. Хитой манбаларида эфталитлар юечжиларнинг бошқа бир кўриниши ёки гаогюй қабиласининг тармоғи ёки уларнинг қанғлиларнинг авлодлари сифатида талқин қилинади. Ундан ташқари, ўзларини алхонлар деб атаган эфталитлар Бақтрия-Тохаристон ерларида яшаб ўтган азалий бақтр қабилаларидан чиққан этник гуруҳ эканлиги ҳақидаги фикрлар ҳам бор. Умуман олганда эфталитларнинг туркий халқлар эканлиги ҳамда уларнинг ҳақиқий ватани Бақтрия-Тохаристон эканлигини эътироф этувчи олимлар кўпчиликни ташкил этади.
Хуллас, ўз даврида эфталитлар йирик давлат тизимини вужудга келтирдилар. Улар Ўрта Осиё, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Туркистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос солиб, Кушон давлати ўрнида ундан ҳам каттароқ ҳудудларни бирлаштирдилар. Эфталитлар Эроннинг сосонийлар давлатига, унинг ҳарбий ҳаракатларига қарши тура олдилар ҳамда сосонийларнинг Ўрта Шарқдаги ҳукмронлигига чек қўйдилар. Эфталитлар сосонийларнинг ички ишларига ҳам аралашиб турдилар, ҳатто шоҳлардан қайси бирини сайлаш ва тайинлаш масаласини ҳал қилиш уларнинг қўлида эди. Эрон давлати ҳар йили уларга катта миқдорда ўлпон тўлаб турган.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish