Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,4 Mb.
bet49/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

Халқ озодлик харакатлари. Араблар олиб бораётган босқинчилик сиёсатига қарши биринчи бўлиб, 720 йилда Суғд аҳолиси бош кўтарган ва бу ҳаракатта Самарқанд ихшиди Гурак ва Панжикент ҳокими Деваштичлар бошчилик қиладилар. Бу ҳаракат умумхалк кўзғолонига айланиб кетганлиги боис, Хуросон ноиби Сайд ибн Абдулазиз бу кўзғолонни бостиришга муваффақ бўла олмади. 721 йилда халифа Язид ибн Абдумаликнинг тавсияси билан Сайд ибн Амир ал-Хароший Хуросон ноиби этиб тайинланади. У кўзғолончилар билан мўзокаралар олиб бориши натижасида кўзғолончиларнинг бир кисми араблар томонига (Гурак бошчилигида) ўтган бўлса, бир қисми шафқатсизларча бостирилади.
VIII асрнинг 2-чорагидан бошлаб араб халифалигида иккита сулола -Уммавийлар ва Аббосийлар ўртасида кураш авж олди. Маълумки, улкан халифаликни 667 йилдан бошлаб Уммавийлар сулоласи бошқариб келар эди. Бу сулола даврида жуда кўп сиёсий ўзгаришлар, диний мазҳаблар, гуруҳларнинг кучайиши, бошқаришдаги номутаносиблик, мустамлакачилик сиёсати, зўравонлик, адолатсизликнинг авж олиши руй берди-ки, бу нарса сулоланинг кейинги даврида унинг фаолиятини қийин аҳволга солиб қўйди. 718 йилдан бошлаб Муҳаммад пайғамбарнинг амакилари Аббоснинг тарафдорлари - Аббосийлар ўз ғояларини тарғиб қила бошладилар. Уларнинг ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва унинг ҳаракати муҳим аҳамият касб этди. 749 йилда Абу Муслим қўшини халифаликнинг марказий вилоятларига юриш қилиб, Ироқ ва Жазоирда Уммавийларга ҳал қилувчи зарбалар берди. Қўзғолончилар пойтахт Дамашқни ҳам қўлга олиб, халифа Марвон II ни тахтдан ағдардилар ҳамда Аббосийлардан бўлган Абўлаббос Сафароҳ (749-754) тахтга ўтиради. Аммо, ҳокимият тепасига бошқа сулола вакиллари келса ҳам арабларга қарши кураш тухтамади.
751 йилда Бухоро шахрида Шарик ибн Шайхулмахр бошчилигида кўзғалон кўтарилади. Қўзғолончилар шиалик талабларини илгари суриб, Али авлодидан халифа тайинлаш шиорини кутариб чиқишади. Бу кўзғолон Абу Муслим жўнатган Зиёд ибн Солиҳ бошчилигидаги қўшинлар ва бухорхудот Қутайба ибн Туғшод ёрдамида бостирилади. 755 йилда Абу Муслим халифа Абу Жаъфар томонидан Бағдодда хиёнаткорона ўлдирилади. Унинг дўсти ва сафдоши Сумбад ўша йилиёқ дўсти учун ўч олиш мақсадида кўзғолон кўтаради. Қўзғолон тез орада Хуросон ва Табаристонга ёйилади. 70 кун давом этган қўзғолон халифа қўшинлари томонидан қаттиққўллик билан бостирилади.
VIII асрнинг 70-80-йилларида Моварауннаҳрда жуда улкан халқ Қўзғолони кўтарилади. Тарихда "оқ кийимлилар" қўзғолони" деб ном олган бу ҳаракатга асли келиб чиқиши Марв атрофлари ёки Балхдан бўлган Муқанна тахаллусли Хошим ибн Ҳаким бошчилик қилади. Қўзғолон 776 йилда бошланиб, ўша йили Муқанна Амударёдан ўтиб Кеш вилоятига келади ва Кеш яқинидаги Санам қалъасини ўзига қароргоҳ, қилади. Қўзғолон тез орада Суғд, Илоқ Шош, Нахшаб ва Чағаниён ҳудудларига ёйилади. Араб қўшинлари бир неча йил давомида Муқанна қўзғолонига қарши қақшатқич кураш олиб бориб, VIII аср 80-йиллари бошларида қийинчилик билан қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлдилар.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish