Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Вассал Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг сиёсий тузуми1



Download 1,4 Mb.
bet144/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

Вассал Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг сиёсий тузуми1.
Х1Х асрнинг охири ва ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида қуйидаги учта мураккаб ижтимоий ва сиёсий вазиятнинг вужудга келганлигига алоҳида эътибор бериш лозим: 1. Бухоро амирлиги Х1Х асрнинг охири ва ХХ аср бошларида ўзининг ижтимоий-сиёсий аҳволига кўра ўзига хос хусусиятларга эга эди. 2. Х1Х аср II ярмидан бошлаб ҳукм суриб келаётган Россия империясининг ҳукмронлиги амирликнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётига кучли таъсир ўтказди. 3.Амирлик ва Россия давлатлари ўртасида 1868 ва 1873 йилларда тузилган шартномалар билан Бухоро амирлигининг давлат мустақиллигига барҳам берилди.
1873 йилнинг 28 сентябрида Россия ва Бухоро давлатлари ўртасида “Дўстлик шартнома” си тузилди. Ушбу шартномада Бухоро ва Россия давлатларининг чегаралари белгиланиб, қуйидагилар алоҳида қайд этилган эди:
-Рус ва Бухоро кемаларининг Амударё бўйича ҳаракати аниқлаб қўйилди;
-Бухоро амирлигининг барча шаҳар ва қишлоқларида рус савдогарларининг эркин ва очиқ фаолият кўрсатиши, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш Бухоро ҳукумати зиммасига юклатилди;
-Рус ва Бухоро амирлиги фуқароларининг Россия империяси ҳамда Бухоро ҳудудида уй, боғ, ер майдонларини сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқлари белгиланди;
-Рус фуқароларининг Россия ҳукумати рухсати билан Бухоро амирлиги ҳудудида юриши мумкинлиги, Бухоро ҳукумати Россия империяси ҳудудида жиноят содир этганларни дарҳол топшириши қайд этилди;
-Ўзаро алоқаларни сақлаб туриш учун Бухоро ҳукумати ўз вакилларини Тошкентда тайинлаши ва уни маблағ билан таъминлаши, шунингдек рус ҳукумати Бухорода ўз вакилини тайинлаши ва уни маблағ билан таъминлаб туриши таъкидланди.
Ушбу шартномага мувофиқ Бухоро ҳудудида қул савдоси таъқиқлаб қўйилди, хориждан сотишга олиб келинган қуллар эгаларидан тортиб олиниб, озод қилиниши белгилаб қўйилди. Бу шартгоманинг 1888 йил 23 июнда қабул қилинган Қўшимча қоидалар Баённомасида кўрсатилишича, Рус фуқаролари Бухоро ҳудудида ер, уй, боғ сотиб олиши Бухоро ҳудудида амал қилинган қонунга кўра, аввал Қўшбеги томонидан сўнгра Сиёсий агент томонидан тасдиқланиши лозим бўлган. Бу акт сиёсий агент тасдиғидан сўнггина кучга кирган.
Чор ҳукумати ва унинг сиёсий агенти мамлакат ички маъмурий бошқаруви, маънавий ҳолати ва шу кабиларга аралашмаган.
Бухоро амирлигида давлат бошлиғи ҳам, диний раҳномо ҳам амир ҳисобланган. Амирлик мерос тариқасида ҳукмронлик қилаётган амирнинг катта ўғлига қолган ва фақат алоҳида ҳоллардагина мерос ҳуқуқи бошқа фарзандларига ўтган. Амир ўзбекларнинг Манғит сулоласига мансуб бўлиб, давлат бошқарувида асосан шу сулолага таянган. Юқори мансабларни асосан шу сулола вакиллари эгаллаб келганлар.
Бошқа мусулмон давлатларида бўлганидек, амирлик ҳокимиятини чеклашга қаратилган махсус институтлар бўлмаса-да, унинг деспотик ҳатти-ҳаракатларини чеклаб турувчи диний ва ахлоқий омиллар мавжуд бўлган. Амир чекланмаган ҳокимият соҳиби бўлиб кўринса-да, унинг фаолияти ва ваколатидан ҳам устун “Каломуллоҳ” (“Худонинг сўзи”), яъни “Қуръони Карим” турган. Бу эса Ғарб олимлари илгари сурган “шарқ деспотизми” тушунчасининг етарли асосланмаганлигини кўрсатади. Бухоро амирлигида ҳам давлат хазинаси амир хазинасидан ажратилмаган.
Бухоро амирлигининг давлат бошқаруви икки қисмдан иборат бўлган. Биринчиси, амир саройининг хизмати бўлса, иккинчиси бевосита давлат бошқаруви ҳисобланган.
Саройда қуйидаги аниқ вазифалар мавжуд бўлган:
Удайчи – уларнинг вазифасига доим амирнинг ёнида бўлиш, унга иш юзасидан маълумотлар бериб туриш, шунингдек, Петербург ва Туркистон генерал-губернатори қошидаги элчихоналарда алоҳида топшириқларни бажариш кирган;

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish