ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ
ЧИЗМАТАСВИР
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБ- ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА
5-11- СИНФЛАР УЧУН
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент 2019
|
Мазкур фан дастури
Ўзбекистон Бадиий академиясининг
2019 йил 22 августдаги И-590-сонли буйруғининг 3-иловаси билан тасдиқланган
|
Tузувчилар:
|
|
|
С. А. Жаляева
Г. Р. Цынгалова
А. Б. Шодиева
Д. У. Умарова
У. Ш. Шокаримов
Н. З. Ражабов
|
|
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими ўқув ишлари бўйича уста, санъат тарихи фан ўқитувчиси
РИСМИ рассомчилик бўлими, ўқитувчиси
Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
|
Taқризчилaр:
|
Р. Худайберганов
|
-
|
К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти “Маҳобатли рангтасвир”- кафедраси профессори. Ўзбекистон ҳалқ рассоми.
|
Б. Хаджиметов
|
-
|
К. Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти доценти
|
КИРИШ
Чизматасвир курсининг вазифаси ўқувчиларга икки ўлчовли текисликда график воситалар – чизиқ (линия), чизги (штрих), нур-соя ва тус орқали уч ўлчовли шаклда кўриш, тушуниш ва тасвирлашни ўргатади.
Фаннинг мақсади ўқувчиларда бадиий тафаккурни ижодий ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ўқувчилар тасаввурида фикрни мўжаз, таъсирли ва намунавий ҳолатини яратиш. Барча босқичларда эса ишни фикр мазмунини асосан шаклланиш ғоясини акс эттириш шарт. Ғояни танлаш, ўқувчидан асарни тугал ва етук ҳолга етказа олиш, фикрни мустақил равишда етказиб бериш талаб қилинади. Ҳаётдаги хақиқат лавҳаларини хаққоний кўрсата билиши, янгиликлар ва долзарб давр руҳини ҳис қила олиши керак. Аввало диққат эътиборини композициявий бошланғич жараёнга аҳамият бериб қаратиш керак.
Ҳозирги даврда Республикамизда таълим тарбияга ва унинг жаҳон стандартлари талаблари даражасида бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим жараёнида чизматасвир фани жахон тасвирий санъати академик мактабларга таянган холда маълумот алмашинуви асосида таълим тизими олиб борилади. Бу тасвирий ва амалий санъат ва дизайн ривожланишига маънавий ва моддий бойликларимизни бутун дунёга танитишига катта йўл очади.Таълим жараёнида ўқувчиларда юксак эстетик дидни шакллантиришга, ҳозирги бадиий тамойилларни тўғри англатишга, юксак ахлоҳий сифатларни ҳосил қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Ўқувчиларда ўзлари танлаган касбга муҳаббат уйғотилади, ижодий меҳнатга рағбат хосил қилинади.“Чизматасвир” фани ихтисослаштирилган Дизайн мактабида умумкасбий фанлар туркумига кириб ўқувчиларга юксак бадиий дид, Чизматасвир ҳақида тушунчалар беради ва шу фанга меҳрни сингдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |