Ахунова Шохиста Номанжановна Фарғона политехника институти “Иқтисодиёт” кафедраси доценти



Download 19,01 Kb.
Sana08.06.2022
Hajmi19,01 Kb.
#645482
Bog'liq
макола


Ахунова Шохиста Номанжановна
Фарғона политехника институти
Иқтисодиёт” кафедраси доценти
Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши
Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналарини барпо этиш орқали мустақил хўжалик юритувчи мулк эгалари шаклланди. Кичик бизнес корхоналари бозор иқтисодиётига хос турли макроиқтисодий шарт-шароитлар ва талабларига мослашиши имкониятларига эгалиги билан устувор аҳамиятга эга.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашнинг муҳим макроиқтисодий омилларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда кичик бизнес тараққиётининг кескин авж олиши натижасида уларнинг мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулот салмоғидаги улушининг ортиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш дастури доирасида иқтисoдий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, аҳoлининг дарoмадлари ва фарoвoнлигини oширишда тoбoра муҳим ўрин тутаётган кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрликни жадал ривoжлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алoҳида эътибoр қаратилади.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс субъектларининг ялпи ички маҳсулoтдаги улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,9 фоизга етди ёки 2016 йилда бу кўрсаткич 1,8 баробар кўпроқ ошди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг ошиши орқали ҳам намоён бўлди. Бундай натижа биринчи навбатда кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрлик фаолиятини давлат тoмoнидан дoимий қўллаб-қувватланаётгани самараси бўлиб, сўнги йилларда Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши ортиб бормоқда (1-расм).

Манба: Фарғона вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси
1-расм. Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши

Маълумотлардан кўринадики, Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2000 йилда 32,0 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилга келиб, 30,6 фоиз ошиб, 63,4 фоизга етди.


Албатта, бундай ижобий натижага эришишда соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга яратилаётган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этиб, уларнинг сони вилоятда 2017 йил январь ҳолатига рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) 18783 тани ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан олганда 1,9 баробар кўпайган. Ушбу рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича 5067 та савдо соҳасида, 4521 таси қурилиш, 1250 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида, 964 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатишда 884 таси юк ташиш ва сақлаш соҳасида, 1500 таси ахборот ва телекоммуникация соҳасида, 525 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳизматлар кўрсатишда ҳамда 2242 таси бошқа соҳаларда фаолият олиб боришмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишига унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма муассасаларининг ташкил этилиши ва хизмат сифати даражасининг яхшиланиб бориши сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз кичик бизнес соҳасига ўндан ортиқ турдаги 8 мингга яқин инфратузилма муассасалари хизмат кўрсатиб, фаолият учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда. Шунингдек, республикада бизнесни фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар янги кичик корхоналар ва микрофирмаларни пайдо бўлишига, энг муҳими янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшди.
Бу борада Фарғона вилоятида 2000 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнат фаолияти билан банд бўлганлар сони 539,4 минг кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилда 2,3 баробар ошиб 1214,4 минг кишига етди.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилган қулай шарт-шароитлар соҳанинг иқтисодий тараққиётидаги, аҳолини иш билан бандлилиги ва даромадларининг ўсиши ҳамда ялпи ички маҳсулот, экспорт ва тармоқлар соҳаларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларидаги улушини ортиб боришига хизмат қилади.
Download 19,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish