Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

 



 
2-расм
 
Ўрта Осиёнинг қадимги даври санъати ва маданиятини ўрганишда ер 
остидан, қабрлардан топилган турли декоратив амалий санъат намуналари
жанг, ов ва меҳнат қуроллари ҳам муҳим роль ўйнайди. Сопол буюмлар, 
бронза, олтин, кумушдан ишланган, кишилар эхтиёжи учун ишлатиладиган 
буюмлар юзаси нақшлар билан безатилган бўртма тасвир ва хайкаллар билан 
пардозланган. Айрим буюмлар юзасига эса ҳаётий воқеалар акси 
туширилган. Ана шу далилий материаллар ўтмиш санъати ва маданияти
кишиларнингэстетик, бадиий қарашларини билишга хизмат қилади. 
Ўзбекистон худудида археологик казилмалардан Хоразм, Сўгд, 
Бактрия ва бошка вилоятларда наққошлик санъатининг ривожланганлиги 
маълум. Сурхондарё вилоятидаги Фаёзтепа (1-аср), Далварзинтепа (1-аср) 
будда ибодатхоналари қазилмаларидан топилган расм, нақш қолдиқлари 
бунинг яққолдалилидир. 
Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиёдаги бадиий ҳаёт ва 
маданиятни тушунишда Амударёнинг юқори оқими томонидан топилган 
турли хил антиқий буюмлар муҳим ўринни эгаллайди. Бу қадимги давр 
ёдгорликлари адабиётиларда «Амударё бойлиги» ёки “Окс бойлиги” деб 
юритилади. Гап шундаки, қадимги турклар Аму дарёни Ўкуз, яъни Катта 
дарё деб аташган, юнонлар эса Ўкузни Окс-Оксус деб номлашган. Шу “Окс 
бойлиги” ёдгорликларнинг кўп қисми ҳозирги кунда Лондондаги Британия 
музейида сақланаётган бу ёдгорликлар ичида олтиндан ясалган хайкаллар, 
турли кўза, билагчзук, узук, мухр, тангалар, олтиндан ясалган арава ва 
қуроллар диққатга сазовордир. (3-расм) 



a b


 
3-расм
Милоддан аввалги IV асрга келиб Марказий Осиё ерларига бошқа истилочи 
македониялик Искандар юриши ахмонийлар истелоси ўринини эгаллади У 
Ахмонийлар давлатини тор-мор этиб, Ўрта Осиё ерларининг кўпгина 
қисмини қаттиқ жанглардан сўнг бўйсундиришга эришди. Хоразм, Фарғона 
ва Сирдарё бўйидаги кўчманчи қабилалар эса ўз мустақиллигини сақлаб 
қолди.Амалий санъатга бу кадар чуқур фалсафий ёндошиш натижасида 
шартлилик, стилизация - рамзийликка асосланган бадиий безак асарлари 
яратиш кучайган. Ушбу тарихий омил ўзбек миллий безак санъатининг 
гуркираб ривожланишига туртки бўлган ва ҳозирда жаҳонга машҳур 
меъморчилик ёдгорликларимиз улардаги ганчкорлик, кошинкорлик, 
наққошлик, хаттотлик, тоштарошлик ва бошқа турдаги санъатларнинг 
ажойиб даражада уйғунлигидан ва мужассамлигидан далолатдир. Халқ 


10 
амалий безак санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий 
дидини шакллантиради. рухиятини тарбиялайди. Шунинг учун ҳам ўзбек 
халқ амалий санъати кишиларни бадиий-аҳлоқий, умуминсоний тарбиялаб, 
уларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришда ҳамда маданий 
даражасини оширишда энг зарур манбалардан бири ҳисобланади. 
Яқин 
ўтмишдаўзбек 
амалий 
безак 
санъатининг 
энг 
ривожланганнаққошлик, ганчкорлик, тош ва суяк ўймакорлиги, кандакорлик, 
пичоқчилик,бўйрачилик, заргарлик, каштачилик. зардўзлик, гиламдўзлик. 
кигизчилик,саватчилик 
каби 
турларининг 
ўзига 
хос 
бажариш 
технологиялари, хақиқиймиллий номлари, уларга хос атамалар, бу 
санъатларга хос мактаблар, услублар аста секин унутила бошлаган эди. 
Ҳозирги кунда санъаткорлар, халқ усталари, муаллимлар ва санъат 
ҳаваскорлари олдига амалий безак санъатини сақлаб қолиш, уларни ҳар 
томонлама ўрганиш ва ривожлантириш, ёш авлодга санъат сир-асрорларини 
ўргатиш орқали ўринбосарлар тайёрлаш санъат асарларини кенг тарғиб 
қилиш орқали жамоатчиликнинг эстетик дидини, маданий даражасини янада 
юқори босқичга кўтарилишига эришиш вазифаларини қўяди. 
Халқ амалий безак санъати анъаналари тарихда авлоддан-авлодга ўтиб 
келиш билан бирга тараққиётнинг янги сифатига эга бўлмоқда, бу жараён, 
айниқса ҳозирги даврда янада юқори самараларга эришув имкониятига эга 
бўлиб бормоқда. 
Ўзбек халқ амалий безак санъати ҳам санъат, ҳам ҳунар. Асрлар 
мобайнида ота-боболаримиз томонидан кўз қорачиғидек асраб-авайлаб 
келинган халқ амалий безак санъати дурдонасидир. Тарихда ва айни кунларга 
қадар сақланиб келинаётган бу амалий санъат турлари келгусида янада 
қадрланади ва ардоқланади. 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish