НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА НОТИҚЛИК САНЪАТИ Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати - Режа:
- 1.Нутқ маданияти ўқув предметининг мақсади ва вазифалари.
- 2.Нутқ маданиятининг кўринишлари.
- 3.Нутқ техникаси ва уни такомиллаштириш бўйича машқлар.
- 4.Нотиқлик санъати, ундан фойдаланиш, йўл қўйиладиган баъзи камчиликлар устидан ишлаш.
Лингвистик тор маънода нутқ маданияти - - Тил меъёрларини эгаллаш, яъни талаффуз, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонунларини эгалламоқ, шунингдек тилнинг тасвирий воситаларидан хар ҳил шароитларга мос ва мақсадга мувофиқ фойдалана олмоқ, ифодали ўқиш маданиятини эгалламоқдир.
ТИЛ ВА НУТҚ ҚИЁСИ: - Тил алоқа материали, нутқ эса алоқа шаклидир.
- Тилни халқ яратади, нутқни эса хар бир шахс яратади.
- Тилнинг ҳаёти узоқ-халқ ҳаёти билан боғлиқ, нутқнинг ҳаёти эса қисқа бўлиб, у айтилган пайтдагина мавжуддир.
- Айрим шахснинг айни замонда бир неча тили бўлиши мумкин, чунки у вақт ва ўрин билан бевосита боғланмаган; айрим шахснинг нутқи айни замонда фақат битта бўлади, чунки у маълум вақтда ва маълум ўринда юз беради.
- Тилнинг хажми ноаниқ, нутқнинг хажми эса аниқ.
- Тил турғун статик ходисадир, нутқ эса харакатда бўлиши мумкин бўлган динамик ходисадир.
НУТҚ МАДАНИЯТИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ - НУТҚНИНГ ТЎҒРИЛИГИ, АНИҚЛИГИ, МАНТИҚИЙЛИГИ, СОФЛИГИ, ИФОДАЛИЛИГИ, ЎРИНЛИЛИГИ.
Ўзбек адабий тил меъёрлари: - Лексик-семантик меъёрлар.
- Талаффуз (орфоэпик) меъёр.
- Ёзув (орфографик) меъёр.
- Фонетик меъёр.
- Аксинтологик меъёр (урғуни тўғри қўйиш).
- Грамматик (морфологик, синтактик) меъёр.
- Услубий меъёр.
- Пунтацион меъёр.
Нутқнинг қуйидаги услублари мавжуд: сўзлашув услуби, расмий услуб, илмий услуб, публицистик услуб, бадиий услуб. Нутқ техникасига қуйидагилар киради: - Нафас олиш.
- Дикция: талаффуз тарзи, талаффузнинг аниқ-равшанлик даражаси.
- Ритмика: овоз мароми ёки вазни, сўзларнинг тезлиги, нутқнинг суръати.
- Овоз диапозони: товуш хажми, чегараси баланд ва паст гапириш билан белгиланади.
- Пауза орқали тиниш белгиларни ифода этиш.
- Нутқ оҳанги.
Нотиқлик маҳоратининг тузилмаси - Маъруза мазмунига керакли ахборотлар, материаллар танлаш.
- Режани тузиш, йиғилган метериалларни маълум мантиқий кетма-кетликда ажратиш.
- Нутққа адабий ишлов бериш, мазмунини бойитиш.
- Маълум овознинг баландлигида, мимика, хатти-харакатлар билан нутқни сўзлаш.
Нутқ режасини тузганда амал қилинадиган қоидалар: - Тингловчилар учун бу мавзу нега кераклигини аниқлаш, мақсадни белгилаш.
- Мавзуни танлаш, агар берилган бўлса, уни тахлил қилиш.
- Мазмуни учун фойдали материаллар танлаш.
- Асосий нуқталарни, мавзучаларни аниқлаш.
- Танланган материални ажратиш, кераклигисини қолдириш.
- Қизиқарли кириш топиш.
- Хулосани тайёрлаш.
- Такрорлаш ва нутқни кўриб чиқиш.
Яхши нотиқ диққатини қуйидаги амалларга қаратиши керак: - Тинглаш ва эслаб қолиш.
- Мустақил ўқиш.
- Ўрганиш.
- Тадқиқотлар олиб бориш.
- Йиғилган метриални таҳлил қилиш ва ажратиш.
- Сухбатни олиб бориш.
- Саволларга жавоб бериш.
- Ўзининг фикрини ёзма равишда баён этиш.
Нотиқ йўл қуядиган баъзи хатолар: - Нутқдаги турғунлик: кўп қўлланиладиган, ҳеч ким эшитмайдиган сўз ва сўз иборалари.
- Канцеляризм: мулоқотнинг бюракратик услубида қўлланиладиган сўз ва сўз иборалари.
- Бачканалик: адабий бўлмаган ёки мазмуни харфлари бузилган сўз ва сўз иборалари.
- Жаргон: жиноят дунёсидан олинган сўз ва сўз иборалари.
Нотиқ йўл қуядиган баъзи хатолар: - Кўпсўзлик: ўзининг фикрини мантиқан аниқ ва лўнда ифода эта олмаслик.
- Паразит сўзлар: “мана шу”, “масалан”, “айтайлик”, “шундай қилиб” ва х.к.
- Варваризм: бошқа тиллардан кириб келган сўз ва сўз иборалари.
- Вульгаризм: қўпол, дағал, шалоқ сўз ва сўз иборалари.
Савол берганда: - Қўллаш мумкин:
- тингланг бахслашманг
- савол беринг қизиқиш кўрсатинг ижодий қаранг
- тушунишга ҳаракат қилинг
- Қўлламанг:
- бахслашманг
- сабрсиз бўлманг
- кинояли гапирманг
- асабийлашманг
- ўзингизни юқори олманг
- ўзингизни йўқотманг ҳис-ҳаёжон билан гапириш
Савол берганда: - Қўллаш мумкин: Қўлламанг:
- тингланг бахслашманг
- савол беринг сабрсиз бўлманг
- қизиқиш кўрсатинг кинояли гапирманг
- сабрли бўлинг асабийлашманг
- хотиржам бўлинг ўзингизни юқори олманг
- ижодий қаранг ўзингизни йўқотманг
- тушунишга ҳаракат ҳис-ҳаёжон билан
- қилинг гапириш
-
Ўқувчиларнинг диққатини тортиш: - Уларни қизиқтиринг.
- Улар билмайдиганлари билан ҳайратга солинг.
- Савол беринг.
- Умумий бўлган тажрибангиздан бирон нарса эсланг.
- Муҳим аҳамиятга эга бўлган бирон нарса ҳақида гапиринг.
Ўқувчиларнинг диққатини тортиш: - Қўлингиздан келса латифа айтиб беринг
- Мавзуга оид қизиқарли факт, ходисаларни сўзлаб беринг
- Донолар бисотидан қизиқарли мисол келтиринг
- Эслаб қолинадиган сўзларни қўлланг
Do'stlaringiz bilan baham: |