51
Она замин ва мовий осмон бир бутунликни ҳосил қилади. Сиёҳранг
гуллар, куртаклари, пушти ва қизил гуллар ҳам кашталанган. Фон “ироқи”
услубда, умуман Тошкентда аёллар дўппилари “ироқи” услубида тикилган
бўлиб, асосини оқ ранг ва ранг-баранг
гуллар билан тасвирлаш кенг
тарқалган. 1950-60 йиларга оид Тошкент дўппиларида асосан шу услуб
кўпроқ қўлланилган. Оқ фонда ўсимлик нақши кўк ва қизил иплар билан
тикилган. Композиция ўртасида учбурчак, унда очилаётган гул тасвири.
Дўппининг икки бўлими ёнлари кўк, иккитаси яшил. Дўппи ёни қора
матодан тасмаланган. Бундай дўппиларни ёш қизчалар кийиб юришган.
Намуна сифатида Тошкент каштачилари томонидан 1950-60
йилда
бажарилган “Қизлар дўпписи”ни келтирамиз. У жуда бежирим ва ранг-
баранг, бундай дўппиларни байрамда кийишган. Тошкентда эркаклар
дўпписи
чуст услубида, қора, тўқ яшил ва тўқ кўк бахмал матосидан
тикилган.
Ўзбекистоннинг кўп жойларида расм бўлган Чуст дўппи қора
таглиги, қалампир нусха нақши ҳамда ёнларида устунчалари борлиги
билан ажралиб туради. Чуст дўпписи
умуммиллий бош кийими
даражасига айланган.
23
Музей заҳирасидан ўрин олган чуст дўпписи жуда
оммабопдир. Унинг хомаки варианти 13 та кўринишда бажарилган, нақши
“қалампир”, пахта матоли, бир неча жойида ипак иплар ҳам қўлланилган,
умуман чустда “босма” ва “йўрма” чок оммабоп саналади. Усталар
А.Норқулов, А.Бакхўжаевлар томонидан бажарилган дўппилар вазифаси
жиҳатидан жуда мохирона ишланган.
Улар Чуст бадиий буюмлар
фабрикасида бажарилиб, ашёси - сатин, ипак иплардан иборат.
Наманган вилоят чеварлари тиккан Чуст дўппилари нақшларнинг
кескинлиги (яхлит бодом, шаклининг қисқа ва кескин қамралган учлари
бор) ва ён бошининг анча катталиги билан фарқланади. Чустда “Тўй”
23
И.Богословская. Л.Левтеева “Нақшин дўппилар сеҳри”. “Санъат” журнали. №1. 1999, 36-бет.
52
дўппилари Ўзбекистонда кенг тарқалган турларидан бири. Чуст
дўпписининг шакли қаттиқ, тўртқиррали, бурчаклари эгилган. Дўппи
тепасида дўппини тўрт бўлимга бўлувчи чизиқлар йўқ. Кизакнинг нақши
ичидаги остки қисми нақш билан боғланмаган, равоқ –
мусулмон
меъморчилигидан олинган нақш безаги билан безатилган. Унинг маъноси
таҳминан шундай - инсонга осмондан илоҳий кучлар ёрдам бермоқда каби
маъно бўлиши мумкин. Чуст дўппиларининг барча кўринишлари,
композиция, силуэт, ранг уйғунлигида бажарилган. Шунинг учун кашта
усталари ўзининг тасаввурини деталларнинг майда ишланишига ва фонни
бойитишга қаратадилар. 1920 йиллардан бошлаб чуст дўппилардаги
илгариги чизматасвирлик ва бир ранглилик сақланган ҳолда унга
тўрсимон кўриниш - доира, шохчалар, томчилар, “бодом”
тасвири билан
уйғунлашган, нозик тўрли нақшларни ҳосил қилади. Масалан,
эркаклар
Do'stlaringiz bilan baham: