Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/42
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#121558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОХАСИ КОРХОНАЛАРИДАГИ 
РИСКЛАР, УЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ 
АСОСЛАРИ
 
1.1. Риск тушунчаси, мазмуни ва унинг моҳияти 
Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожланиб бориши 
билан хўжалик юритишнинг асосини ташкил этувчи рақобатнинг аҳамияти 
ортиб бормокда. Бундай шароитда муваффақиятли фаолият юритиш учун 
тадбиркорлар 
самарали 
бошқарув 
услубларини 
билишлари, 
риск 
чегараларини аниқлай олишлари, мавжуд вариантлардан энг мақбўлини 
танлай олишлари керак. Бу эса тадбиркорнинг ишбилармонлик кобилияти 
билан белгиланади ва ҳар бир тадбиркордан маълум даражада билим ва 
малака талаб қилади.
Умуман олганда, бозордаги рисклар манбаси ҳар турдаги омиллар 
ҳисобланиб, уларнинг эҳтимолий тарзда маълум ва номаълум даражадаги 
таъсири бозорда мос равишда рискли жараён, ҳодиса ва ҳаракатларни 
келтириб чиқаради. Бошқача қилиб айтилса, рисклар ҳар доим омиллар 
таркибида мавжуд бўлиб, табиатан эҳтимолий характерга эга қонуниятлар 
асосида тарқалади, уларнинг таъсири остида бозор муҳитида ривожланиши 
шаклланувчи воқеликларга бевосита ёки билвосита ўтади (кўчади). Бундай 
ҳолат ўз-ўзидан бозордаги рисклар муаммосини ўта долзарблигини 
тасдиқлайди.
Тадбиркорлик 
– 
фойда олиш 
мақсадида 
ўз 
мол-мулкини 
тавакккалчилик асосида бизнесга тикиш жараёни эканлиги туфайли, бундай 
фаолият доимий равишда маълум бир хатарлар билан боғлиқ бўлади.
Таваккалчиликни асосий тушунчалари, элементлари ва 
хислатлари. Мавжуд адабиётларда таваккалчиликнинг хислат, хусусият ва 
элементлари объектив ва субъектив жихатлари ўзаро муносабатлари, уни 
мазмунини англаш турлича тавсифланган. 
Таваккалчиликнинг моҳияти тўғрисидаги хилма-хил фикрлар, кўп холларда 
бу ходисанинг серқирралиги амалда мавжуд хўжалик фаолияти 



конуниятларида уни тўлиқ тан олинмаслиги, реал иқтисодий амалиётида ва 
бошқарув фаолиятида етарлича қўлланилмаслиги билан шархланади. 
Ундан ташқари таваккалчилик бу-бир бирига мос келмайдиган, 
баъзида хатто қарама-қарши реал холатлар йиғиндисидан иборат мураккаб 
жараёндир. Таваккалчилик тушинчаси рус тилидаги «Риск» сўзига 
эквивалент сифатида олинди. Энди «Риск» тоифасидаги тушунчага нисбатан 
мавжуд баъзибир ёндашувларни қараб чиқамиз. 
«Риск» термини грекча ridsikon, ridsa,-сўзларида тик қоя, қоятош-
мазмунини англатса, италянча «risiko»-сўзида-хавфли, хавф-хатар, risicare-
cўзида қояларга чап бермоқ-мазмунини англатади. 
Францўзча «risdoe»-тахлика, хавф-хатар, қўрқинч, (тик қоядан айланиб 
ўтишда гуёки таваккал қилиш) мазмунини англатади. 
Вебстер луғатида «риск»-зарар ёки зиён кўриш имконияти, хавф-хатари 
дейилса, Ожегова лугатида «риск» сўзига «хавф-хатар холати имконияти» 
ёки мувафақиятли харакат» деб тариф берилади. 
Шуниси диккатга сазоворки, махсус лугатларда (фалсафа, харбий, иқтисодий 
ва х.з) «риск» тушунчаси умуман учрамайди. У хатто Катта совет 
энциклопедияси ва Совет энциклопедик луғатнинг охирги нашрларида, беш 
томли фалсафий энциклопедия ва фалсафий энциклопедик луғатида, ҳамда 
«Илмий-техник тараққиёт» луғати ва бошқаларда хам учрамайди. Таҳлиллар 
адабиётларда «риск» тўғрисидаги тушунчага омадсизлик ёки хавф-хатарга 
(хавф-хатар холати) имконият деган тариф кенг тарқалганини кўрсатади.
«Молиявий менежмент» китобида [27] унга қуйидагича тариф берилади: 
-«Риск»-таваккалчилик-бу башорат қилинаётган вариантларга нисбатан 
даромад ололмаслик ёки зарарларини пайдо бўлиш эхтимолидир. 
«Замонавий бизнесда таваккалчилик» [25] китобида: таваккалчилик деганда 
маълум бир ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятни амалга ошириш 
натижасида қўшимча харажатларни пайдо бўлиши ёки даромаднинг 
олинмаслиги, ҳамда ташкилот томонидан ўз ресурсларини йўқотиш 
эхтимолини англаш тушунилади»-деб тариф берилади. 


10 
Юкорида келтирилган барча тарифлардан: «таваккалчиликни хавф-хатар, 
зарар кўриш холати»-деган хусусий хислатини ажратиб кўрсатиш мумкин 
бўлади. Лекин келтирилган тарифлар таваккалчиликнинг барча мазмуни, 
моҳиятини тўлиқ ифодалай олмайди. 
«Таваккалчилик»нинг тарифини тўлиқ белгилаш учун, олдин «таваккалчилик 
вазияти» тушунчасига тариф беришимиз керак, чунки у бевосита 
«таваккалчилик»-термини мазмуни билан ўзвий боғлик. 
Рус луғатида қабул қилинган «Риск» сўзини «таваккалчилик» деб таржима 
қилиш мумкин. Бу терминга яна эквивалент ўзбек тилида «калтислик» ва 
«риск»ни ўзини ишлатиш ҳам мумкин . Чунки «Таваккалчилик» сўзи 
«Риск»ни тўла мазмунини ўзбек тилида ифодалай олмайди. 
Таваккалчилик - ўзок мулохаза қилиб ўтирмай, нима бўлса бўлар, "ё остидан 
ё устидан" зайлида қилинган харакат маъносида талқин қилинади. 
Таваккалчи тушунчаси эса таваккалга, таваккал билан иш қилувчи 
маъносини беради.
Таваккалчиликни бир неча турларга бўлиш мумкин: 
-Ихтиёридаги бир нечта муқобилликдан танловчи субъект, башорат 
қилинаётган натижаларни олиш учун объектив эхтимолиятига (статистик 
тадкикотлар натижаларига асосланувчи ) эга бўлади. 
-Кутилаётган натижаларни рўй бериш эхтимоли фақатгина субъектив 
баҳолаш орқали олинади, яъни субъектив эхтимоллик билан иш кўради. 
-Альтернативларни амалга ошириш ва танлаш жараёнида объектив ва 
субъектив эхтимолликка эга бўлади. 
-Кутилаётган натижаларни рўй бериш эхтимоли фақатгина субъектив 
баҳолаш орқали олинади, яъни субъект, субъектив эхтимоллик билан иш 
кўради. 
Таваккалчилиик вазиятлардан «чиқиш учун», субъект танлов 
ўтказади ва уни амалга оширишга харакат қилади. Таваккалчилик 
тушунчасини англаш айнан шу жараёнда ўз ифодасини топади. Субъектнинг 
фаолият режаси эса бу жараён таваккалчилик тушунчасини англашда ўз 


11 
ифодасини топади. Амалга оширишга харакат қилиш учун қарор танлови 
босқичида бўлганидек, амалга ошириш босқичида ҳам мавжуд бўлади. 
Бу ва бошқа холларда таваккалчилик конкрет зиддиятларни ноаниқ 
вазиятда ривожидаги қарама-қарши интилишлари орқали амалий ечимини 
топиш усули билан субъект томонидан ноаниқликларни олиш моделини 
ифодалайди. Бундай шароитда «Бозор ва таваккалчилик» [30] китобида 
келтирилган «таваккалчилик» тушунчасининг тарифи анча тўлиқ 
ифодаланади. Таваккалчилик-бу омадсизлик холатида вақтинча танловга 
қадар бўлган холдан ҳам ёмон вазиятда бўлиш имконияти мавжуд бўлганида 
танлов шароитида амалга оширилувчи фаолият (хатти-харакат)дир. Бу 
тарифда омадсизлик хавф-хатар холати билан бир қаторда, альтернативлик 
(муқобиллик) каби хислат ҳам иштрок этади. 
Бизнинг фикримизча таваккалчиликнинг анча тўлиқ тарифи «Таваккалчилик 
ва унинг жамият ҳаётидаги роли» [4] китобида берилган. 
(Таваккалчилик-бу муқаррар танлов вазиятидаги ноаниқликларни бартараф 
этиш билан боғлик жараёнда кўзланган натижаларга эришиш омадсизлик ва 
мақсаддан чекиниш эхтимолини миқдор ва сифат жихатдан баҳолаш 
имконияти мавжуд холдаги фаолиятидир. 
«Таваккалчилик»-ходисасида унинг моҳиятини ташкил этувчи ва ўзаро 
боғлик бўлган қуйидаги асосий элементларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
-танланган муқобилликни (альтернативани)амалга ошириш мақсадида 
кўзлаган мақсаддан чекиниш мумкинлиги; 
-кўзлаган натижага эришишнинг эхтимоллиги. 
-кўзлаган мақсадга эришиш учун ишончсизлик (ишончнинг йўқлиги) 
-альтернативани ноаниқ шароитдаги танловни амалга ошириш билан боғлик 
моддий, маънавий ва бошқа йўқотишларнинг мавжудлиги. 
Таваккалчиликнинг муҳим элементларидан бири бу танланган мақсаддан 
чекиниш эхтимолини борлигидир. Бундай холдаги фарқланиш ижобий ва 
салбий хислатда бўлиши мумкин. 


12 
Кўрсатиб ўтилган элементлар, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро 
таъсирчанглиги таваккалчиликнинг мазмун моҳиятида намаён бўлади. 
Шу билан бир қаторда таваккалчиликга унинг моҳиятини англаш имконини 
берувчи бир қанча хислатлар хосдир.Унга қуйидаги хислатлар киради. 
-қарама-қаршилик (зидлик) 
-альтернативлик (муқобиллик) 
-ноаниқлик (мавхумлилик) 
Қарама-қаршилилик-таваккалчиликнинг муҳим хислатларидан бири бўлиб у 
турли қарашларда намоён бўлади. 
Таваккалчилик-фаолиятининг хилма-хиллигини ифодалар экан, бир 
томондан танлов муқаррарлик вазиятида ва ноаниқлик шароитидалиги 
мураккаб услублар билан умум ахамиятга моил натижаларни олишга 
йўналтирилган бўлади. Шу билан бир қаторда у консерватизм, догматизм, 
қолоқлик каби жамият тараккиётга рухий тўсиқларни бартараф этади. 
Тугамок бўлувчи рухий тўсикларни бартараф этади ва янги истиқболли 
фаолият турларини жорий этишга қаршилик жамият тараккиётига тормоз 
қилувчиларга қарши мувофакиятни таъминлашга йўналтирилган янги 
истиқболли фаолият турларини жорий этишга ташаббускор ижтимоий 
эксприментларни янги ғояларни амалга оширишни таъминлайди. 
Таваккалчиликнинг бу хусусияти мухим иқтисодий, сиёсий ва маънавий 
рухий оқибатга сабаб бўлади чунки у жамият ва техника тараққиётини 
таъминлайди, жамоатчиликнинг фикирлаш доирасига ижобий таъсир этади. 
Таваккалчиликнинг қарама-қарши табиати мавжуд таваккал харакатларнинг 
тўқнашувида намоён бўлади. Масалан у ёки бу харакатни амалга ошириш 
учун мақбул йўлни танлаган киши ўзини таваккал иш қилган деб ҳисобласа, 
бошқа одамлар томонидан у эхтиёткорлик, хар қандай таваккалчиликдан 
холис ёки аксинча деб баҳолаш мумкин. 
Таваккалчиликнинг муқобиллик хусусияти икки ва ундан ортик вариантдаги 
имкониятлар йўналишлар харакатлар орасидан ўзига мос- келувчи вариантни 
танлаш заруратидан келиб чиқади. Танлов имкониятининг мавжуд 


13 
бўлмаслиги, таваккалчилик холатини инкор этади. Каерда танлов бўлмаса у 
ерда таваккал харакатдаги вазият юзага келмайди, демак таваккалчилик 
мавжуд бўлмайди. 
Таваккал вазиятнинг аниқ мазмунига боғлик холда альтернативлик турли 
даражада мураккабликга эга бўлади ва у турли усулларда хал этилади.Агар 
оддий вазиятларда танлов амалга тупланган тажриба ва ички хис туйғуга 
асосланса, мураккаб вазиятларда қўшимча махсус усул ва услублардан 
фойдаланиш зарур. Таваккалчиликни мавжудлиги бевосита ўз маъзмун 
шаклининг хилма-хилиги билан фаркланувчи ноаниқликлар билан боғлик. 
Бу ерда биз фақат «таваккалчилик»ни ишончсиз ва бирхилликни инкор 
этувчи ноаниқликни «бартараф этиш»усуллари сифатида қараб чиқамиз. 
Таваккалчиликни бу хислатига эътиборни қаратишимизнинг мухимлиги 
шундан иборатки у ноаниқликнинг объектив ва субъектив манбааларини 
инкор этади ва бошқарув жараёнларини амалда оптималлаштиради қолаверса 
гап қандайдир ноаниқликларни тўлиқ бартараф этиш устида эмас (амалда 
мумкин бўлмаган), балки рационал альтернативани танлаш мақсадида 
таваккалчиликни ҳисобга олиш зарурати устида кетмоқда. 
Америкалик ишбилармонларга хос бўлган рискни Америка иқтисодиётига 
"чапани" мухожирлар олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар ўтрок ва 
эхтиёткор ерли ахолини ўз ишбилармонлик фаолиятида риск ҳам қилиб 
туришга мажбур этишган. 
Америкача таърифга кўра, риск — бу бирон иш билан шуғулланиш 
оқибатида зарар кўриб қолишдан қутулиб қолиш имконияти. Албатта, баъзи 
хавфларни суғурта компаниялари билан шартнома тузиш оркали олдини 
олиш мумкин. Бироқ хавфнинг асосий оғирлиги, яъни: 
• менежернинг хатоси; 
• нарх ўзгариши; 
• талабнинг сусайиши; 
• нoтўғpu танланган лойиҳа; 


14 
• ишчиларнинг норозиликлари ва бошқа бир ишбилармоннинг елкасига 
тушади. 
Аммо, умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик рисксиз мумкин 
эмаслигидан гувохлик беради. Кимки хеч бир риск қилмаса, охир-оқибатда 
хонавайрон бўлади. 
Ишбилармон ўн минг ёки миллионларни хали чиқармаган махсулотининг 
бозори юришиши кафолатига эга бўлмасдан, улар устида тадқиқотлар олиб 
боришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгиларини кўришга риск қилиб 
сарфлайди. Унинг хар бир харакатида омадсизлик хавфи яширинган. 
Хавфлилик омили маблағ ва қувватларни тежашнинг кучли рағбатлан-
тирувчиси ҳисобланади. У: 
• корхона (фирма)нинг лойиҳалар рентабеллигини минг бора таҳлил этишга; 
• харажатлар буйича ҳисоб-китобни пухта билишга; 
• қувватларни сотиб олиш ва қадрларни ёллашга ўта жиддий ёндошишга 
мажбур этади. 
Шундай қилиб, риск ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки ҳар қандай банк 
фаолиятининг вазиятга боғлик бўлган томони бўлиб, шу фаолиятнинг охири 
нима билан тугаши ноаниқлигини ва омад юришмаса, оқибатда зарар кўриши 
мумкинлигини акс эттиради. 
Риск фойдадан махрум бўлиш ва бошқа сабабаларга кўра зарар кўриш 
сингари ёмон оқибатлар руй бериш эхтимоли билан ифодаланади. Шу 
маънода: 
Риск - бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф эхтимоллигини 
зиммасига олинган холда қилинадиган харакат. 
Риск — 6у ресурс ёки даромаддан тўла ёки қисман йўқотиш хавфи. 
Риск — бу ноаниқлик шароитида хар қандай довюрак менежер учун табиий 
холат, вазият. 
Риск — бу омадсиз оқибатнинг миқдорий бағоланиши. 
Риск — бу келгусидаги вазият ноаниқ бўлган шароитда пировард натижа 
яхши бўлишига умид боғлаб, мол-мулк ёки фойдадан маҳрум бўлиш (тўлиқ 


15 
ёки қисман) хавфини ўз бўйнига олиб амалга ошириладиган тадбиркорлик 
фаолиятидир.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish