Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#121558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Таваккалчилик турларини синфларга ажратиш. Таваккалчилик-бу мумкин 
бўлган ноаниқликларда маълум ҳажмдаги фаолиятни бажариш, яъни 
бажариладиган ишлар натижасига зарар етказувчи ҳар ҳил зиёнлар ёки катта 
ҳажмда даромад олиш имкониятидир.
 
Кўп холларда тадбиркор маълум бир таваккал асосида ишлаб 
чиқаришга мажбур. Мажбурий таваккалчиликда таваккалчиликни бошқариш 
учун мумкин бўлган ноаниқликларни бартараф этишга интилинади. 
Қарорлар қабул қилишда биз 2 турдаги таваккалчиликга йўл кўямиз: 
1).Таваккалчиликни ҳисобга олган холда умумдавлат қарорларини қабул 
қилиш; 
2).Махаллий ахамиятга молик қарорлар қабул қилиш. 
Иқтисодийётнинг бозор муносабатларига ўтишида талаб ва ва таклиф 
муносабатлари орасида хам маълум бир таваккалчиликга таянилади. 
Ноаниқ қаршиликлар натижасида юзага келувчи таваккалчилик «Vis 
major» дейилади. Кўп холларда ноаниқликлар ва таваккалчиликни синаш 
тушунчалар дейилади. Лекин (таваккалчилик учун) ноаниқликлар баъзи 
холларда таваккалчилик сифатида кўринади ёки баъзибир номаълум 
ходисаларни пайдо бўлишида ёки пайдо бўлиши бизга ноаниқ вазият 
эхтимоли кўринишида пайдо бўлади. Амалда узок муддатли ва қиска 
муддатли таваккалчилик мавжуд. 
Қиска муддатли таваккалчилик конъюнктурали ҳисобланади, яъни маълум 
вақт давомида бажариладиган маълум турдаги ишларни бажаришда қабул 
килинади. 
Таваккалчилик турлари қуйидаги синфларга бўлинади: 
1) Хўжалик таваккалчилиги; 
2) Инсон табиати билан боғлик таваккалчилик; 
3) Табиий омиллар билан боғлик таваккалчилик. 


16 
Эртанги кун ёки келажакда нима бўлишини олдиндан аниқ башорат қилиб 
бўлмас экан, барча қабул килинадиган қарорлар риск билан боғланган. Шу 
сабабли рискдан қочмаслик керак, балки уни олдиндан кўра билиб, туғилиши 
мумкин бўлган хавф даражасини пасайтиришга харакат қилиш лозим. 
Бизнеснинг барча ташаббускорлари рискка боришлари зарур. 
Бугунги кунда адабиётларда риск билан боғлик, бўлган эхтимоллиликни 
турлича тушунчаларда, яъни:
*Хавф , *Хатар , *Хавф-хатар ибораларида ифода этиляпти. Шунчалик турли 
ёндошувлар мақсадга мувофикмикин? Уларнинг қайси бирини қўлласа 
маъқул бўларди? 
Яна ўзбек тилининг изохли луғатига мурожаат қиламиз. Унда бу иборалар 
қуйидагича талқин этилган: 
Хавф — бирор кунгилсиз ходиса ёки фалокат юз бериш эхтимоллилиги; 
хатар , қўрқинч. 
Хатар — бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган 
шароит; хавф; тахлика. 
Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эхтимоллик билан боғланилаётган бўлса, 
хатар иборасида эса асосий урғу шароитга, вазиятга бериляпти. Учинчисида 
хар иккала тушунча бир хил маънода талқин қилиняпти. 
Бизнинг фикримизча, бошқаришда, хусусан, рискда хавф тушунчасини 
қуллаш маъқулрокдир. Чунки айнан бу тушунча эхтимоллик, ноаниқлик 
тушунчалари билан Ўзаро хамохангдир. Масалан, янглишиш хавфи, 
режанинг бажарилмаслик хавфи ёки эхтимоллиги, компьютернинг 
ишламаслик хавфи, қарор қабул қилишда йўл қўйилиши мумкин бўлган 
хавф, рискдаги хавф ва хоказо. 
Албатта, бу ерда янглишиш хатари ёки режанинг бажарилмаслик хатари ва 
хоказо юкоридагидек пурмаъноликни бермайди ва у эхтимоллик даражаси 
билан эмас, балки аниқ, бир шароит, вазият билан чамбарчас боғланган холда 
қаралади. Шундай қилиб, риск бир бутун жараёндир. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish