Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети м. С. Сапаев У. Т. Алиев


Трансформаторларнинг параллел уланиши



Download 4,71 Mb.
bet24/92
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#91468
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92
Bog'liq
АКЭТ китоб охирги (1)

3.8. Трансформаторларнинг параллел уланиши

Трансформаторлар параллел уланганида уларнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамлари умумий шиналарга алоҳида–алоҳида уланади (3.31–расм).


Параллел ишлашга исталган сондаги трансформаторлар уланиши мумкин, лекин бунда қатор шартлар бажарилиши керак бўлади:
─ трансформаторлар бирламчи ва иккиламчи чўлғамлари номинал кучланишлари тенг бўлиши;
─ трансформаторлар бир гуруҳга тегишли бўлиши;
─ қисқа туташув кучланишлари, уларнинг актив ва реактив ташкил этувчилари тенг бўлиши.
Биринчи шарт параллел ишлаётган трансформаторнинг трансформациялаш коэффициентлари тенглигини билдиради, бунда иккиламчи чўлғамларда индукцияланадиган ЭЮКлар тенг ва қарама-қарши йўналишда, уларнинг геометрик йиғиндиси нолга тенг бўлиши учун битта шинага трансформатор чўлғамларининг бир хил номлардаги чиқишлари (а1 билан а2 ва ҳ. к.) уланиши керак бўлади, у ҳолда трансформаторлар орасида ҳеч қандай ток вужудга келмайди. Агар бу шарт бажарилмаса, яъни n1n2 ва Е21Е22 бўлса, трансформаторлар орасида IT тенгловчи токни вужудга келтирадиган Е2 ташкил этувчи пайдо бўлади. Қисқа туташув қаршиликлари кичик бўлганлиги учун IT жуда катта бўлиши мумкин [5,12].


3.31–расм. Трансформаторларнинг параллел уланиши


Иккинчи шарт трансформаторлар бирламчи чўлғамлари умумий ток манбаи тармоғига уланишини билдиради. Шунинг учун чўлғамларнинг уланиш гуруҳларидан чизиқли ЭЮКлар векторлари фаза бўйича мос тушади. Агар параллел уланадиган трансформаторлар гуруҳлари бир хил бўлса, иккиламчи чўлғамлар чизиқли ЭЮКлари векторлари мос тушади ва тенгловчи токлар йўқ бўлади. Агар трансформаторлар гуруҳлари бир хил бўлмаса, бу векторлар фаза бўйича мос тушмайди ва уларнинг геометрик йиғиндиси нолга тенг бўлмайди, натижада катта тенгловчи токлар вужудга келади.


Учинчи шарт қисқа туташув кучланиши, унинг актив ва реактив ташкил этувчилари параллел ишлашда ҳар бир трансформатор юкламасини аниқлашини билдиради. Агар бу кучланишлар тенг бўлмаса, юклама трансформаторлар орасида нотекис тақсимланади, кичик қисқа туташув кучланишили трансформаторда юклама кўпроқ бўлади.



Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish