Амалий машқ
1–мисол. Қуйидаги берилганлар бўйича кучланиш инверторининг юқори частотали куч трансформаторини ҳисоблаш: Тармоқ минимал ва максимал UТ.мин =174 В, UТ.макс=265 В кучланишлари, юкламадаги ток IЮ=3 А, юкламадаги кучланиш Uю=12 В, ўзгартириш частотаси fЎЗГ=20 кГц, тўлдириш коэффициенти (импульс давомийлигининг унинг даврига нисбати) γ=0,1...0,9, ўзгартиргичнинг фойдали иш коэффициенти η=0,75...0,9, инвертор калит элементида кучланишнинг исрофи UСИ=5 В.
Магнит ўтказгич тури ва параметрлари; бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар токларининг таъсир этувчи қийматлари; бирламчи, иккиламчи ва бошқариш чўлғамлари ўрамлари сони; трансформаторнинг ва бошқариш занжирининг трансформациялаш коэффициентлари; чўлғамлар симларини ва параметрлари; чўлғамлардаги ва магнит ўтказгичдаги қувват исрофларини аниқлаш талаб қилинади.
Ҳисоблаш услуби.
Бирламчи чўлғамнинг максимал токи қуйидагича аниқланади:
бу ерда gмакс– тўлдириш коэффициенти, яъни импульс узунлигини даврга нисбати (gмакс=0,1…0,9);
h–ўзгартиргичнинг фойдали иш коэффициенти (h=0,7…0,9).
Бирламчи чўлғам токининг таъсир этувчи қиймати қуйидагича аниқланади:
Трансформациялаш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
бу ерда UЧИҚ.ТЎҒР.-чиқиш тўғрилагичида кучланишнинг пасайиши (UЧИҚ.ТЎҒР.= 0,6…1 В);
UСИ- куч транзисторида кучланишнинг пасайиши.
Иккиламчи чўлғам токининг таъсир этувчи қиймати қуйидагича аниқланади:
А
Бирламчи чўлғам индуктивлиги қуйидагича аниқланади:
Гн
Бирламчи чўлғам ўрамлари сонини аниқлаш. Магнит ўтказгич тури танланади ва унинг lс, Sс, mr параметрлари ёзиб олинади.
W1 = 104 · L1 lс / (1,26 mr Sс)
7. Импульс вақтида индукциянинг камайиши қуйидагича аниқланади:
DВ = 104 · UТ.мин · gмакс/ (W1 · Sс · fЎЗГ)
Бошқариш чўлғамининг трансформациялаш коэффициенти қуйидагича аниқланади:
бу ерда UБ - бошқариш занжири таъминоти кучланиши (UБ = 12…15 В).
9. Қолган чўлғамларнинг ўрамлари сони қуйидагича аниқланади:
W2 = n ·W1
Wу = nу ·W1
Чўлғамлар симларининг диаметрлари қуйидагича аниқланади:
d1сим.из = p ·dички.м / W1
мм
бу ерда j-токнинг зичлиги (j =4…10 А/мм2).
Бирламчи чўлғам симидаги қувват йўқотилиши қуйидагича аниқланади:
Вт
бу ерда rw1- бирламчи чўлғам сими 1 метрининг солиштирма қаршилиги (rw1= 0,142 Ом/м);
b1-бирламчи чўлғам симининг узунлиги (b1 = 10 j W1).
Бирламчи чўлғам симидаги қувват йўқотилиши қуйидагича аниқланади:
Вт
бу ерда rw2-иккиламчи чўлғам сими 1 метрининг солиштирма қаршилиги (rw2= 0,015 Ом/м);
b2-иккиламчи чўлғам симининг узунлиги (b2 = 10 j W2).
Магнит ўтказгичдаги қувват йўқотилиши симлардаги қувват йўқотилишларига эквивалентдир. Бундан келиб чиқиб трансформатордаги умумий қувват йўқотилишлари қуйидагича аниқланади:
Вт
К омпьютерда дастурий таъминот ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин (3.37-расм).
3.37-расм. Юқори частотали трансформаторни ҳисоблаш
Компьютерда дастурий таъминот ёрдамида юқори частотали трансформаторни ҳисоблашда дастлабки маълумотлар, яъни тармоқнинг минимал ва максимал кириш кучланиши, юкламадаги ток ва кучланиш, тўлдириш коэффициенти, фойдали иш коэффициенти, калит элементида кучланишнинг йўқотиши ва ўзгартириш коэффициенти парамертлари киритиб, натижада магнит ўтказгич тури ва параметрлари, бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар токларининг таъсир этувчи қийматлари, бирламчи, иккиламчи ва бошқариш чўлғамлари ўрамлари сони, трансформаторнинг ва бошқариш занжирининг трансформациялаш коэффициентлари, чўлғамлар симларини ва параметрлари, чўлғамлардаги ва магнит ўтказгичдаги қувват исрофларини аниқлаб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |