Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети “Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси «маълумотлар узатиш тизимлари ва тармоқлари»


Мультисервис тармоқнинг АТМ технологияси асосида ишлаши



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/100
Sana26.02.2022
Hajmi2,63 Mb.
#469085
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100
Bog'liq
malumotlar uzatish tizimlari va tarmoqlari

Мультисервис тармоқнинг АТМ технологияси асосида ишлаши. 
Халқаро ташкилотлар (ХЭИ-Т, ATM Forum ва бошқа) ишлаб 
чиқувчиларининг тавсиялари ва стандартлари қабул қилиниши ва уларга 
риоя этилиши сабабли АТМ технология негизида мультимедиа тармоқлари 
кенг қўлланилиши мумкин бўлди. АТМ технологияси энг аввало 
мультимедиа ахборотини узатиш учун ишлаб чиқилган ва шунинг учун МСТ 
қуриш учун ягона универсал тармоқ технологияси сафатида кўриб чиқилиши 
мумкин. Хизмат кўрсатиш тоифаси ва устуворликларнинг ривожланган 
тизими, ўта юкланишларни бартарф этиш ва унинг олдини олишнинг 
интеллектуал механизмлари АТМ тармоғининг ахборот тузилмасининг 
кераклича ишлаши ва унинг асосида нафақат бугунги кунда маълум бўлган, 
лекин 
келажакда 
юзага 
келиши 
мумкин 
бўлган 
турли 
хил 
телекоммуникацион хизматларни кўрсатишни таъминлайди.
 
МСТ қуриш учун таянч технология сифатида АТМдан фойдаланишнинг 
асосий афзалликларини келтириб ўтилади: 

тармоқнинг оптимал унумдорлигини берилган функцияларга мувофиқ 
таъминлаш;

ушбу 
технологиянинг 
яшовчанлиги, 
хавфсизлиги, 
транспорт 
тармоқларида АТМ технологиясининг ишончли ишлашига тааллуқли бўлган 
телекоммуникацион ускунасининг ишлаб чиқувчи турли фирмаларнинг 
тавсиялари ва эксперт баҳолари;


175 

тармоқнинг мослашиши ва кенг кўламлигини таъминлаш;

жами эгалик қилиш қийматининг паст даражасини таъминлаш (Total 
Cost of Ownership);

алоқанинг 
юқори 
сифати, 
чунки 
АТМ 
технология 
алоқа 
тармоқларининг транспорт муҳитини яратиш учун мўлжалланган, унга 
юқори ўтказиш имкониятини таъминлаш, ишламай қолишга мустаҳкамлик, 
хизмат кўрсатиш сифатини кафолатлаш воситалари киритилган; 

ушбу технологияларнинг юқори ишончлилиги, хусусан, тармоқнинг 
аппарат қисми критик элементлари (масалан, марказий процессор
коммутацион матрица, тўлиқ такрорланадиган синхронлаш модули)ни 
резервлаш сабабли юқори ишончлиликка ва қайта улаш процедуралари эга 
бўлади. Коммутаторларда тўхтаб қолгандан кейин функционалликни 
миллисекунд давомида тикланишни таъминлайдиган Automatic Protection 
Switching технологияси қўлланилади. Сигнализациялаш ав маршрутлашни 
тақсимланган қайта ишлаш тизимда тўхтаб қолишнинг мумкин бўлган 
нуқтасини истисно қилади; 

қўшимча ускунани сотиб олиш учун иқтисодқилиш имконияти (кўп 
функционаллик, турли функцияларнинг бир платформада мослашиши); 

тизим ва ускуна архитектурасининг модуллиги ўзгаришнинг минимал 
миқдорда тармоқни кенгайтириш/ўстириш зарурлиги бўйича тизимни 
кенгайтириш имконига эга; 

олиб давом эттирилган ахборот тузилмаси ва бошқа ишлаб 
чиқувчиларнинг ускунаси билан интеграциялаш имконияти (стандарт 
ечимларни қўллаш)

замонавий тавсиялар ва стандартларга, хусусан, ETSI/ITU замонавий 
тавсиялари ва стандартларга мувофиқ.
АТМ технологиясини МСТ қуриш учун ягона транспорт муҳити 
сифатида кўриб чиқилганда қуйидаги камчиликларни белгилаш мумкин: 

ускунани АТМ технологиясига ўтказиш барча ишлаб турган 
тармоқларнинг кардинал архитектурани қайта қуришни билдиради, лекин 
АТМ ягона технологиясига ўтишнинг узоқ муддатли истиқболга 
мўлжалланган;

АТМ аппаратурасининг қиймати етарлича қимматли бўлиб қолмоқда;

стандартларнинг тугалланмаганли ва ускунанинг мослашишмаслиги. 
Мослашувчанлик муаммоси мавжуд. Шу билан бирга мавжуд тест методлари 
ва сертификатлаш процедуралари турли ишлаб чиқарувчилар усукнасининг 
мослашиш ва турли технологиялар трафикларининг келишиш муаммоларини 
ҳал этиш имконини беради.
МСТ магистрал ядросини қуриш сифатида АТМ технологиясининг 
юқорида келтирилган камчиликларга қарамасдан, афзалликлари бўлиб рад 
қилиб бўлмаслиги ҳисобланади, бу гунги кунда МСТ ишлаши учун қатъий ва 
мақсадли ечим бўлиб мультимедиани аввалдан узатишга мўлжалланган АТМ 
технологиядан фойдаланиш ҳисобланади. Фақат у хизматлар сифатини 
аниқлаш учун мезонларнинг энг ривожланган тўпламига ва уларни 


176 
таъминлаш учун тайёр технологияларга ҳамда тармоқнинг барча маконида 
уларни таъминлаб туриш учун протоколлар ва интерфейсларнинг яхши 
шаклланган тўплами эга бўлади. Телекоммуникация тармоқларини қуришда 
АТМ технологиясининг потенциал имкониятлари талаб этилади. Трафикнинг 
ҳар хил турларини, уланишга мўлжалланган ва мўлжалланмаган 
хизматларни, кенг полосали ва тор полосали хизматларни таъминлаб 
туришда АТМ қатъийлиги тор полосали трафикни ташиш учун ва ишлаб 
турган ускуна билан интеграциялаш учун ушбу технологиядан фойдаланиш 
имконини беради. АТМ тармоқларини ва ишлаб турган телекоммуникацион 
тармоқларини интеграциялаш учун қуйидаги иккита интеграциялаш 
стратегиясидан фойдаланилади: 1) энг замонавий ускунани эскирган 
тизимларга алмаштиришга тўғри келганда, шу билан бирга уларнинг сиғими 
ва унумдорлигини оширилганда, алмаштириш стратегияси; 2) ҳосил 
бўладиган рақамли АТМ тармоғи ишлаб турган тармоқ қамраб оладиган 
географик ҳудудни қамраб олганда ва хизматлар бири бўлган овозни 
узатишни таъминлаб турганда, қўшиб қўйиш стратегияси. 
Бугунги кунда ишлаб турган тармоқларда энг мақбул вариант аралаш 
варианти ҳисобланади, қўйилган бирламчи АТМ-тармоқларни яратишда 
PSTN элементлари (АТС, боғламалар ва ш.к.) сифатида кенг полосали 
функцияларни амалга оширган ҳолда коммутация қилиш тизими жорий 
этилади. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish