Аксарият хужумга уринишлар ташқаридан бўлиши сабабли тармоқ хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш зарур. Тармоқлараро экран – маълум протоколларга мувофиқ кирувчи ва чиқувчи маълумотлар пакетини фильтрлаш вазифасини бажарувчи аппарат ёки дастурий воситалар комплекси. Қуйида муайян ташкилотлар учун тармоқлараро экран ишлашини созлаш ва тайёр вариантларини танлаш имконини берувчи дастурий маҳсулотлар келтирилган.

Security Studio Endpoint Protection– ўзида тармоқлараро экранни, хужумларни аниқлаш ва вирусга қарши воситаларни бирлаштиради. Тармоқ ресурсларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлайди, спам ва турли хил ташқи таҳдидлардан ҳимоялайди.
UserGateProxy&Firewall – фойдаланувчиларнинг Интернетдан фойдаланишларини, трафикни қайд этишни ва фильтрлашни, ресурсларни ташқи хужумлардан ҳимоялашни ташкил этишга мўлжалланган.
CISCO IDS/IPS– хужумларни қайтариш бўйича ечим. Унда анъанавий механизмлар билан бир қаторда тармоқ трафигидаги нонормалликларни ва тармоқ иловаларининг нормал ҳаракатидан четланишларини кузатувчи ноёб алгоритмлар ишлатилади.
Тармоқни ҳимоялашнинг дастурий воситалари
Ҳимоя самарадорлигини назоратлаш ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш ҳамда ахборотни ёки ахборотни ишлаш ва узатиш воситаларининг нормал ишлашининг бузилиши эвазига ахборотнинг техник каналлар бўйича сирқиб чиқишини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилади. Ушбу вазифани “хавфсизлик сканерлари” деб аталувчи “ҳимояланганликни тахлиллаш воситалари” бажаради. Қуйида ҳимояланганликни тахлиллаш воситаларининг дастурий махсулотлари келтирилган.

XSpider 7.8– заифликларни татбиқий ҳамда тизимли сатҳларда тездан самарали қидиришни амалга оширувчи тармоқ хавфсизлиги сканери. Ушбу сканер ҳар қандай кўламли тармоқларда хавфсизлик мақомини назоратлашнинг самарали тизимини барпо этади.
Тармоқ ревизори– рухсатсиз фойдаланишга уринишларни бартараф этишга мўлжалланган тармоқ сканери. Тармоқ ревизори TCP/IP стеки протоколларидан фойдаланувчи ўрнатилган тармоқ дастурий ва аппарат таъминоти заифликларини аниқлаш учун ишлатилади.
Сканер BC - ҳимояланганликни комплекс тахлиллаш тизими. Ушбу сканер операцион тизимли ва олдиндан ўрнатилган дастурий таъминотли юкловчи DVD ёки USB –тўплагич. Ўрнатилган дастурий таъминот ахборот тизими ҳимояланганлигини комплекс тахлиллашни ва тестлашни амалга оширади.