Ҳимояланган операцион тизимни яратишда иккита асосий ёндашиш мавжуд – фрагментли ва комплекс. Фрагментли ёндашишда аввало битта тахдиддан сўнгра бошқа тахдиддан ва ҳ. ҳимояланиш ташкил этилади.
Фрагментли ёндашиш қўлланилганда ОТ ҳимояси қисмтизими, одатда, турли ишлаб чиқарувчилар тақдим этган бошқа-бошқа дастурлар тўпламидан иборат бўлади. Ушбу дастурий воситалар бир бирига боғлиқ бўлмаган тарзда ишлайди, яъни уларнинг ўзаро узвий боғланишини ташкил этиши мумкин эмас. Ундан ташқари бундай қисмтизимнинг баъзи элементлари нотўғри ишлаши мумкин. Натижада тизим ишончлилиги кескин пасаяди.
Комплекс ёндашишда ҳимоя функциялари операцион тизимга унинг архитектурасини лойиҳалаш босқичида киритилади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Комплекс ёндашиш асосида яратилган ҳимоя қисмтизимнинг алоҳида элментлари ахборотни ҳимоялашни ташкил этиш билан боғлиқ турли масалалар ечилганида бир бири билан узвий боғланган бўлади.
Ҳимоялашнинг маъмурий чоралари
Операцион тизимни ҳимоялашнинг дастурий-аппарат воситалари ҳимоянинг маъмурий чоралари билан тўлдирилиши шарт. Маъмур томонидан доимий малакали мададсиз, ҳатто ишончли дастурий-аппарат ҳимоя ҳам бузилиши мумкин.
Ҳимоянинг асосий маъмурий чоралари қуйидагилар.
1.Операцион тизимнинг, айниқса унинг ҳимоялаш қисмтизимининг тўғри ишлашини доимий назоратлаш. Агар операцион тизим энг муҳим ходисаларнинг махсус журналда автоматик тарзда қайд этилишини мададласа бундай назоратни ташкил этиш қулай ҳисобланади.
2.Хавфсизликнинг адекват сиёсатини ташкил этиш ва мададлаш. Операцион тизимда қабул қилинган хавфсизлик сиёсатининг адекват бўлмаслиги нияти бузуқ шахснинг тизим ресурсларидан рухсатсиз фойдаланишига ва операцион тизимнинг ишончли ишлашини пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
3.Фойдаланувчиларни операцион тизим билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари лозимлигини уқтириш ва ушбу чораларга риоя қилинишини назоратлаш.
3.Фойдаланувчиларни операцион тизим билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари лозимлигини уқтириш ва ушбу чораларга риоя қилинишини назоратлаш.
4.Операцион тизим дастурлари ва маълумотларининг резерв нусхаларини мунтазам тарзда яратиш ва янгилаш.
5.Операцион тизимнинг конфигурацион маълумотларидаги ва хавфсизлик сиёсатидаги ўзгаришларни доимо назоратлаш. Ушбу ўзгаришлар хусусидаги ахборотни операцион тизим хавфсизлигини енгган нияти бузуқ шахсга ўзининг рухсатсиз ҳаракатларини ниқоблашга қийинчилик туғдириш учун ноэлектрон ахборот элтувчиларида сақлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.