Нияти бузуқнинг компьютердан рухсатсиз фойдаланиши нафақат ишланадиган электрон хужжатларнинг ўқилиши ва/ёки модификацияланиши, балки нияти бузуқ томонидан бошқарилувчи дастурий закладкани киритилиши имконияти билан хавфли. Ушбу дастурий закладка қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишга имкон беради:

-кейинчалик компьютерда сақланадиган ёки таҳрирланадиган электрон хужжатларни ўқиш ва/ёки модификациялаш;
-электрон хужжатларни ҳимоялашда ишлатилувчи турли муҳим ахборотни тутиб олиш;
-истило қилинган компьютердан локал тармоқнинг бошқа компьютерларини истило қилишда асос (плацдарм) сифатида фойдаланиш;
-компьютерда сақланадиган ахборотни йўқ қилиш ёки зарар келтирувчи дастурий таъминотни ишга тушириш йўли билан компьютерни ишдан чиқариш.
Компьютерни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоялаш ахборотни ҳимоялашнинг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, аксарият операцион тизимларга ва оммабоп дастурий пакетларга рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоялашнинг турли қисмтизимлари ўрнатилган. Масалан, Windows оиласидаги операцион тизимга киришда фойдаланувчиларни аутентификациялашни бажариш. Аммо, рухсатсиз фойдаланишдан жиддий ҳимояланиш учун ўрнатиладиган воситаларнинг етишмаслиги шубҳа туғдирмайди. Шу сабабли, ҳимоялашнинг стандарт воситаларига қўшимча тарзда фойдаланишни чеклашнинг махсус воситаларидан фойдаланиш зарур. Бундай махсус воситаларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: