А шакли. «Сизга ___ соат ____ минутда № _____ поездни жўнатдим. Етиб борганидан сўнг Сиз томондан поездни кутаман. ДСП_____».
Б шакли. «Сизга ___ соат ___ минутда № _____ поездни жўнатдим, шундан сўнг ___ соат ___ минутда яна № ______ поездни жўнатаман. ДСП _____».
174. Сигнализация ва алоқанинг барча турлари ишламай қолган пайтда ўртасида алоқа узилган станциялар чегаралаб турган перегонга жўнатиш учун станцияда тоқ йўналишдаги поездлар бўлмаса, у ҳолда биринчи поездни жўнатиш хуқуқига эга бўлган станция навбатчиси, қўшни станцияда перегонга жўнатиш учун поезд борлигини билса, у станцияга В шаклда тўлдирилган хабарнома юборади:
В шакл. «Сиз томондан поезд кутяпман. ДСП ____».
Икки томонлама автоблокировка билан жихозланмаган перегонларда В шаклдаги ёзма хабарномаларни юбориш учун олинмайдиган турдаги дрезиналар, якка локомотивлардан, шунингдек, бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
175. Станция навбатчиси А, Б ёки В шаклдаги хабарномани олганидан сўнг ёзма хабарномалар бўйича поездлар ҳаракати ўрнатилган хисобланади.
176. Бир йўналишда жўнайдиган поездлар илгари жўнатилган поезд станциялараро перегонни босиб ўтиши учун зарур вақтга 3 минут қўшилган вақт оралиғидан сўнг жўнатилиши лозим.
Алоқа узилгунига қадар алоҳида пунктлар сифатида иш юритган йўл постлари поездлар ҳаракатида иштирок этмайдилар.
Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламай қолган пайтгача станциядан устун йўналиш бўйлаб перегондаги туташ йўлга поезд жўнатилган бўлиб, ёрдамчи пост навбатчисидан поезднинг етиб келганлиги ва туташ йўлга ўтказилгани тўғрисида хабар олинмаган бўлса, перегон поезд ёрдамчи постга етиб бориши ва туташ йўлга ўтказилиши учун зарур вақтга 3 минут қўшилган вақтгача банд ҳисобланади.
Ёрдамчи пост навбатчиси поезд туташ йўлга ўтказилганидан сўнг, туташув стрелкасини нормал ҳолатга (асосий йўл бўйлаб) ўтказиши ва қўшни станциялар навбатчилари билан алоқа тиклангунга қадар асосий йўлга ҳаракат таркиби чиқишига йўл қўймаслиги керак.
177. Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаган давр мобайнида поездлар диагонали бўйлаб икки қизил полосали оқ бланкадаги рухсатнома бўйича жўнатиладилар.
Ўзаро алоқа узилмаслиги учун станциялар навбатчилари токи қурилмаларнинг нормал иш ҳолати тиклангунга қадар, иккала йўналиш бўйлаб ҳар бир поезднинг етакчи локомотиви машинисти орқали поездларнинг кейинги ҳаракати тўғрисидаги А ёки Б шаклдаги ёзма хабарномалар юборишлари шарт.
А, Б ёки В шаклдаги хабарномалар ҳар иккала станцияда поезд телефонограммалари журналига ёзилади.
Поездлар ҳаракатини ёзма хабарномалар воситасида амалга оширишга ўтказишда поезд телефонограммалари журналига қуйидаги ёзув киритилади:
«Сана _____, ___ соат ___ минут. Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаётгани сабабли ____________ перегонида поездлар ҳаракатини ёзма хабарномалар воситасида амалга ошириш ўрнатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |