6-боб. БАРЧА ТУРДАГИ СИГНАЛИЗАЦИЯ ВА АЛОҚА
ВОСИТАЛАРИ ИШЛАМАГАНДА ПОЕЗДЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ
167. ТФҚ нинг 261 бандига мувофиқ, сигнализация ва алоқа барча воситалари ишининг танаффус (тўхташ) пайтида поездлар ҳаракати бир йўлли участкаларда ёзма хабарномалар орқали, икки йўлли участкаларда - станциялар орасидаги перегонда поезднинг ўтишига кетадиган вақт билан чегаралаш орқали амалга оширилади.
Ёзма хабарномалар орқали ёки поезд перегонни босиб ўтиши учун тайинланган вақтни тақсимлаш усули билан поездлар ҳаракати, перегонни чегараловчи станциялар навбатчилари ўртасида поездлар ҳаракати тўғрисидаги сўзлашувларни уларнинг ихтиёрида бўлган бирон бир алоқа воситаси орқали амалга оширишнинг иложи бўлмаса, белгиланади.
168. Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаганда станция навбатчиси томонидан машинистга бериладиган, диагонали бўйлаб икки қизил полосали оқ бланкдаги рухсатнома (ДУ-56 шаклидаги бланк -__бетда келтирилган) поездга перегонни эгаллаш хуқуқини беради.
Бунда, агар илгари жўнатилган поезднинг қўшни станцияга етиб борганлиги тўғрисида маълумот бўлмаса, аввал жўнатилган поезднинг орт қисми муҳофазаланмаган бўлиши мумкинлиги сабабли машинист перегон бўйлаб ўта эҳтиёткорлик ва дарҳол тўхташга тайёр ҳолда ҳаракатланиши лозим.
169. Барча турдаги сигнализация ва алоқа воситалари ишламаганда қуйидаги поездларни жўнатиш тақиқланади:
а) 1 классли хавфли юклар (ВМ), ногабарит юк ортилган, бирлаштирилган, оғирлиги ва узунлиги оширилган, шунингдек ир машинист томондан хизмат кўрсатиладиган поездлар;
б) перегонда ишлаш учун тўхтайдиган, аммо тиклаш ва ўт ўчириш поездлари ва ёрдамчи локомотивлар бундан мустасно;
в) перегондаги тўхташ йўлга бораётган.
Сурувчи локомотивлар перегоннинг бошидан охиригача қўшни станциягача бориши шарт.
БИР ЙЎЛЛИК ПЕРЕГОНЛАРДА ПОЕЗДЛАРНИНГ
ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ
170. Барча турдаги сигнализация ва алоқа ишламаганда токи ёзма хабарномалар бўйича ҳаракат ўрнатилгунча, ўртасида алоқа узилган станциялар билан чегараланган перегонга фақат бир йўллик перегонлар учун устун ҳисобланган тоқ йўналишда поездлар жўнатилиши мумкин. Устун йўналишга қарама-қарши ҳисобланган йўналиш бўйича токи ёзма хабарномалар бўйича алоқа ўрнатилмагунча поездларларнинг бирортаси жўнатилиши мумкин эмас, қуйидаги поездлар бундан мустасно:
а) жўнатилишига алоқа узилишидан аввал устун йўналиш станциясидан рухсат (ярим автоматик блокировкада розилик блок-сигнали, телефон алоқасида поезд телефонограммаси, электржезл тизимида перегоннинг чиқарилган жезли) олинган поездлар. Бу истисно икки томонлама блокировкали бир йўлли перегонларга татбиқ этилмайди;
б) ёрдам юбориш тўғрисида перегондан қабул қилинган талаб асосида жўнатилаётган тиклаш, ўт ўчириш поездлари ёки ёрдамчи локомотив.
Устун йўналишли ва шунингдек устун йўналишга қарама-қарши йўналишли станция навбатчиси, перегондан ёрдам кўрсатиш хақида талабни қабул қилганидан сўнг, тиклаш, ўт ўчириш поездлари ёки ёрдамчи локомотивни жўнатишни, машинистга ушбу Йўриқноманинг 7-боби талабларига мувофиқ, оқ рангдаги диоганали бўйича қизил полосали рухсатномани тақдим этиш билан ташкил қилади.
Йўлларининг бири алоқа узилгунича ёпилган икки йўллик перегонда токи ёзма хабарномалар бўйича ҳаракат ўрнатилмагунча биринчи бўлиб фақат, қолган амалдаги йўл учун икки йўллик ҳаракатда тўғри ҳисобланган йўналишдаги поезд жўнатилиши мумкин.
171. Перегон икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланмаган бўлса, устун йўналишдаги биринчи поездни жўнатиш учун қўшни станция навбатчисининг рухсати талаб қилинмайди.
Икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланган бир йўллик перегонда станция навбатчиси перегон қўшни станциягача масофада бўш эканлигига ишонч ҳосил қилганидан ва бир вақтнинг ўзида қўшни станция навбатчисига поездлар ҳаракати кейинги тартиби тўғрисидаги хабарномани етказгандан сўнггина устун йўналишдаги биринчи поезд жўнатилиши мумкин. Перегоннинг бўшлигини текшириш хақида поездлар ҳаракати журналига текширувни амалга оширган ходимнинг фамилияси ва текшириш усули кўрсатилган қайд киритилади.
172. Сигнализация ва алоқанинг барча турлари ишламаганда перегонга тиклаш поезди (ўзи юрар махсус ҳаракат таркиби), ўт ўчириш поезди ёки ёрдамчи локомотивни устун йўналишда ҳам, қарама-қарши йўналишда ҳам жўнатишга рухсат этилади, аммо бундан аввал перегонда тўхтаб қолган поезднинг машинистидан ёки йўл, сигнализация ва алоқа, электр таъминоти хизмати ходимидан тегишли талаб қабул қилиниши шарт. Бунда, перегон автоматик блокировка билан жиҳозланган бўлса, ёрдам тўғрисида талаб қабул қилган станция навбатчиси тиклаш поезди ёки локомотивни юборишдан аввал станция билан ёрдам жўнатилаётган жой орасида бошқа поездлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
173. Станциялар ўртасида ёзма хабарномаларни жўнатиш сигнализация ва алоқанинг барча турлари ишламагандан сўнг перегонга жўнатиладиган биринчи поезд билан бошланади.
Бунда етакчи локомотивнинг машинистига перегонни эгaллaш хуқуқини берувчи диагонали бўйлаб икки қизил полосали оқ бланкдаги рухсатнома берилади. Бундан ташқари, ушбу поезд машинисти билан қўшни станцияга поездларнинг кейинги ҳаракат тартиби тўғрисида оқ рангда махсус бланкдаги (ДУ-55 шаклидаги бланк __-бетда келтирилган), қуйидаги шакллардан бири бўйича тўлдирилган ёзма хабарнома юборилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |