Ўзбекистан темир йўллари


ТФҚ нинг 197 бандига мувофиқ, м



Download 1,73 Mb.
bet65/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

301. ТФҚ нинг 197 бандига мувофиқ, манёвр ишларида кўрсатмаларни узатишнинг асосий воситаси сифатида радио алоқа, зарур ҳолларда эса икки томонлама парк алоқаси қурилмалари ишлатилиши лозим.
Манёвр ишларида қўл сигнал асбоблари билан сигнал беришга рухсат этилади.
Поезд тузувчиси олиб юриладиган соз радиостанцияга эга бўлиши лозим. Станцияларда мавжуд радио алоқа ва икки томонлама парк алоқаси қурилмаларидан маневр ишларини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланилиши лозим.
Радио алоқа ва икки томонлама парк алоқаси орқали узатиладиган кўрсатма ва маълумотлар қисқа бўлиши лозим; кўрсатма берган киши уни маневр локомотивининг машинисти ва бошқа ходимлар томонидан тўғри тушунилганига (кўрсатманинг қисқача такрорини тинглаб, белгиланган товушли жавоб сигналини олиб) ишонч ҳосил қилиши лозим.
Радио алоқа ва икки томонлама парк алоқаси орқали узатиладиган, маневр ишларига хос бўлган кўп қайтариладиган кўрсатмалар учун зарур ҳолатларда сўзлашувларнинг намунавий регламенти ўрнатилади.
Радио алоқа ва икки томонлама парк алоқасининг конкрет мақсади улардан фойдаланиш хуқуқи берилган ходимлар рўйхати ва ҳар бир маневр ҳудудида фойдаланиш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланади.
Станцияларда радио алоқа ва икки томонлама парк алоқасидан фойдаланиш тартиби ДАТК нинг махсус йўриқномаси билан белгиланади.


302. Станция навбатчиси маневр маршрутларини маневр ишлари режасига мувофиқ тайёрлаши лозим.
Ҳаракатланиш йўналиши ўзгармайдиган маневр маршрути одатда маневр таркибининг тўлиқ ҳаракатланиш йўлига мўлжаллаб тузилади. Бундай маршрутни тайёрлашнинг имкони бўлмаганда станция навбатчиси машинистни (маневрлар раҳбарини) маршрутни қисми қайси йўлга ёки қайси светофоргача тайёрлигини хабардор қилиши шарт.
Маршрут тайёр бўлса, тақиқ кўрсатмали ёки чироқлари ўчган маневр светофорини, станция (пост) навбатчиси маневр локомотиви машинистига радио алоқа, икки томонлама парк алоқаси ёки маневрлар раҳбари орқали узатадиган кўрсатмасига биноан босиб ўтиш рухсат этилади.


303. Бирлаштириш ёки тортиш йўллари бўйлаб таркибларни паркдан паркка ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тартиби ва шартлари станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади, бунда маневр таркибларини вагонлари илгарига қараб ҳаракатланганда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор берилиши керак.
Айрим ҳолатларда маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб (парклар кетма-кет жойлашганда, машинист кабинасидан туриб маневр локомотивларини вагонлардан ажратиш қурилмаси билан жиҳозланганда ва ҳ.з.), таркиблар тузувчи бригада ходимларининг кузатувисиз паркдан паркка ўтказилиши мумкин.


304. Ўта эҳтиёткорликни талаб этувчи айрим тоифадаги юклар ортилган вагонлар (юкларни ташиш Қоидалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ), маневрлар пайтида қаттиқ ёнилғида ишлайдиган паровоздан камида битта тез ўт олмайдиган хавфсиз юк ортилган ёки бўш вагон билан тўсилиши (ажратилиши) лозим.
Поездларда ва маневрлар пайтида айрим тоифадаги ўта хавфли юк ортилган вагонларни тўсиш меъёрлари ташиш ҳужжатларида махсус штемпел босиш усули билан кўрсатилиб, ундаги рақамлар тўсиладиган вагонларнинг энг кам сонини белгилайди, масалан, меъёрда 3/0-0-3-1 деб қайд этилган бўлса, бунда:
биринчи рақам - поезднинг етакчи локомотивдан тўсилиш вагонлари сони (сурати - қаттиқ ёнилғида ишлайдиган паровоздан, маҳраж - нефт ёнилғисида ишлайдиган паровоздан, электровоздан ёки тепловоздан);
иккинчи рақам - поездддаги сурувчи локомотивдан;
учинчи рақам - поезддаги одамлар кетаётган вагонлардан;
тўртинчи рақам - маневрлар пайтида қаттиқ ёнилғида ишлайди­ган паровоздан тўсилиш вагонлари сони;
"0" (нол) белгиси тўсиш талаб этилмаслигини билдиради.
Одамлари билан вагонлар, шунингдек, юкларни кузатиб бориш учун махсус ажратилган ходимлари, кузатувчилари, қоровуллари, қўриқлаш нарядлари билан вагонлар, жониворлар билан вагонлар, 1 классли хавфли юк (ВМ) ли вагонларнинг олди томонидан ҳам, орқа томонидан ҳам қўйилиши мумкин, лекин ташиш ҳужжатларида қуйидаги штамплар мавжуд бўлган: «Заҳарли» ва «Тўсиқ ....» (бир пайтнинг ўзида икки штамп) хавфли юклар ортилган вагонларнинг доимо олдида қўйилади.
Тез алангаланувчи суюқликлар ортилган вагонлар тузиш станцияларида поездларга ВМ вагонли поездларнинг орқасидан (поезд бошидан ҳисоблаганда) қўйилиши керак.


305. Вагон ва локомотив деполарининг таъмир йўлларида маневр ҳаракатлар ДАТК нинг тегишли таркибий бўлинмаси масъул ходимининг кузатуви остида ва шахсий кўрсатмаларига асосан амалга оширилади.


306. Техникавий ёки юк операциялари амалга оширилаётган вагонлар мавжуд йўлларда туртиш усули билан маневрлар бажаришга йўл қўйилмайди.
Об-ҳавонинг ноқулай шароитларида (кучли шамол, туман, бўрон), шунингдек, ёритилмайдиган йўлларда маневр ишлари ўта эҳтиёткорлик билан, зарур ҳолатларда эса, тезликни пасайтириб амалга оширилади.


307. Хўжалик поездлари ва йўл машиналарини станция йўлларидаги иши ДАТК нинг тегишли таркибий бўлинмаси (йўл, сигнализация ва алоқа ва ҳ.з. хўжаликлари) масъул ходимининг раҳбарлигида амалга оширилади.
Кўрсатилган поезд ва машиналарнинг бир йўлдан иккинчисига ёки станциянинг бошқа ҳудудига ҳаракати фақат маневрларга раҳбарлик қилаётган шахс ёки станция раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади.
Зарур ҳолатларда бундай поездлар ва йўл машиналари ҳаракатига раҳбарлик қилиш учун станция бошлиғининг кўрсатмасига биноан станциянинг тегишли ходими тайинланиши мумкин.


308. Станцияларда тормоз енгларини ажратиш ва қўшиш вагонларга техникавий хизмат кўрсатиш пункти ходимлари ёки маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, технологик жараён ёки станция техникавий-бошқарув акти билан белгиланган бошқа ходимлар томонидан амалга оширилади.
Маневрларни амалга ошириш пайтида тормоз енгларини ажратиш ва қўшиш тузиш бригадаси ёки кондукторлар томонидан амалга оширилади.
Таркибга тиркаш ва ундан узишда тормоз енгларини локомотив бригадаси ажратади ва қўшади, локомотивга бир машинист хизмат кўрсатганда эса бу операцияларни вагон кўрувчиси амалга оширади.


309. Айрим вагонларни фавқулотда ҳолатларда ва фақат горизонтал сатҳли йўлларда қўл билан суришга рухсат этилади.
Станциянинг асосий, қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш йўлларида вагонларни қўл билан суриш тақиқланади.
Фақат тегишли йўл бўлинмаси бошлиғи томонидан белгиланган масъул ходимнинг раҳбарлигида, кўпи билан битта юк ортилган ёки иккита бўш вагонни қўл билан суришга рухсат этилади.
Вагонларни қўл билан сурганда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
уларни 3 км/соат дан ортиқ тезлик билан суриш, бунда вагонлар албатга тиркалган бўлиши шарт;
асосий ва қабул қилиш-жўнатиш йўллари йўналишида чегара устунчасидан четга суриб чиқариш;
тормоз бошмоқлари йўқ бўлса, ҳаракатни бошлаш;
тормозлаш мақсадида ғилдираклар тагига шпал, тош, лом ва бошқа буюмларни қўйиш.
Одамлари бор ва хавфли юк ортилган вагонларни қўл билан суриш тақиқланади.
Вагонларни кабестан, электр шпил ва бошқа механик воситалар билан суриш тартиби маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, ДАТК минтақавий темир йул узели бошлиғи томонидан тасдиқланган махсус йўриқномалар билан белгиланади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish