ЮРАКНИНГ ИШЕМИК КАСАЛЛИКЛАРИ
Ёши қайтган ва кекса ёшдаги шахсларда юракнинг ишемик касалликлари юрак тож артерияларининг торайиб колиши ва миокардда ишемиянинг пайдо булиши — атеросклероз окибатида келиб чикади.
Атеросклерозни келтириб чикарувчи омиллар ва кексаликдаги узига хос узгаришлар юрак касалликларини ортишига сабаб булади. Энг куп учрайдиган юракнинг ишемик касалликлари: стенокардия, миокард инфаркти, атеросклеротик кардиосклероз ва коронар етишмовчилиги хисобланади.
СТЕНОКАРДИЯ
Стенокардия, кўкрак қисиш — миокарднинг кон билан етарлича таъминланмай колиши булиб, 60 ёшдан ошган беморларда юрак кон айланиш доирасидаги ёшга алокадор, атеросклероз ва органик узгаришлар окибатида пайдо булади. Юрак огриги бундай беморларда типик холда булиб, атипик куринишда, масалан, гаст-ралгик, астматик, огриксиз тарзда хам намоён булиши мумкин.
Оғриксиз стенокардия 60-69 ёшли беморларда 25%, 80-89 ёшлиларда эса 45% кузатилади. Стенокардия би-лан огриш 25-64 ёшлилар уртасида 2-3% учрайди.
Кекса ёшдаги беморларда стенокардия хуружи бошқачарок кечади. Хуружнинг вегетатив аломатлари суст кузатилади. Огрик кучли булмайди, балки огирлик, кисилган холат кузатилади, секинлик билан ривожланади ва факат жагларга, буйинга иррадиация беради. Купрок неврологик симптомлар намоён булади. Бундай беморларда хуруж сабабчиси купинча об-хавонинг узгариши, куп овкат истеъмол килиш булиши мумкин. Стенокардиянинг профилактикаси ва давоси огрик хуружининг кандай шароитларда пайдо булишига боғлик. Хуружлар ортикча асабийлашишга алокадор булса, беморга тушунтирилади, турмущда ва ишда кулай шароит яратиш, етарлича дам олиш, тинчлантирувчи пре-паратлар ичиб юриш тавсия килинади. Ош тузи, ёглар, углеводлар чеклаб куйилади.
Хуруж пайтида нитроглицирин ёки валидол ёрдам беради. Агар бемор нитратларни кўтара олмаса, 5 мг.дан тил остига нифедипин ва В-адреноблакаторлар буюрилади.
Миокард инфаркти — юрак тож артерияларининг тромб билан тикилиб колиши ва миокарднинг озиклана олмай қолиб некрозга учрашидир. Ёши кайтган ва кекса ёшдаги беморларда миокард инфаркти купрок пайдо булади. Бунга сабаб коннинг ёшга алокадор биохимик узгаришлари хисобланади.
Кон томирларининг ёшга алокадор склерози.
Гемодинамиканинг ёшга алокадор узгаришлари.
Миокард инфаркти клиникасида узига хос фарклар
мавжуд. Оғриқ кучли булмаслиги, иррадиацияси ва жойи турлича булиши мумкин. У ёш утган сари инфарктнинг атипик, масалан, абдоминал, гастралгик, астматик, аритмик, церебрал шакллари купрок кузатилади. Ёши ўтган беморларнинг 35% ида ва кексаларнинг 40% ида инфарктнинг огриксиз шакли учрайди. Бундай беморларда касаллик якуни ёмон булиб, бош мияда кон айланишининг бузил иши, кайта такрорланувчи инфаркт булиши мумкин. Юрак етишмовчилиги ва кардиоген шок факат биринчи куни эмас, кейинги кунлари хам пайдо булиши бундай пайтда буйрак етишмовчилиги булганида ишемик инсультга олиб келиши мумкин.
Касаллик асоратларидан юрак ритмининг бузил иши, миокард ёрилиши ва чап коринча билан унг коринча орасидаги тусик ёрилиши, тромбоэмболик асоратлар, юрак аневризмаси касаллик окибатини ёмонлаштиради.. Миокард инфарктидан улган беморларнинг 60 фоизи касалхонага ёткизилгунгача 2 соат ичида халок булади.
Кексаларда миокард инфарктининг кечишида узига хос белгиларидан яна бири, майда учокли инфаркт, йирик учокли инфарктга қараганда купрок учрайди ва 60 ёшдан кейин 20-22 % холатларда инфаркт кайталаниши мумкин.
Кексаларда миокард инфаркти атипик шаклда кечганлиги сабабли уни аниклашда электрокардиография усули ёрдам беради. Т-тишча манфий булиб колади, патологик О-тишча пайдо булади, 8Т кесма изоэлектрик чизикдан юкорига ёки паст томонга сурилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |