ГЕРИАТРИК ЁРДАМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Ахоли сонининг кариялар хисобига ортиб бориши гериатрик ёрдамни тугри ташкил килиш, унинг тиббий ва ижтимоий асосларини билишни такозо этади. Қари-яларга ёрдам курсатиш, согликларини тиклаш факат тиббий чоралар билан чекланиб колмай, балки масала-га ижтимоий нуктаи назардан ёндошиш керак.
Беморларга тиббий ёрдам курсатиш билан бир каторда, унинг иш кобилиятини тиклашга, рухий тетиклигини оширишга ва Қизил Ярим Ой жамияти билан алокани урнатишга ёрдам бермок керак. Ёлгиз яшайди-ган, узига узи хизмат кила олмайдиган кариялар учун кариялар уйи ташкил килинган булиб, уларда барча шарт-шароитлар яратилган.
Гериатрияда кон айланиш доирасининг ёшга алокадор ўзгаришлари ва касалликлари, кон томирларининг морфологик узгаришлари кузатилади. Йирик кон томирлари деворларида склеротик узгаришлар, мускул каватининг агрофияси ва эластиклигининг сусайиши намоён булади. Бу эса кон томирларининг кенгайиши ва кискариши кобилиятини пасайтириб, кон айланишини издан чиқаради, артериал босим кутарилади. Миокарддаги склеротик узгаришлар юрак кискарти-ришларни камайтиради.
Электрокардиограмманинг барча усулларида Т-тишчанинг амплитудасида камайган булади, I, II, а\1, УЗ-У6 усулларда кекса ёшдаги кишиларда Т-тишча доимо мусбат булиб, 8Т сегмент эса изочизикда булади. Бу эса юракнинг ишемик касалликлари диагностикаси учун мухим ахамиятга эга.
Касалликда юрак томир касалликларидан улим курсаткичларининг ортиб бориши аввало атеросклероз ва унинг асоратлари, артериал гипертония ва бу касалликлар кечишининг узига хос хусусиятлари, давоси ва парваришининг мураккаблигига боглик.
АТЕРОСКЛЕРОЗ
Кексаликдаги юрак хасталикларининг асосини ате-росклеротик узгаришлар ташкил этиб, у гериатриянинг мухим муаммоларидан бири хисобланади.
Атеросклероз 45-59 ёшларда бошланиб, организмнинг каришини тезлаштиради. Атеросклерозни ривожланти-рувчи омиллар куйидагилардир:
1.Беморнинг ёши, жинси.
2.Конда холлестерин ва липопротеидларнинг ошиб кетиши.
Артериал босимнинг ошиб кетиши.
Чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш.
Кандли диабет.
Овкат омиллари, семизлик.
Асабийлашиш, куп х.аяжонланиш.
Ирсий омиллар.
Кам ҳаракатланиш.
10. Кон ивучанлигининг издан чикиши.
Атеросклероз ривожланишидаги асосий омил гиперлипопротеинэмиядир. Атеросклерознинг куп учрайди-ган белгилари: аорта склерози, кардиосклероз, мия томирлари склерозидир.
Атеросклерознинг олдини олиш учун уни келтириб чикарувчи омиллар билан курашиш керак. 40 ёшдан ошган барча беморларда холестерин, триглицерид ва липопротеидлар микдори текширилади ва атеросклероз аникланади. Беморларга холестеринга бой булмаган овкат ва турмуш тарзини узгартириш буюрилади.
Антисклеротик моддалар. Бу моддалар 3 гурухга булинади.
1. Холестеринни ичаклардан сурилишига каршилик килувчи моддалар: диоспонин, полиспонин, денгиз карами.
Холестеринни парчаловчи моддалар: линетол, арахиден, холестерамин.
Холестерин хосил булишига каршилик килувчи моддалар: клофибрайт, мисклерон, атромиден.
Бундан ташкари ут хайдовчи воситалар, липотроп моддалар (холин, метионин, лецитин), йод препаратлари, аскорбин кислотаси хам холестерин микдорини камайтиради. Никотин кислотаси, В12, В6, Е, Р витаминлари атеросклерознинг олдини олиш ва даволашда кулланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |