ҚУЛОҚ, ТОМОҚ, БУРУН ОРГАНЛАРИДАГИ ЁШ БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАР ВА ЎЗГАРИШЛАР
Кулок жуда нозик ва мухим орган хисобланади. Кулок органи бошка органларга нисбатан эрта, яъни 20 ёшдан сунг уз хусусияти — эшитиш кобилиятини узгар-тириб боради.
Лекин ёшга караб эшитиш кобилиятининг пасайиши физиологик холат хисобланади.
Эшитиш кобилиятининг пасайиши кулок органининг турли кисмларининг узгариши билан боглик. 1962 йилдан буен «ЛОР» сохасида В.Ф. Ундрецем томони-дан тавсия этилган аудиометрия, эгри чизиклар методи кулланиб келинмокда. Бунда "шивирлаш" методига асосан: 1-7 м., 2-6 м., 3-5-6 м., 4-5 м., 5-3-4 м. дан эшитиш кобилияти аникланади.
Патогистологик текширишларда эса, эшитиш коби-лиятининг пасайиши, кулок органининг дегенератив атрофик узгаришларига хам богликлиги кузатилган.
Масалан, ўрта кулок эшитиш суякчаларининг атеросклерози, суяк ичи кон томирларининг атеросклеро-зи, эшитиш кобилиятининг узгариши, унинг кай даражада эканлиги товуш кабул килиш аппаратининг, яъни кортиев аъзосининг хужайралари атрофияга учраганлигига хам боглик. Айникса бош мия кон томир-лари атеросклерози (марказий нерв системаси склерози) хам эшитиш функциясига жуда салбий таъсир килади. Кариликдаги карликнинг 4 типи бор: 1 - типи—кортиев аъзосидаги узгаришдан, 2,3,4 -типи—ички кулок чиганок спирали, нерв толалари яд-роси, эшитиш анализаторидаги узгаришлар хисобига пайдо булади.
Кариликдаги карлик белгилари хар бир шахсда индивидуал хусусиятга эга . Хулоса килиб айтганда, кулок органи эшитиш функциясининг узгариши хам физио-логик, хам патологик холда булади.
кариликда эшитиш кобилиятининг пасайиши ёки қулок огирлиги
Ёшга караб физиологик эшитиш кобилиятининг пасайиши бутун организмнинг физиологик кариш белгилари билан бирга намоён буладиган нормал холатдир. Бу холат нуткка хам, эшитиш функциясининг ижтимо-ий холатига хам салбий таъсир этади.
Эшитиш кобилиятининг патологик пасайиши кам холатларда намоён булади. Бунда кулок чиганогининг дегенератив узгариши юз беради.
Ёшга нисбатан эшитиш кобилиятининг тез пасайиши эса гормонал холатга, ирсиятга, асаб касалликлари-га боглик.
Клиникасида товуш кабул килишнинг ёмонлашуви куринади, бунинг натижасида нуткининг бузилиши, телефон оркали товушни яхши кабул килмаслик, кулок шангиллаши кузатилади.
Даволашда поливитаминлар, витамин В1, В6, био-стимуляторлар, алоэ, АТФ, гормонлар, кулок сохасига УВЧ ва калий йоди билан электрофорез тайинланади. Консерватив даво наф бермаганда эшитиш аппаратидан фойдаланилади.
Эшитиш кобилияти паст булган беморлар билан мулокот килиш хамширадан катта масъулият талаб килади. Ҳамшира бундай пайтда харакати, юз ифодаси билан кекса беморларга узининг фикрини тулик тушунтира олиши ёки етказа билиши ва уларнинг жавобини сабр-токат билан эшитиши керак. Беморларга эшитиш ап-паратидан тугри фойдаланишни вакти-вакти билан тушунтириб туриш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |