Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги


§5. Ўлчаш техникасидаги асосий аксиомалар ва постулатлар



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78
 
§5. Ўлчаш техникасидаги асосий аксиомалар ва постулатлар 
Ҳар бир фандаги бўлгани каби метрологияда ҳам талайгина аксиомаларни 
кўришимиз мумкин. Лекин ҳозир биз шулардан учта, энг асосий ва 
умумийларини кўриб чиқмоқчимиз. Ушбу аксиомалар ҳар қандай ўлчашлар учун 
хос бўлиб, бу ўлчашлар ҳоҳ оддий, ҳоҳ мураккаб бўлсин, ҳоҳ юзаки, ҳоҳ аниқ 
бўлсин, ҳоҳ тезлаштирилган, ҳоҳ мукаммал бўлсин, уларнинг барчасида шу 
аксиомаларнинг уйғунлашганини кўришимиз мумкин: 
1-аксиома.
Априор маълумотсиз ўлчашни бажариб бўлмайди.


22 
1- аксиомани изоҳлашдан бошлаймиз. Энг аввало "априор маълумот" нима 
ўзи деган савол туғилиши табиий. 
Априор 
сўзи 
a priori

олдин келувчи, 
дастлабки (лотинча) маъносини билдириб, бошланғич, муайян воқеа, воқелик 
ѐки тажрибагача бўлган маълумотлар, билимлар мажмуини англатади. Бу сўз 
билан кетма-кет келувчи яна бир тушунча бор - 
апостериори
, (
a posteriri

яъни 
кейинги, орқадаги, тугалланувчи деган маъноларни билдиради. Бу сўзларни илк 
бора қадимги грек файласуфлари киритганлар. Уларнинг талқинича, ҳар бир 
инсон англайдиган илм, маълумот ѐки ахборот муайян бир тажрибадан, 
воқеликдан ѐки амал (сабоқ олиш, ѐдлаш, ўқиш ва шу кабилар)дан сўнг 
мужассамлашади. Ҳосил қилинган ахборот кейинги амаллар мобайнида ортиб 
боради ва маълум бир даврдаги апостериор маълумот априор маълумотга 
айланади. 
Шундай қилиб, ўлчашлар назарияси нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, 
муайян ўлчашни амалга оширишдан олдин шу ўлчашга тегишли бўлган маълум 
доирадаги маълумотлар айнан априор маълумотни билдиради. Агар бизда мана 
шу маълумотлар бўлмаса, у ҳолда умуман ўлчаш тўғрисидаги тушунчанинг ўзи 
шакллана олмайди ҳам. 
Тажриба орқали, юқорида айтилганларга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. 
Тили чиққан, бемалол сўзлаша оладиган 4-5 ѐшлар атрофида бўлган боғча 
боласига электр тармоғидаги кучланиш қандай қийматга эга эканлигини аниқлаб 
беришни сўраб мурожаат қилиб кўринг-а...
Натижаси олдиндан маълум. Дарҳақиқат бу болада электр кучланиши деган 
катталикнинг моҳияти, уни қандай бирликларда ва қандай ўлчаш асбобида, 
қандай қилиб ўлчаш мумкинлиги борасида деярли ҳеч қандай маълумотлар йўқ. 
Шунинг учун ҳам болакай кўзини пирпиратганича сизга қараб тураверади. 
Чунки бу болада ҳали, ҳеч қандай априор маълумот йўқ. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish