Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги


§5. Абсорбцион-оптик газ анализаторлари



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78
§5. Абсорбцион-оптик газ анализаторлари
 
 
Оптик газ анализаторларида оптик зичлик, синдириш коэффициенти ва 
бошқа оптик хоссаларнинг текширилаѐтган компонент концентрациясига 
боғлиқлигидан фойдаланилади. Электромагнит нурланиш интенсивлигининг 
пасайиши ѐки нурланиш оқимининг текширилаѐтган газ спектрининг 
инфрақизил, ультрабинафша ѐки кўринадиган қисмларидаги ютилишини 
ўлчашга асосланган абсорбцион-оптик усул кўпроқ тарқалган. Водород, аммиак, 
метан каби газлар инфракизил нурларни, хлор, озон, симоб буғлари эса 
улътрабинафша нурларни ютади. Шунинг учун анализ қилинаѐтган компонент 
турига қараб бундай газ анализаторларида инфракизил ѐки ультрабинафша 
нурланишдан фойдаланилади. 
Спектрнинг инфрақизил соҳасида ишлайдиган газ анализаторларида 
нурлаткичлар сифатида 700—800°С гача қиздирилган сим спиралларидан 
фойдаланилади. Спектрнинг ультрабинафша соҳасида ишлайдиган газ 
анализаторларида эса газразряд лампаси нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Оптик-абсорбцион газ анализаторларининг кўпи дифференциал схема 
бўйича қурилган (9.3-расм). Манба 
1
дан олинадиган нурланиш оқими йўлида 
ѐруғлик фильтрлари 
2
орасидан текширилаѐттан газ аралашмаси ўтадиган 
ишловчи камера 
3
ва аниқланаѐтган компонент қўшилмаган газ аралашмаси 
билан тўлдирилган таққослаш камералари 
4
ўрнатилади. Приѐмник 
5
иш ва 
таққослаш камераларидаги нурланиш интенсивлиги фарқини қабул қилади, 
аниқланаѐтган компонент миқдорига пропорционал бўлган нобаланслик сигнали 
эса кучайтиргич-
5
да кучайиб, ўлчаш асбоби 
7
да қайд қилинади. 
Одатда, оптик газ анализаторлари компенсацион схема бўйича ишланиб, 
ўлчаш схемаси оптик, газ ѐки электр усуллари ѐрдамида мувозанатланади. Оптик 
компенсация усулида тескари алоқа сигнали тўсиқ ѐки оптик пона силжишига 
айлантирилади. Бу эса таққослаш каналида нурланиш интенсивлигини 


82 
тегишлича ўзгартиради. Иккинчи ҳолда, таққослаш каналида нурланиш оқими 
йўлида компенсацияловчи аралашма қатламининг қалинлиги ўзгаради. Ва, 
ниҳоят, электр компенсация-лэт усулида занжирда электр билан таъминлаш 
кучланиши ўзгартирилади. 
9.3 – расм. Оптик – адсорбцион газ анализаторининг блок схемаси 
Инфрақизил 
нурланишли 
газ 
анализаторларида 
қолдиқ 
энергия 
текширилаѐтган компонент билан тўлдирилган нур приѐмникларида ютилади. 
Узлукли нурланишдан фойдаланилганда нур қабул қилгичда энергиянинг 
ютилиши сабабли температуранинг ўзгариши, шу билан бирга босимнинг 
ўзгариши вужудга келади. Бу тебранишларни тегишли ўлчаш асбоби билан 
олинган нур қабул қилгич микрофонининг мембранаси қабул қилади. 
Бундай нур қабул қилгичда газ босимининг пульсланиши акустик эффект 
номини олган. Бундай газ анализаторлари эса оптик-акустик асбоблар дейилади. 
Бу асбобларнинг афзаллиги уларнинг универсаллигидадир, чунки кўпчилик 
моддаларнинг инфрақизил ютилиш спектри бир-биридан фарқ қилади. 
Оптик-акустик газ анализаторлари газ ва буғларнинг маълум тўлқин 
узунликдаги инфрақизил нурларни (0,76 дан 750 мкм гача) танлаб ютишига 
асосланган. Бу газ анализаторларида, одатда, фақат тўлқин узунлиги 2,5—25 мкм 
бўлган нурлардангина фойдаланилади. Агар газ қатлами орқали инфрақизил 


83 
нурлар ўтказилса, улардан фақат тебраниш частотаси газ молекулаларининг 
хусусий тебраниш частоталарига тенг бўлган нурларгина ютилади. Бунда 
ютилган нурларнинг энергияси молекулаларнинг кинетик энергиясини 
кўпайтиришга сарфланади ва иссиқлик тарзида тарқалади. Молекулаларнинг 
тебраниш частотасидан фарқ қиладиган частотадаги нурлар эса газдан 
ўзгармасдан ўтади. Ҳар қайси газ ўзига хос спектрлар соҳасидаги маълум 
хоссали радиацияни ютади, масалан, углерод оксиди 4,7 мкм соҳасидаги, углерод 
қўшоксидида — 2,7 ва 4,3 мкм соҳалардаги, метан — 3,3 ва 7,65 мкм соҳадаги 
радиацияларни ютади. Бу эса оптик-акустик усуллар билан газларни анализ 
қилишни танлаб ўтказишга имкон беради. 
Танлаб ютиш ҳодисаси Ламберт-Бер қонуни билан ифодаланади, у тўлқин 
узунлиги бўлган монохроматик нурланиш учун қуйидаги кўринишга эга бўлади 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish