Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
9
да босимнинг ўзгариши конденсаторли микрофон 
10
да 
ўзгарувчан токка айланади. Бу ток кучайтиргич 
11
да кучайтирилиб, реверсив 
двигатель 
12
га берилади ва бунинг ротори айлана бошлайди. Бунда 
компенсацияловчи камера 
13
нинг қайтарувчи поршени бирор томонга сурилиб, 
ютувчи қатламнинг қалинлигини оширади ѐки камайтиради. Hyp қабул қилгич 
цилиндрларига тушаѐтган нур оқимлари бир-бирига тенг бўлиб қолган пайтда 
нур қабул қилгичдан чиқаѐтган электр сигнали йўқолади ва двигатель тўхтайди. 
Шундай қилиб, камера 13 поршенининг вазияти доимо анализ қилинаѐтган 
компонент концентрациясига мос келади. Поршеннинг бу вазияти ўз навбатида 
реохорд 
14
орқали иккиламчи асбоб 
15
билан қайд этилади. Углерод 
қўшоксидини ўлчаш чегаралари 0—1 дан 0—100% гача. Асосий хатолик ± 2,5%. 
Газ аралашмаси сарфи 8,3 см
3
/с, босим 0,3 кПа. Кўрсатишларни аниқлаш вақти 
30 с. Чиқиш сигнали 0—5 мА. 
Баѐн қилинган ОА-2209 типидаги газ анализатори дифференциал (икки 
нурли, икки каналли) компенсацияловчи асбобдир. Унинг асосий камчилиги 
нурлаткичларнинг эскириши, иш кюветларининг ифлосланиши, шишалар 
шаффофлигииинг ўзгариши ва шу кабилар туфайли шкала ноли вазиятининг 
ўзгариб туришидир. 


87 
Бевосита ўлчайдиган бир нурли газ анализаторида нолнинг турғунлиги анча 
юқори бўлади. Бу асбоб дифференциал асбобга қараганда танловчанлиги 
юқорилиги билан фарқ қилади. Масалан, метанни анализ қилишда СО
2
, CO ва 
намнинг таъсири бир нурли асбоб учун икки нурли асбобга қараганда 3—5 марта 
кам бўлади. Камералари оптик кетма-кетликда жойлашган бир нурли асбобнинг 
танловчанлиги юқорилигига сабаб шуки, босимнинг натижавий ортишида ютиш 
полосасининг фақат марказий участкаси қатнашади ва, шундай қилиб, 
полосанинг актив қисми тораяди.
Ультрабинафша нурлари ютиладиган газ анализаторларида хаводаги симоб 
буғлари концентрациясини, хлор, водород сульфид, азот қўшоксид ва бошқа 
моддаларнинг концентрациясини ўлчашда қўлланилади. 
Ультрабинафша нурларнинг манбаи симобли лампалар бўлиб, улар 
чиқарган нурларнинг кўп қисми ультрабинафша нурлар бўлади. Нурланишни 
қўшимча монохроматлаш учун шиша светофорлардан фойдаланилади, улар 
анализ килинаѐтган модда ютилишининг максимуми вазиятига қараб танланади. 
Ультрабинафша нурланишни электр сигналига айлантириш учун 
фотоэлементлар ва фоторезисторлардан фойдаланилади. 
Амалда ультрабинафша нурларни ютадиган электр компенсацияли икки 
нурли газ анализаторлари, оптик компенсацияли газ анализаторлари, шунингдек, 
бевосита ўлчайдиган, ультрабинафша нурларни ютиладиган бир нурли газ 
анализаторлари ҳам ишлатилади. 
9.5-расмда 
бир 
нурли 
ультрабинафша 
нурларни 
ютадиган 
газ 
анализаторининг блок-схемаси кўрсатилган. Асбобда битта манба 
1
ва битта 
фотоприѐмник 
8
бор. Манбанинг нурланишини электр двигатели 2 
айлантирадиган обтюратор 
3
узади ва у қарама-қарши фазаларда ўзгарадиган 
иккита бир хил оқимга бўлинади. Бу оқимларнинг ҳар қайсиси тегишли оптик 
ѐруғлик фильтри — иш фильтри 5 ва таққослаш фильтри 6 дан ўтади. 
Фильтрларнинг шаффофлик полосалари беркитилмайди ва 
f
1
,
 
f
2
частоталар 
диапозонида тўпланган. Нурларнинг фильтрланган оқимлари иш кювети 
7
дан 
ўтади, бу кювет орқали нурланишни 
1
, частотада ютадиган анализ қилинаѐтган 


88 
газ ҳайдалади, сўнгра оқим умумий нур қабул қилгичга келади. Кювет 
7
да 
анализ қилинаѐтган компонент бўлмаганида иш ва таққослаш окимларининг 
интенсивлиги нолни ростлаш заслонкаси 
4
ни суриш йўли билан 
бараварлаштирилади. Бу ҳолда система мувозанатлашади ва фотоприѐмникдан 
олинадиг фарқ сигнали нолга тенг бўлади. Анализ қилинаѐтган газ кюветга 
кирганида f
1
частотадаги нурланиш оқимининг интенсивлиги камаяди, f
2
частотасидагиники эса ўзгаришсиз қолади. 
Фотоприѐмник чиқишида фарқ сигнали ҳосил бўлади ва кучайтиргич 
9
да 
кучайтирилади. Фарқ сигналининг амплитудаси анализ қилинаѐтган компонент 
концентрациясининг ўлчови бўлиб хизмат қилади. Концентрация иккиламчи 
асбоб билан ўлчанади. 
Температура туфайли юзага келадиган хатони йўқотиш учун асбоб 
термостатланади. Улчаш чегаралари 0—30 мг/л; масса бўйича 0—3%; асосий 
хатолик шкала диапозонини; ±4% и атрофида. 
9.5–расм. Бир нурли ультрабинафша газ 
анализаторининг блок-схемаси 


89 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish