Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78
 
Таянч иборалар. 
Вискозиметрлар, шарикли вискозиметрлар, ротацион 
вискозиметрлар, тебранишли вискозиметрлар. 
Назорат саволлари. 
1.
Шарикли вискозиметрнинг ишлаш тартиби қандай? 
2.
Ротацион вискозиметрларнинг қандай турларини биласиз? 
3.
Ротацион вискозиметрларнинг ишлаш тартиби. 
4.
Тебранишли вискозиметрларнинг алоҳидалигини қаердан биласиз? 
Уй вазифаси. 
Ротацион вискозиметрларнинг ишлаш принципини яна 
қ
аерларда учратишимиз 
мумкин? 
Уй-рўз
ғ
ор шароитларида 
қ
андай 
ҳ
олларда 
қ
овушо
қ
ликни камайтиришга ёки оширишга 
ҳ
аракат 
қ
илинади? 
Давра су
ҳ
бати учун масалалар. 
1.
Нима учун сумалак пиширишда қозонга тош солиб кавланади? 


68 
2.
Ҳайдалган тупроқнинг солиштирма иссиқлик сиғими
катта бўладими 
ѐки ҳайдалмаган тупроқникими? 
3.
Нима учун ўрдаклар қаттиқ совуқда ҳам сувга бемалол шўнғийди? 
4.
Нима учун ѐзнинг иссиқ кунларида сопол кўзада сақланган сув 
совуқроқ бўлади? 
5.
Иссиқ овқатни темир қошиқ билан ичган маъқулми ѐки ѐғоч қошиқ 
биланми?
IV.БОБ. ГАЗ АНАЛИЗАТОРЛАР ТУГРИСИДА АСОСИЙ ТУШУНЧА. 
§1. Газларнинг таркибини анализ қилиш 
Газ анализаторлари текширилаѐтган газ аралашмасидаги компонент ѐки 
компонентлар йиғиндиси концентрацияси ҳақида маълумот берадиган 
қурилмалардир. Газ анализаторлари саноатнинг барча соҳаларида ва илмий-
тадқиқот ишларида кенг ишлатилади. Газларнинг таркибини узлуксиз автоматик 
назорат қилиш асосида металлургияда, кокс-кимѐ саноатида, нефтни қайта 
ишлашда, газ саноатида ва бошқа жойларда газ ҳосил қилиш ва ундан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган кимѐвий технологик жараѐнларни автоматик 
бошқариш амалга оширилади. Масалан, иссиқлик электр станцияларида органиқ 
ѐқилгиларни ѐқишда ѐниш жараѐнини назорат қилиш ва керакли ҳаво миқдорини 
(ортиқча миқдорини) аниқлаш учун автоматик газ анализаторлари ишлатилади. 


69 
Технологик объектларнинг хавфсиз ишлашини таъминловчи системаларда 
ишлатиладиган газ анализ қилиш асбоблари ҳам катта ақамиятга эга. Кейинги 
йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга катта эътибор берилаѐтганлиги 
муносабати билан саноат корхоналари чициндиларн таркибидаги зарарли 
қўшилмалар миқдорини, ишлаб чиқариш хоналари ва атмосферадаги зарарли 
қўшилмалар миқдорини назорат қилишга мўлжалланган газ анализаторлари 
ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кескин кенгайди. Аҳоли яшайдиган 
пунктлар ҳавосининг сифатини назорат қилиш учун ҳавони ифлослантирадиган 
ис гази, азот қўшоксид, чанг ва бошқа шу каби моддалар концентрацияси 
ўлчанади. 
Технологик жараѐнларни назорат қилишда ва автоматлаштиришда турли 
шароитларда бўлган (температуралари, босимлари ва ҳоказолари турлича 
бўлган) аралашмаларни анализ қилишга, газ анализаторларининг турли-туман 
хилларини аниқлашга тўғри келади. 
Саноатда ишлатиладиган автоматик газ анализаторларининг кўпчилиги газ 
аралашмаларидаги битта компонентнинг концентрациясини ўлчаш учун 
мўлжалланган. Бу ҳолда газларнинг аралашмалари бинар деб қаралиб, ундаги 
аниқланадиган компонент ўлчанаѐтган аралашманинг физиккимѐвий хоссаларига 
таъсир 
қилади, 
қолган 
компонентлар 
эса, 
уларнинг 
таркиби 
ва 
концентрациясидан қатъи назар, уларнинг хоссаларига таъсир қилмайди ва 
аралашманинг иккинчи компоненти ҳисобланади. Кўп компонентли газ 
аралашмаларининг турли ташкил этувчиларини анализ қилиш учун 
мўлжалланган газ анализаторлари ҳам мавжуд. 
Газ анализаторлари ишлаш принципи (анализ қилиш усули), анализ 
қилинаѐтган муҳитнинг хоссалари, аниқланадиган компонентлар сони, ишланиш 
тури, чиқиш сигналини уннфикациялаш усули ва ўлчаш натижаларини бериш 
усули каби белгиларига кўра классификацияланиши мумкин. 
Энг оддий ҳолда намунани ўзгартирмасдан анализ қилиш мумкин, бунда 
анализ қилинаѐтган аралашма таркиби тўғрисида ўлчанаѐтган параметрга қараб 
бевосита хулоса чиқарилади. Анализ қилишда намунани ўзгартириш аналитик 


70 
ўлчаш танланувчанлигини ошириш имконини беради. Намунани ўзгартириш 
учун физик усуллардан ҳам, кимѐвий усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Агар 
намунага таъсир қилиш унинг физик хоссаларини тубдан ўзгартириб юборса, 
бундай ўзгартириш физик ўзгартириш деб аталади. Агар намунага таъсир қилиш 
унинг таркибининг тубдан ўзгаришига олиб келса, у кимѐвий ўзгартириш деб 
аталади. 
Газ анализаторлари ҳажмига нисбатан % ларда. г/м
3
, мг/л ларда 
даражаланади. 
Биринчи 
бирлик 
анча 
қулайдир, 
чунки 
газ 
аралашмалари 
компонентларининг процент ҳисобидаги миқдори температура ва босим 
ўзгарганида доимийлигича қолади. 
Газ анализаторлари комплектига датчик ва чиқиш сигналларини ўлчагичдан 
ташцари, асбобнинг нормал ишлашини таъминловчи бир қанча узеллар ҳам 
киради. Асосий ѐрдамчи узеллар газ аралашмаси намунасини танловчи, 
тозаловчи, узатувчи ва анализга тайѐрловчи қурилмалардир. 
Газ 
анализаторларининг 
мавжуд 
классификацияси 
аралашманинг 
аниқланадиган компонентларининг концентрациясини ўлчашга асос қилиб 
олинган физик-кимѐвий хоссаларга асосланади. 
Газларни автоматик анализ қилиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: 
(классификация ГОСТ 1332081 бўйича): намунани олдиндан ўзгартирмасдан
термокондуктометрик, термомагнит, абсорбцион-оптик (инфрақизил ва 
ультрабинафша нур ютиладиган), пневматик усуллар: намуна олдиндан 
ўзгартирнладиган усуллар электро-кимѐвий (кондуктометрик, кулонометрик, 
поляграфик, потенциометрик) термокимѐвий, фотоколориметрик, аланга-
ионлашув, аэрозол-ионлашув, хроматографик. Масс-спектрометрик усуллар. 
Қуйида саноатда энг кенг тарқалган усуллар ва асбоблар кўриб чиқилган. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish