Дебет: қарз олувчининг ссуда ҳисобрақами
Кредит: 22604 - қарз олувчининг махсус ҳисобрақами.
Агар кредит нақд пулда берилаётган бўлса:
Дебет: қарз олувчининг ссуда ҳисобрақами
Кредит: 10101- қарз олувчининг махсус ҳисобрақами.
Муддатли мажбуриятномани балансдан ташқари ҳисобрақамида юритиш (кредит асосий қисмини қайтариш бўйича ҳар бир тўловга алоҳида муддатли мажбуриятнома расмийлаштирилади ва у бухгалтериядаги масъул ижрочида сақланиб назорат қилиб борилади):
Дебет: 91901 (91905) - қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари (қарздорларнинг узоқ муддатли мажбуриятлари)
Кредит: 96345 (96349) - қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари контр – ҳисобрақами (қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобрақами);
Гаров таъминотининг (қимматли қоғозларнинг) балансдан ташқари ҳисобрақамида юритиш:
Дебет: 94501 – Гаров сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар
Кредит: 96381 – Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) бўйича контр-ҳисобрақами;
6. Инвестиция лойихаларини молиялаштириш хизмати сектори.
Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланиб, ўз фаолиятини юридик шахс мақомини олган ҳолда ташкил этиб, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган кичик бизнес субъектлари (шу жумладан фермер ҳўжаликлари, деҳқон хўжаликлари) дастлабки сармояни шакллантириш учун микрокредитлаш субъекти бўлиши мумкин.
Дастлабки сармояни шакллантиришга микрокредитлар юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда берилади.
Ўз фаолиятини юридик шахс мақомини олган ҳолда олиб бораётган кичик бизнес субъектлари, шунингдек фермер ва деҳқон ҳўжаликлари дастлабки сармояни шакллантиришга микрокредит олиш учун банкка ўрнатилган тартибда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
кредит мақсади, муддати, таъминоти аниқ кўрсатилган ариза;
пул оқимининг таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;
Давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бошланғич ёки тезкор бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома, шунингдек, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликлар бўйича солиштириш далолатномалари;
кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш учун бошқа зарурий ҳужжатлар;
гаров таъминоти ҳужжатлари;
ва бошқа хужжатлар.
Микрокредит - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ўрнатилган энг кам иш хақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадлилик, қайтаришлик шартлари асосида бериладиган пул маблағидир.
Микролизинг (молиявий ижара) – лизинг олувчининг топшириғига биноан, учинчи тарафдан ўрнатилган энг кам иш хақининг икки минг бараваридан ошмайдиган суммада мол-мулк олиш, хамда унга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида хақ тўлаш эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.
Ёш оила – биринчи расмий никохда бўлган хар бири 30 ёшдан ошмаган ёшлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |