7. Лизингоперациялари ва уларни расмийлаштириш тартиби. Лизинг хизматлари “««ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» » АТБ-банк” акциядорлик тижорат «ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» банки (кейинги ўринларда лизинг берувчи деб юритилади) тизимида юридик шахс мақомига эга бўлган молиявий барқарор хўжалик юритувчи субъектларга муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик, банк томонидан лизинг объектини сотиб олишга инвестиция қилинган лизинг маблағларини қайтаришлик ва мақсадга мувофиқ фойдаланишлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Лизинг (молиявий ижара) - ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ бўлиши керак:
лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса;
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлса.
Микролизинг - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада бериладиган лизинг;
Лизинг шартномаси - лизинг амалиётида томонларнинг ўзаро муносабатларини белгилаб берадиган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзма шаклда тузиладиган ҳужжат.
Лизинг объектлари - тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк.
Лизинг субъектлари - лизинг берувчи, лизинг олувчи ҳамда сотувчи;
Лизинг бўйича фоизлар – лизинг берувчи томонидан лизинг операциясини амалга ошириш натижасида лизинг олувчидан оладиган фоиз даромади. Ушбу фоиз даромади лизинг объекти дастлабки тан олингандан бошлаб банк балансининг фоизли даромад ҳисобрақамларида ҳисоблаб борилади.
“«ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» акциядорлик тижорат «ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» банки номидан филиаллар лизинг берувчи бўлиб иштирок этишади.
«ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» тизимида жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет ташкилотлари ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмаган кичик бизнес субъектларига лизинг хизматлари кўрсатилмайди.
«ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» тизимида сублизинг бериш амалиёти фақат Марказий девон рухсати билан амалга оширилади.
«ХАТБ «Давр-банк» Олмазор филиали Термиз БХМ» тизимида лизингнинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри шаклда ҳамда лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этадиган қайтариладиган шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Лизинг шартномаси имзолангандан сўнг, лизинг берувчининг ҳисобрақамидан лизинг объектини сотиб олиш учун пул маблағлари чиқиб кетгунга қадар, лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасини айрим шартларини ўзгартириш истаги бўлса, ваколат доирасида Кредит комиссияси ёки Кредит қўмитаси ушбу ўзгаришларни кўриб чиқиши мумкин. Барча қилинадиган ўзгартиришлар лизинг шартномасига қўшимча ёзма келишув орқали расмийлаштирилиши шарт.
Лизинг бўйича таъминот миқдори аванс тўловларининг миқдоридан келиб чиқиб ўрнатилади ва қуйидаги тақсимотда амалга оширилади:
Лизинг бўйича таъминотнинг аванс тўловларига боғлиқлиги жадвали
№
Бирламчи аванс тўлов (% да)
Таъминот миқдори (% да)
1
25% дан юқори
0%
2
15% дан 25% гача
15%
3
0% дан 15% гача
25%
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил авторанспорт воситалари бўйича лизинг хизмати (“Автолизинг”) кўрсатилишида аванс тўловлари 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда тўланиши лозим.
Лизинг бўйича молиявий ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг олувчи томонидан лизинг муддатига мутаносиб равишда лизинг берувчи фойдасига суғурталаниши шарт.