Маъмурий ҳуқуқнинг субектларига давлат бошқаруви жараёни иштирокчилари тушунилади. Маъмурий ҳуқуқий муносабатлар субектларига:
а)давлат органлари;
б)мансабдор шахслар;
c)корхона,ташкилот, муассаса;
д)жамоат бирлашмалари
Давлат бошқаруви - давлат бошқарув органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Давлат хизмати меҳнат фаолиятининг турларидан биридир.
Давлат фаолияти турларига кўра давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқарув органлари, одил судлов органлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари хизматчиларини фарқлайдилар.
Меҳнатнинг турига кўра давлат хизматчилари, раҳбарлар, мутахассислар ва техник ходимларга бўлинади.
Давлат органлари ва давлат хизматчиларидан ташқари жамоат бирлашмалари ҳам маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг субектлари бўлишлари мумкин. Жамоат бирлашмалари — халқнинг ўзини ўзи бошқариш тизими бўғинидир. Улар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини тузишда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларини ишлаб чиқишда қатнашадилар, давлат ва жамоатчилик органларида ўз аъзоларининг қонуний манфаатларини ифодалайдилар.
Давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кўрсатилган қуйидаги принсиплар асосида амалга оширилади :
1. Давлат бошқарувида халқнинг кенг иштирок етиши;
2. Демократик марказчилик;
3. Фуқароларнинг тенглиги;
4. Қонунийлик.
Давлат бошқарув органларининг қуйидаги асосларга кўра таснифланиши мумкин:
1. Қайси ҳудудда фаолият кўрсатиши бўйича;
2. Ташкил қилинишига кўра;
3. Ваколатнинг характери ва ҳажми асосида;
4. Раҳбарликни ташкил етиш бўйича;
5. Молиявий маблаг билан таъминлаш соҳасида.
Таснифи:
1. Қайси ҳудудда фаолият кўрсатиши бўйича давлат бошқарув органлари олий, маҳаллий ва марказий органларга бўлинади.
2. Давлат бошқарув органларининг ташкил қилинишига кўра: Президент фармонига кўра ташкил қилинадиган органлар; ҳокимларнинг қарорига кўра ташкил қилинадиган органлар; Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил қилинадиган органлар; вазирликлар ва давлат қўмиталари, ассоциация, корпария, консерн; уюшма компаниялар томонидан ташкил иқлинадиган органлар; республика миқиёсида банклар томонидан ташкил қилинадиган органларга бўлинади.
3. Ваколатнинг характери ва ҳажмига кўра: давлат бошқарув органлари умумий ваколатли; бир тармоқ бўяча ваколатли органларга бўлинади. Умумий ваколатли органга Президант бошчилигидаги ҳокимиятлар, соҳалараро ваколатли органга давлат қўмиталари, бир тармоқ бўйича ваколатли органга вазирликлар киради.
4. Республикани ташкил етиш бўйича: бошқарув органлари коллегиал органга (давлат қўмиталари, ассоциациялар, корпорациялар, уюшмалар, банклар, аксионерлик жамиятлари) ҳамда якка бошқариладиган органгларга(Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, ҳокимиятлар, уларнинг бўлим ва бошқармалари, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари)га бўлинади.
5. Молиявий маблағ билан таъминланишига кўра: давлат бошқарув органлари буджет органларига (Масалан, ички ишлар органлари) ва хўжалик ҳисобидаги органларга бўлинади. Буджет органлар давлат томонидан таъминланади.
Давлат бошқарув органлари вазифаси умумий бўлган тизимни ташкил етади. Бу тизимнинг ташкилий асоси – демократик марказчиликдир. Бу принсип умумий давлат ва маҳаллий мақсадга етишда асосий рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |