Ўзбекисон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Молия институти
Менежмент фанидан
«Давлат бошқарув органлари фаолияти» мавзусида
Мустақил иши
Бажарди: СММ-50 гуруҳ Ф.Улуғмуродова
Текширди: Ш.Ходжаева
2023 й.
Режа:
1. Давлат бошқарув органлари –маъмурий ҳуқуқ обекти сифатида.
2. Давлат бошқарув органларининг турлари ва давлат хизматчилари.
3. Давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий ҳолати.
Маъмурий ҳуқуқ давлатни бошқаришни ташкил етиш ва амалга ошириш жараёнида юз берадиган муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳуқуқий меъёрлар тизимидир.
"Маъмурий" сўзи "бошқариш ёки бошқарувчи", яъни шу ишни, вазифани бажарувчи шахс демакдир.
Маъмурий ҳуқуқ бошқариш органларининг ташкил етилиши, фаолият тартиби, принсиплари, шакл ва усулларини, давлат хизмати, давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг давлат бошқарув соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди.
Маъмурий ҳуқуқ давлатни бошқариш соҳасидаги муносабатларни, хусусан, давлат бошқарув органларининг ўзаро муносабатларини, шунингдек, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқаролар билан муносабатларини тартибга солиш учун ҳокимиятнинг махсус органлари белгилаган хатти-ҳаракат қоидалари бошқариш жараёнини ташкил етишда муҳим аҳамият касб етади.
Маъмурий ҳуқуқ ўзининг табиатига кўра давлат ҳокимиятини амалга оширишни тартибга солишга, барча ҳокимлик органларининг фаолиятларини қонуннинг аниқ доирасига киритишга даъват етади. Ҳокимлик функсияларининг сарҳадларини, бошқарувнинг буйруқбозлик шаклларига қарши туришга ёрдам берувчи юридик механизмларни белгилаш маъмурий ҳуқуқнинг муҳим елементларидан бири ҳисобланади.
Ҳокимлик қилувчи тузилмаларнинг ички ташкилий фаолияти соҳасидаги муносабатларни ва давлатнинг назорат фаолиятини маъмурий ҳуқуқ амалга оширади.
Давлат бошқарув органлари — қонун билан белгиланган тартибда ташкил топган ва унинг функсиялари ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун давлат томонидан ваколат берилган, бу мақсадда давлат-ҳокимият ваколати билан таъминланган ва белгиланган тартибда иш кўрувчи фуқаролар гуруҳидир.
Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Ўзбекистон Республикаси Парламенти — Олий Мажлис амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси эндиликда икки палаталик орган тариқасида фаолият кўрсатмоқда. Парламент аъзолари ҳар бир давлатда ўзига хос хусусиятлар асосида сайланиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенатига сенатор 25 ёшдан, Қонунчилик Палатаси депутати ҳам сайлов кунигача 25 ёшга тўлган, Ўзбекистон ҳудудида сайловгача муқим 5 йил истиқомат қилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ега бўлиши керак.
Фаолиятларининг ҳудудий миқёсларига кўра давлат бошқарув органлари юқори, марказий ва маҳаллий органларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |