Ўзбекисон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия институти Менежмент фанидан «Давлат бошқарув органлари фаолияти» мавзусида



Download 102,32 Kb.
bet2/5
Sana06.02.2023
Hajmi102,32 Kb.
#908430
1   2   3   4   5
Bog'liq
Давлат бошқарув органлари

Юқори органларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши киради.
Марказий органларга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар киради.
Маҳаллий бошқарув органларига ҳокимлар, айрим вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг органлари, бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳудудидаги обектлар: саноат бирлашмалари, бошқармалари, темир йўллар ва шу кабилар киради.
Тузилиш тартибига кўра давлат бошқарув органлари томонидан бевосита тузиладиган давлат ҳокимияти юқори ижро етувчи, бошқарувчи органлари, вазирликлар, идоралар, ҳокимлар томонидан тузиладиган давлат бошқарув органларига бўлинади.
Тузилиш усулига кўра давлат бошқарув органлари тузиладиган (Вазирлар Маҳкамаси) ва тайинланадиган давлат бошқарув органларига бўлинади. Ҳажми ва ҳуқуқий тусига кўра давлат бошқарув органлари умумий, тармоқ, тармоқлараро ҳуқуқий органларга бўлинади.
Биринчи гуруҳга Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар киради. Иккинчисига — вазирликлар, идоралар, ҳокимликларнинг бўлинмалари ва бошқармалари киради.
Учинчисига — давлат қўмиталари киради. Идораларга қарашли масалаларни ҳал етишга кўра бошқарув органлари коллегиаллик ва яккабошчилик бошқарув органларига бўлинади. Давлат бошқарув органлари ягона тизимни ташкил етадилар.
Давлат бошқарув органлари тизими республиканинг миллий-давлат тузилиши ва маъмурий-ҳудудий бўлинишнинг ўзига хосликларини ҳисобга олиб қурилади. Унга Ўзбекистон Республикасининг, Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва овуллар, шунингдек, улар таркибидаги маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, шаҳар, қишлоқ киради.
Давлат бошқарув органлари тузилишини умумреспублика, марказий ва маҳаллий органлар ташкил етади.
Давлат бошқарувининг умумреспублика органларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Олий Majlis билан келишган ҳолда Президент томонидан ташкил етилади ва ўз ҳуқуқ доирасида Ўзбекистон Республикасини бошқаришга тегишли барча масалаларни ҳал етишга ваколатлидир. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жўқорғи Кенгеси томонидан тузилади ва ўз ҳуқуқ доирасида Қорақалпоғистон Республикасига тегишли масалаларни ҳал етиш учун ваколатлидир.
Марказий бошқарув органларига Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталари киради.
Улар ўзларига топширилган тармоқларга раҳбарлик қиладилар ёки тармоқлараро бошқарувни амалга оширади. Уларга республика вазирликлари ва давлат қўмиталари киради. Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадилар. Уларнинг ихтиёрида республикага бўйсунувчи идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар бор.
Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарларда вакиллик қилиш ва ижро етиш, бошқаришни ўзида мужассамлантирган ҳоким ликлар; · жойларда хўжалик, ижтимоий-маданий ва маъмурий сиёсий қурилишнинг айрим тармоқларини бошқариш учун ҳокимлар томонидан тузиладиган ҳокимликларнинг бўлимлари, бошқармалари киради.

Download 102,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish