Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий анжуманда, жумладан, республика миқёсида 5 та ҳамда 2 та халқаро илмий-амалий конференцияларда маъруза кўринишида баён этилган ҳамда апробациядан ўтказилган
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 9 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 9 та (7 та республика ҳамда 2 та хорижий журналларда) мақола нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши. Диссертация кириш, тўрт боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 173 саҳифани ташкил қилади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати асосланган,мақсади ва вазифалари белгиланган, объекти ва предмети тавсифланган, унинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Ўзбек тилшунослигида бадиий тилнинг лингвопоэтик ўрганилиши масалалари” деб номланган биринчи бобида бадиий асар тилига бўлган муносабат, лингвопоэтик ёндашув, у билан боғлиқ муаммолар хусусида фикр юритилади.
Бобнинг “Бадиий тилга муносабат” деб номланувчи биринчи фаслида бадиий асар тили билан боғлиқ муаммолар тилшунослик ва адабиётшуносликнинг долзарб вазифаларидан бўлиб келганлиги таъкидланади. Профессор Н.Маҳмудов шундай ёзади: “Тил жиҳатидан номукаммал бадиий асар мавзу ва ғоя жиҳатидан мукаммаллик даъво қилиши ёки мавзу ва ғоя жиҳатидан номукаммал асар тил жиҳатидан комиллик даъво қилиши ҳақиқатга мутлақо зиддир. Ана шунинг учун ҳам бадиий сўзнинг бой ва қадим тарихидан то ҳозирги кунга қадар тил маҳорати масаласи оқил ва одил сўзчилар эътиборидан четда қолган эмас”8.
Хусусан, ҳассос шоир Алишер Навоийнинг маъно ва бадиият масалаларига катта масъулият билан қараганлиги ҳамда бу борадаги маҳорати кўплаб олимлар томонидан эътироф қилинган. Айниқса, М.Қодировнинг “Муҳокаматул-луғатайн” ҳақидаги фикрлари беҳад ўринли бўлиб, у Навоийнинг тил масалаларини адабиётдан, бадииятдан ажратмаган ҳолда тадқиқ этганини алоҳида уқтиради. Олим бу асарни чуқурроқ ўрганиш “ҳозирги тил ва адабиёт илмидаги кемтикликларнинг сабабларини тушуниш” имконини беришини таъкидлайди9.
19-асрнинг охири 20-асрнинг бошларида газеталарда муаллифларнинг мақола ёки асарда қўллаган тили таҳлил қилиниб, мунтазам муносабат билдириб борилди. Бу борада Фитрат, Чўлпон, А.Зоҳирий, Элбек, Боту, Беҳбудий каби жадид ижодкорларнинг танқидий руҳдаги мақолаларига эътибор берсак, улардаги фикрнинг бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаганлигини сезамиз.
Ўзбек бадиий адабиётининг замонавий романчилик асосчиси А.Қодирий насрий тилни назмий тилдек назокат ва фасоҳат билан қўллаш мумкинлигини, ҳажвий тилнинг эса бетакрор ва кучли қурол бўла олиши мумкинлигини “Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди?” асарлари мисолида кўрсатиб берди. “Ўтган кунлар” романи эса ўзбек тилига қўйилган бебаҳо обида, ўлмас ёдгорликдир. Асар қаҳрамонларининг тили ҳеч бири бошқасини такрорламайди. Шунингдек, Қодирийнинг қаҳрамон исмларини танлашида ҳам юксак мезон ва ўлчовни назардан четда қолдирмаганини кузатиш мумкин.
Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи А.Қодирийнинг “Ўтган кунлари” асаридан фарқли ўлароқ камбағаллар, оддий инсонлар ҳаётини акс эттиради ва шунга мос тил бирликлари танланади. Кенг маънода қаралганда, “Ўтган кунлар” ва “Кеча ва кундуз” битта тилнинг юқори ва қуйи қатламларини ўзида мужассам қилади. Шу маънода бу икки асар тили ўзбек адабий тилининг турли доиралардаги қўлланишини мужассам қила олган дейиш мумкин.
20-аср поэтик тилининг шаклланиши ҳақида сўз кетганда, Маҳмуд Ҳодиев (Боту)нинг илмий мақолалари ва шеърияти билан бадиий тилнинг бойишига ўз ҳиссасини қўшганлиги таъкидланади.
Шунингдек, ушбу фаслда Усмон Носир ўз шеърларида бадиий тилнинг ўйноқи оҳангларидан, жозибадор сўзларидан фойдаланганлиги, Ойбек эса бадиий тилнинг такомилига жиддий ҳисса қўшган адиблардан бири эканлиги, Ғ.Ғулом, М.Шайхзода, Ҳ.Олимжон каби шоирлар ўз асарларида миллий тил жозибасини сақлаб қолганлиги, А.Қаҳҳор бадиий тилдаги бўшлиқлар (лакуналар)ни шевалар ҳисобига ёки янги сўзлар ясаш орқали тўлдириш мумкинлигини ўз асарлари орқали исботлаб берганлиги алоҳида таҳлилга тортилади.
Ўзбек тилшунослигида бадиий асар тилини ўрганишда академик Ғ.Абдураҳмонов ҳамда таниқли лингвопоэтика тадқиқотчиси М.Йўлдошев хулосаларига кўра, бадиий асар тили таҳлили унинг мазмун таҳлили билан баробар олиб борилиши, бадиий асар тилини ўрганиш ва у ҳақда ҳукм чиқариш учун ёзувчи яшаган давр, тарихий шароит, асарнинг ёзилиш сабаби ва жараёни, ёзувчининг мақсади чуқур ўрганилиши, бадиий асар тили ёзувчининг бошқа асарлари тили билан муқояса қилинган ҳолда ўрганилиши, асарда қўлланган бирликларни тематик, грамматик, тарихий-генетик жиҳатдан туркумлаш ва асарнинг махсус луғатларини ишлаб чиқиш лозимдир10.
Бобнинг “Бадиий асар тилига лингвопоэтик ёндашув муаммолари” деб номланувчи иккинчи фаслида бугунги кунда ўзбек лингвопоэтикаси олдида турган асосий вазифалардан бири шеърий нутқда сўзнинг бадиий юкини, эстетик вазифасини аниқлаш, сўзнинг эстетик бутунлик сифатидаги асарнинг узвий қисмига айланиш механизмларини аниқлашдан иборат эканлиги, шунингдек, ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бўлган ижодкорлар асарларининг лингвопоэтик хусусиятларини алоҳида тадқиқ этиш ва ўзига хос услубини ёритиш каби масалаларга урғу берилади.
Рус тилшунослигида лингвопоэтика асосида бадиий асарнинг сўз санъати сифатидаги моҳияти очиб берилиши мумкинлиги ҳақида асосли мулоҳазаларни В.Я.Задорнова ҳамда А.А.Липгарт ўз асарларида айтиб ўтган11. Л.В.Шчерба12, В.В.Виноградов. Д.Н.Шмелев13. В.Я.Задорнова14 кабилар эса бу борадаги фикр-мулоҳазаларини илмий асосларга таянган ҳолда ўз тадқиқотларида баён этадилар.
Дунё тилшунослигида лингвопоэтиканинг тармоқ сифатида ўрганилиши ўзбек тилшунослигида ҳам ушбу соҳанинг назарий15 масалаларига бағишланган анча тадқиқот ишлари олиб борилишига туртки бўлди. М.Муҳиддинов ҳамда С.Каримовлар16. С.Каримов17. Д.Шадиева18, Д.Шодмонова19. С.Умирова20 кабиларнинг тадқиқотлари муайян шоир шеърияти тилининг лингвопоэтик тадқиқи масалаларига бағишланган ишлар сирасига киради.
Бадиий асар тили ва бадиий нутқ стилистикаси ҳамда лингвопоэтика соҳасидаги тадқиқотлар ҳақида сўз борганда, Р.Қўнғуров21, И.Қўчқортоев22, Қ.Самадов23, Б.Йўлдошев24, Х.Дониёров ва С.Мирзаев25, Л.Абдуллаева26, Э.Қиличев27, П.Қодиров28, С.Каримов29, Б.Умурқулов30, Х.Абдураҳмонов ва Н.Маҳмудов31, М.Йўлдошев32, Д.Анданиёзова33 каби кўплаб олимларнинг номларини тилга олиш мумкин.
Р.Нормуродов, М.Йўлдошев, С.Боймирзаева, З.Чориева, Д.Шадиева, Ш.Тошхўжаева, Д.Шодмонова34, З.Муқимова35, Х.Ибрагимов36, Ж.Матназаров37 каби тадқиқотчилар муайян ижодкор асарларининг лингвопоэтик хусусиятларини ўрганишган. Аммо кўпчилик ишларда бадиий тилни ўрганишда аксарият ҳолларда лексик бирликларнинг стилистикасига эътибор қаратилганлиги намоён бўлади.
Ўзбек филологиясида ҳам ёзувчи тили, услуби, бадиий асар тили бўйича тилшуносларнинг ҳам, адабиётшуносларнинг ҳам баравар тадқиқот олиб бориши ўтган асрнинг 40-йилларидан бошланган. Тадқиқотчилар мулоҳазаларини дастлаб мақолалар шаклида, кейинроқ номзодлик ва докторлик диссертациялари38да у ёки бу даражада баён этишган.
Ўзбек тилшунослигида лингвопоэтика соҳасидаги дастлабки ишлар сифатида XX асрнинг 80-йилларида нашр этилган Н.Маҳмудовнинг қатор илмий мақолалари бу соҳада фундаментал тадқиқотлар яратилишига асос бўлди39. Шунингдек, И.К.Мирзаев40, Г.Рихсиева41, М.Йўлдошев42, Н.Ҳусанов43 каби тилшуносларнинг тадқиқотларида бадиий асар тили лингвопоэтик жиҳатдан у ёки бу даражада таҳлилга тортилган.
Ўзбек лингвопоэтикасининг шаклланишига асос солган устозлар қаторида Г.Муҳаммаджонова, Д.Неъматова, С.Боймирзаева, М.М.Яқуббекова, З.Чориева, Д.Шадиева, М.Қосимова, Г.Жуманазарова, Д.Жамолиддинова, Д.Анданиёзоваларнинг тадқиқотларини ҳам алоҳида келтириш мумкин44.
Ўзбек тилшунослигида лингвопоэтик тадқиқотлар қамрови, хусусан, 2000 йиллардан кейин жиддий тарзда кенгайиб борди. Жумладан, З.Чориева тадқиқотида мактублар матнини лингвопоэтик нуқтаи назардан ўрганган 45. М.Йўлдошев ўзининг бу борадаги фикрларини муайян асосларда умумлаштиради46. Д.Анданиёзова ўз тадқиқотида антропоним ва топонимларнинг бадиий матндаги ўрни, лингвопоэтик вазифалари атрофлича ёритиб берилган. Олима поэтонимлар тизимини “бадиий юкли бирликлар” сифатида таҳлилга тортади47.
Ўзбек тилшунослигида Д.Худойберганова ва Д.Анданиёзоваларнинг “Ўзбек тили поэтонимларининг изоҳли луғати”48да поэтонимлар бадиий матнда аллюзив ном онамастик метафора вазифасида келиши, нидо, талмеҳ, тажнис, такрир, муболаға, иттифоқ, ийҳом, истиора, апострофа, аллитерация каби бадиий санъат ва услубий воситаларни юзага келтириши қайд қилинган. Феруз Ражабовнинг диссертацион ишида Бобур асарларида қўлланган ономастик бирликларнинг лингвопоэтик хусусиятлари муайян тамойил асосида таҳлилга тортилган. Шунингдек, Ш.Тошхўжаева, М.Қурбонова, Д.Шодмонова, С.Умирова, З.Муқимова, Т.Аллаёров49 каби тадқиқотчиларнинг хизматлари лингвопоэтика бўйича қилинган ишлар кўламини бир қадар кенгайтирди ҳамда тадқиқотларда илгари сурилган хулосалар соҳа ривожига сезиларли ҳисса бўлиб қўшилди.
Диссертациянинг иккинчи боби “Усмон Носир шеъриятида лексик-фразеологик ва грамматик бирликларнинг бадиий-эстетик вазифалари” деб номланади. Ушбу бобда сўзлар шаклий ва маъновий муносабатига кўра турларининг, диалектизмлар, оккaзионaлизмлaр, риторик сўроқ гаплар, поэтонимлар ҳамда фразеологизмларнинг лингвопоэтикаси, мақолларнинг қўлланиши доирасида фикр юритилади. Бобнинг “Сўзларнинг шаклий ва маъновий муносабатига кўра турларининг лингвопоэтик таҳлили” деб номланувчи фаслида сўзларни шакл ва маъно муносабатига кўра синоним, антоним, пароним ва омоним каби турлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ижодкорлар томонидан бадиий матнда тилдаги эстетик вазифанинг тўлиқ намоён бўлишини таъминлаш мақсадида фойдаланиши таъкидланади.
Истеъдодли шоир Усмон Носирнинг синонимлардан фойдаланиш маҳоратини тадқиқ қилишда икки муҳим жиҳатни эътиборга олиш лозим бўлади. “Улардан бири шоирнинг икки ва ундан ортиқ маънодош сўздан ифодаланаётган маъно-мазмун учун энг мақбулини танлаш бўлса, иккинчиси, айни бир матн таркибида икки ёки ундан ортиқ маънодош сўзларни бадиий тасвир мақсадига ҳамоҳанг ҳолда қўллашдир”50.
Сўзларнинг маънодошлик қаторидаги бир неча сўзни лингвопоэтик мақсад билан қўллаш Усмон Носир шеъриятида кўп кузатилади. Масалан:
Арзирди Фалакни этсам ҳадя,
Афсус ... Фазо ҳали менга қул эмас,
Майли, боримни Айлай армуғон. (“Нахшон”)
Шоир шодликнинг ҳам, қайғунинг ҳам рост ва қабариқ расмларини чизар экан, синонимларнинг беҳад бой захирасига мунтазам мурожаат қилади, бир синонимик қатордаги бир неча сўзларни ҳаракатга келтиради:
Хуфтон. Қора булут
Яширган ойни...
Сарсонликнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |