Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги



Download 0,66 Mb.
bet4/16
Sana30.05.2023
Hajmi0,66 Mb.
#946316
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ж.Юлдашев автореф.

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Дунё тилшунослигида бадиий матнда тилнинг ўрни, тил бирликларининг турли эстетик вазифалари, лингвопоэтик хусусиятлари бўйича қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан, машҳур тилшунослар Р.Якобсон, Ю.М.Лотман, Б.Томашевский, В.М.Жирмунский, В.Виноградов, Г.О.Винокур, В.Я.Задорнова, А.А.Липгарт ва бошқаларнинг бу йўналишдаги ишларида бадиий матнга лингвопоэтик ёндашувнинг моҳияти, зарурати, тил бирликларининг бадиий матнни шакллантиришдаги ўрни, ижодкорнинг бадиий ниятини ёритишдаги вазифалари юзасидан назарий қарашлар баён қилинган.6
Ўзбек тилшунослигида мазкур масала А.Нурмонов, Н.Маҳмудов, С.Каримов, М.Ёқуббекова, Г.Рихсиева, М.Йўлдошев, Д.Анданиязова, Ш.Тошхўжаева, С.Умирова, Т.Аллаёров ва бошқалар томонидан ўрганилиб, муайян назарий хулосалар билдирилган7.
Бугунги кунда ўзбек лингвопоэтикаси олдида турган асосий вазифалардан бири ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бўлган ижодкорлар асарларининг лингвопоэтик хусусиятларини алоҳида тадқиқ этиш ва ўзига хос услубини ёритишдир. Чунки муайян ижодкор асарларини умумий таҳлил этиш лингвопоэтиканинг муҳим жиҳати бўлиб, у орқали шоир ёки ёзувчининг поэтик оламига кириб борилади. Ўзбек адабий тили имкониятларидан фойдаланиш маҳорати кузатилади ёки тилни бойитишга қўшган ҳиссаси аниқланади.
Адабиётшунослигимизда ноёб истеъдод соҳиби Усмон Носир асарларини бадиий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиб берувчи илмий тадқиқотлар яратилган, аммо шоир асарлари тилининг лингвопоэтик хусусиятлари шу вақтга қадар монографик планда тадқиқ қилинмаган.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация Навоий давлат педагогика институтининг “Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий тадқиқот режаси доирасида бажарилган.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish