Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,66 Mb.
bet3/16
Sana30.05.2023
Hajmi0,66 Mb.
#946316
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ж.Юлдашев автореф.

Д.С.Худайберганова
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
раиси, ф.ф.д., профессор

Ғ.М.Исмоилов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
котиби, ф.ф.н, катта илмий ходим


Ш.Р.Усмонова
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
қошидаги илмий семинар
раиси ўринбосари, ф.ф.д., профессор



КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиёти дурдоналари ичида ўзбек адабиёти намуналари ҳам талайгина. Бундай адабиётни яратишда эса миллат кўп йиллик тажриба ва асрлар чиғириғидан омон-эсон етиб келаётган бой маънавий ва маданий меросга эга бўлиши керак. Ўзбек адабиёти ана шундай меросга эга бўлиб, ушбу мерос намуналарини лисоний-поэтик тадқиқ қилиш бугунги тилшуносликнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Ўзбек жамияти ривожланишининг кейинги босқичида она тилимизга эътибор ва ғамхўрлик, унинг том маънода ривожланишига, илмий изланишлар олиб борилишига моддий-маънавий кўмак берилмоқда ҳамда ҳар томонлама улкан ишлар қилинмоқда. Жумладан, Президентимиз она тили ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради: Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”1. Президентимиз она тилига ҳурмат кўрсатиш билан бирга унинг ўзига хос хусусиятлари, шевалари, тарихий тараққиёти, истиқболи билан боғлиқ илмий тадқиқотлар самарасини ошириш кераклигини ҳам айтиб ўтади2. Умуман, тил илмига эътибор зукко китобхонни, эзгу фикрловчи шахсни, ватанпарвар инсонни тарбиялайди. Бу борада, аввало, тилнинг, қолаверса, тил ва адабиёт бирлигидан ҳосил бўлган бадиий матннинг ўрни беқиёсдир. Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан жаҳон тилшунослигида бадиий асар тили ва ундаги бирликларининг поэтик вазифаларини тавсифлаш масаласи тилшунослар диққат марказида бўлиб келмоқда.
Бадиий асардаги бор нафосат, фалсафа ва тарбиявий куч сўз орқали намоён бўлади. Тилдан, сўздан маҳорат билан фойдаланиш натижасида индивидуал нутқий бутунлик – бадиий матн юзага келади. Юзага келган ҳосилани қисмларга бўлиб, шу қисмларнинг матн бутунлигидаги ўрнини аниқлаш натижасида ижодкорнинг маҳорати, ўзига хос услуби аниқланади.
Усмон Носир шеърияти ХХ асрнинг 30-йиллари адабиётида муҳим воқеа бўлган эди. Қисқа умри давомида шоир 5 та шеърий тўплам, 2 та достон, 4 та драма ёзишга, шунингдек, бир неча жаҳон адабиёти дурдоналари бўлган асарларни таржима қилишга улгурди. Кейинги йилларда мамлакатимизда машъум 37-йилларда қатағон қилинган адиб ва ёзувчиларимиз ҳақидаги ҳақиқатлар кенг ўрганилмоқда ҳамда уларга муносиб ҳурмат кўрсатилмоқда. Бугунги кунда ноҳақ қатағонга учраган Усмон Носир ҳам юртимизда яна эъзоз топмоқда, унинг асарлари ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорда шоир ҳақида қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: “Ўзининг бетакрор истеъдоди, юксак матонати ва халқпарварлиги билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир халқимизнинг машҳур фарзандларидан биридир”3. Бу қарорнинг қабул қилиниши шоир ҳаёти ва ижодини халққа кенгроқ ва батафсилроқ етказиш имкониятини беради.
Шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган бир қатор таҳсинга сазовор тадқиқот ишлари олиб борилган4. Мазкур ишларнинг аксарияти, адабиётшунослик масалаларига бағишланган. Тилшуносликда сўнгги йилларда амалга оширилган айрим тадқиқотларни мустасно қилганда5, Усмон Носир ижоди лингвопоэтик ёндашувда монографик аспектда тадқиқ қилинмаганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Хусусан, адиб қаламига мансуб шеърлардаги бетакрор бадииятнинг юзага келишига мунтазам омил бўлган хилма-хил лисоний унсурларнинг моҳияти, ўзига хос қонуният ва хусусиятлари, бу лисоний бирликларнинг таркиби ва кўринишлари, поэтик актуаллашув жараёнлари деярли тадқиқ қилинмаган.
Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир шеърияти тили ҳам она тилимизнинг эстетик жилосини, ҳам лингвопоэтик хусусиятларини очиб бериш жиҳатидан жиддий ўрганилиши даврнинг долзарб талабидир. Шоир ўз ижодий мероси билан ўзбек шеъриятига катта ҳисса қўшган ижодкордир. Шунинг учун Усмон Носир асарлари тилининг поэтик синоатларини ўрганиш бугунги ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон, 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон, 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон, 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сон Фармонлари; 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4479-сон қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish