Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 0,66 Mb.
bet7/16
Sana30.05.2023
Hajmi0,66 Mb.
#946316
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Ж.Юлдашев автореф.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилиши, чиқарилган хулосаларнинг қатъийлиги, қўлланилган ёндашув, усул ва назарий маълумотларнинг ишончли манбалардан олинганлиги, таҳлилга тортилган лисоний материалларнинг асослилиги, антропоцентрик парадигмада қўлланилган усуллардан фойдаланилганлиги, назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Усмон Носир асарлари тилининг лингвопоэтик хусусиятлари аниқланганлиги ва бадиий матнни интегратив усулда тадқиқ этишнинг назарий асосларига доир янги илмий қарашлар баён этилганлиги ва келтирилган фикр-мулоҳазалар ўзбек тилида бадиий матн лингвопоэтикасини назарий жиҳатдан бойитиши билан изоҳланади.
Диссертация натижаларининг амалий аҳамияти шоир шеърияти лингвопоэтик таҳлилидан “Лингвопоэтика”, “Стилистика”, “Нутқ маданияти ва услубият асослари”, “Диалектология” фанлари ҳамда “Ижодкорнинг бадиий маҳорати”, “Лингвомаданиятшунослик” каби махсус курсларни ўқитишда;
соҳага оид дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, илмий рисолалар яратишда фойдали бўлиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Усмон Носир шеъриятининг лингвопоэтик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалардан Ўз ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-78 – “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари” (ўзбек тилининг вазифавий услублари асосида)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2022 йил 25 ноябрдаги 1381-сонли хати ҳамда 139, 140-сонли маълумотномалари);
диссертацияда аниқланган илмий янгиликлар асосида Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот-кутубхонаси билан ҳамкорликда кутубхонада ташкил этилган “Усмон Носир шеърлари” номли илмий-амалий лойиҳа доирасида маърузалар қилинган (Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 01-02/258-сонли маълумотномаси). Натижада шоир шеърлари тилининг лингвопоэтик хусусиятларини атрофлича ёритиш имконияти яратилган;
Навоий вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022 йил 9 мартда “Адабиёт ва ҳаёт” кўрсатувида (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 мартдаги 01-10/50-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада кўрсатув мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish