Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ташхис қўйиш ва даволаш. Ташхис қўйиш учун чуқур генетик ва 
неврологик текширувлар талаб этилади. Қонда баъзи электролитлар 
ва ме талл бирикмаларини текшириш ҳам зарур. Гипер кинезларни 
бартараф этиш, аввалам бор, унинг этио логиясини аниқлашдан 
бошланади. Оғир ҳолат ларда дорилар билан даволаш талаб этилади ва 
бу жараён ойлаб, йиллаб давом этади. 
Наслий касалликлар билан боғлиқ гиперкинезларда даво лаш анча 
мушкул. Бироқ гипер ки незларнинг насл билан боғлиқлигини аниқлаш 
учун чуқур генетик ва неврологик текширувлар ўтказиш лозим. Бундай 
беморларни невропатологлар даво лашади.
Прогноз. Ташхис тўғри қўйилса, даволаш доимо самарали тугайди.
ҚЎЛЛАР НЕГА ТИТРАЙДИ? 
Тремор «титроқ» деган маънони англатади. Тремор иккала қўл, 
оёқлар, бош ва танада куза тиладиган титроқлардир. Тремор, кўпинча, 
симметрик тарзда намоён бўлади ва иккала қўлда кўп учрайди. Ҳар 
ким ўзида тремор бор-йўқлигини аниқлаб олиш учун иккала қўлини 
олдинга чўзиб туриши керак.
Тремор неврозда, яъни асабийлашадиган ва тез ҳаяжонланадиган 
одамларда кўп учрайди. Бун дай одамларда ортиқча ҳаяжонланиш 
треморни кучайтириб юборади. Бироқ тремор энг кўп учрай диган 
ва йиллаб давом этадиган касаллик борки, унинг номи «Эссенциал 
тремор»дир. Бу касаллик кўпинча наслдан-наслга ўтади. Бундай 
беморларда тинч ҳолатда ҳам кичик амплитудали тремор ку затилиб 
туради, яъни тремор доимийлиги билан ажралиб туради. Неврозларда 
тремор доимий эмас, яъни бемор тинчланганда, унинг фикрини чал-
ғит ганда, психотерапия ўтказилса, физиотера певтик муолажалар ва 
тинчлантирувчи дорилар қўлланилганда тремор камаяди ёки йўқо-
лади. Бу муо лажалар самараси эссенциал треморда жуда паст. 
Шунингдек, неврозда турли даражада ифодаланган хулқ-атвор бузи-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
81
лишлари аниқланади. 
Бўқоқ касаллигида ҳам тремор кузатилади. Юракнинг тез-
тез уриши, кўп терлаш, оёқ-қўл ларнинг музлаб юриши, қўрқув ва 
фобиялар, қонда Т
3
ва Т
4
миқдорининг ошиши тиреотоксик тремор 
учун жуда хос. Тремор, шунингдек, паркин сонизм, мияча касалликлари, 
алкоголизм, мис, қўрғошин, симоб ва марганец каби металлар билан 
сурункали заҳарланишларда ҳам кузатилади.
Юз-кўзларда учрайдиган тикларни тремор билан чалкаштирмаслик 
керак. Тик дегани маълум бир мускулларда кузатилувчи ва 
такрорланиб турувчи кичик титроқлардир. Тиклар тез частотали 
бўлади, қисқа муддат давом этади ва шу тарзда такрорланиб 
тураверади. Қайси мускулларда жой лашганига қараб, тиклар турли-
туман кўриниш лар, яъни қош қоқиш, кўзни юмиб-очиш, бужмайтириш, 
бурунни тортиб қўйиш, лаб бурчакларини қимир латиш, бошнинг 
силкиниб кетиши каби ихтиёрсиз ҳаракатлар билан намоён бўлади. 
Агар тиклар тана нинг бошқа қисмларига тарқалса, елкани сиқиш, 
қўлларни қимирлатиш, нафас олиш ҳаракатларини қилиш ва қоринни 
ичкарига тортиш каби тиклар ҳам кузатилади. 
Тил, ҳалқум мускулларида кузатиладиган тик лар вокал ҳаракатлар 
билан намоён бўлади. Вокал тикларда бемор ўз-ўзидан овоз чиқариб 
бақириб юборади, унинг овози худди опера театрида куйлаётган 
қўшиқчилар овозига ўхшаб кетади. Бу ҳолат Туретт синдроми учун 
жуда хос. Тиклар такрорланиб турувчи йўталлар, овоз қиришлар, 
ҳуштак чалиб юборишлар билан ҳам намоён бўлади.
Тиклар кўп ҳолларда хулқ-атвор бузилишлари билан намоён бўлади. 
Тиклар томоғи кўп «шамол лайдиган» болаларда ҳам кузатилиб туради. 
Бундай болаларнинг диққати тарқоқ бўлади, бир жойда тинч ўтира 
олмайди, ота-онаси койиса, йиғлаб юборади, қўлидан нарсалар тушиб 
кетади, овқатни тўкиб ейди, эслаб қолиш қобилияти сустлашади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish