Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ташхис қўйиш ва даволаш. Беморни албатта невропатологга 
кўрсатиб, ташхисни аниқлаб олиш зарур. Врачнинг ўзи касаллик 
сабабини аниқлаб, тўғри даволаш муолажаларини белгилайди. 
Ҳар қандай треморни бартараф этиш, авваламбор, унинг сабабини 
аниқлашни талаб этади. 
ЗЎРИҚИШ БОШ ОҒРИҒИ 
Шу кунгача стресс ва доимий руҳий сиқилиш лар зўриқиш бош 
оғриғининг асосий сабаби қилиб кўрсатилмоқда. Касаллик, асосан, 
бошни икки томондан сиқувчи оғриқлар ва энса соҳаси оғриқ лари 
билан намоён бўлади. У 20–40 ёш орасида кўп учрайди. Аммо у болалик 
ва ўсмирлик даврида ҳам, ёши катталарда ҳам ривожланиши мумкин.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
82
Доимий депрессия, руҳий сиқилишлар, қўрқув ва хавотир, ўткир 
ва сурункали стрессларга қўп дучор бўладиган одамларда зўриқиш 
бош оғриғи кўп кузатилади. Шунингдек, ишлаш ва дам олиш тар-
тиби бузилишига ҳам катта урғу берилади. Дои мо бир хил ҳолатда 
ўтириш ҳам, яъни компьютер монитори олдида соатлаб қолиб кетиш 
ёки шу каби бошни қимирлатмай ишлайдиган ҳолатлар энса ва чакка 
мушаклари таранглашувига ва зўриқиш бош оғриғи ривожланишига 
туртки бўлади.
Бошнинг турли нуқталарини босиб текширса, ўша нуқталар 
оғрийверади. Бемор бошнинг икки томони қаттиқ сиқиб оғришидан 
шикоят қилади. У ушбу бош оғриқларни шундай таърифлайди: «Док тор 
менинг бошим худди сиқиб турувчи темир қалпоқ кийдириб қўйгандек 
ёки тасма билан қаттиқ қисиб боғлаб қўйгандек оғрийди». Баъзида 
оғриқ унча кучли бўлмаса-да, унинг сиқиб оғрувчи хусусияти сақланиб 
қолади. Барча томондан сиқиб ва босиб турувчи бош оғриқлар ушбу 
касаллик учун жуда хос. Бу уни мигрендан фарқловчи асо сий белгиси 
ҳамдир. Мигрендан фарқли ўлароқ, зўриқиш бош оғриғида кўнгил 
айниши ва қусиш деярли кузатилмайди. Лекин оғриқ хуружлари пай ти-
да ёруғлик ва ортиқча шовқин уларга ёқмайди. 
Кейинчалик лўқилловчи бош оғриқлар ҳам қўшилади. Зўриқиш 
бош оғриғи учун икки томон лама оғриқлар жуда хос бўлса-да, баъзида 
оғриқлар бир томонлама тус олади. Улар ҳатто бошнинг маълум бир 
қисмида, яъни пешона, чакка, энса ёки тепа соҳасида жойлашиши 
мумкин. Жуда кўп ҳол ларда бош оғриқларга невроз ва психоз 
белгилари қўшилади ёки кучаяди. Оғриқ пайтида бемор нинг кайфияти 
тушиб кетади, ҳеч ким билан гап лаш гиси келмай, қоронғи хонага кириб 
ётиб олади. Агар оғриқлар кундузи бошланса, ишни таш лаб уйга келади 
ва ётиб ухлашга ҳаракат қилади. У тез роқ оғриқдан қутулиш учун 
кучли оғриқ қолди рувчи дорилар беришларини илтимос қилаверади. 
Бироқ бу оғриқлар мигрендагидек кучли бўлмайди. Беморнинг 
атрофида яхши психологик муҳит яра тилса ва беморга дорилар 
олавериш яхши эмаслиги тушунтирилса, у бу дорилардан вақтинча воз 
кечи ши мумкин. Баъзи беморларнинг бошини уқаласа ҳам бош оғриғи 
камаяди ва уйқуга кетади.
Даволаш комплекс тарзда олиб борилади. Бу нинг учун фармако-
логик, физиотерапевтик ва пси хо терапевтик муолажалар қўлланилади. 
Фарма ко логик дорилар кўпинча бош оғриқ пайдо бўлган пайтларда 
тавсия этилади. Енгил ҳолатларда цит рамон ҳам бош оғриқни яхши 
бартараф этади. Баъзи ҳолларда бемор парацетамол ёки ацетил-
салицил кислотаси қабул қилса, бош оғриғи тўх тайди ёки камаяди. 
Кучлироқ бош оғриқларда бу дорилар самара бермайди. Бундай 
пайтларда невро патолог назоратида даволаниш зарур.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
83
Беморнинг кечқурун тинч ухлаши жуда аҳа миятлидир. Шунинг учун 
ухлатувчи дорилар ҳам буюрилади. Кундуз кунлари тинчлантирувчи 
гиёҳ лардан таркиб топган дорилар (валериан экстракти ва ҳ.к.) 
тавсия этилади. Беморга рефлектор таъсирга эга бўлган даволаш 
муолажалари, яъни игна билан даволаш, дорилар электрофарези, бўйин 
ва бошни уқалаш, дорсанвал каби муолажалар ҳам ёрдам беради.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish