Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

МИГРЕННИНГ ДАВОСИ БОРМИ?
Мигрен – энг кучли хуружсимон бош оғриқлар билан намоён бўлувчи 
касаллик. Бу касаллик аёлларда кўп учрайди ва наслдан-наслга ўтиш 
хусусиятига эга. Оғриқ хуружлари, асосан, кўз-пешона-чакка соҳаларида 
кузатилади ва кўнгил айниши, қайт қилиш, ёруғлик ва товушларга 
ўта сезгир лик билан намоён бўлади. Оғриқ хуружидан сўнг беморда 
уйқучанлик ва ҳолсизлик кузатилади. Оғриқ хуружлари шу қадар кучли 
бўладики, бемор унга чидаёлмайди ва инграй бошлайди, қоронғи ва 
шовқинсиз уйга кириб, ётиб олади.
Мигрен хуружи қандай тўхтатилади? Мигрен хуружи даврида 
беморни даволашда, асосан, оғриқ қолдирувчи дорилар қўлланилади. 
Енгилроқ ҳолат ларда хуруж бошланган заҳоти аспирин ёки параце-
тамол ичишга буюрилади. Шунингдек, ин до ме тацин, ксефокам, седал-
гин, пенталгин, барал гин каби кучлироқ дорилар ичишга тавсия 
этилади. Бемор аналгетикларни қанча эрта қабул қила бош ласа, 
самараси шунча юқори бўлади. Хуруж бошлан ганидан 2 соат ўтгандан 
сўнг қабул қилин ган дорилар таъсири ўта паст ёки бефойда бўлади. 
Мигрен хуружи бошланган заҳоти кофетамин, кофергот, суматрип-
тан, зомиг, анкофен каби дори лар ичишга буюрилади. 
Беморни хуружлараро даврда қандай даволаш керак? Агарда 
хуружлар сони ойига 3–5 мартадан ошса, беморнинг ҳаёт тарзига 
жиддий таъсир кўр са тади. Бундай пайтларда бемор шифохонага 
ётқи зилади ва режали даволаш муолажалари олиб борилади. Режали 
даволаш муолажаларини ўтка зиш дан мақсад – хуружлар сонини камай-
тириш ва кучини пасайтиришга эришиш, беморнинг умумий қувватини 
ошириш, хуружларнинг олди ни олиш ва хуруж пайтида нималарга 
эътибор қаратишга ўргатишдир. Чунки бугунги кунда бемор ни мигрен 
касаллигидан бутунлай халос қилишнинг иложи йўқ.
Мигрен хуружларини камайтиришнинг ило жи борми? Ҳа, бор. 
Бунинг учун дам олишни тўғри ташкил қилиш, тунги ишлардан воз 
кечиш ва ўз вақтида ухлаш қонун-қоидаларига амал қилиш, ортиқча 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
77
ҳиссий зўриқишлардан сақланиш мигрен хуружлари сони ва кучини 
камайтиришга жуда катта ёрдам беради. 
Айтиб ўтганимдек, мигрен хуружи, кўпинча, ташқи салбий 
таъсирлардан сўнг бошланади. Овқатланиш рационига амал қилиш ҳам 
ўта муҳим. Таркибида тирамин сақловчи озиқ-овқатларни (помидор, 
селдер, какао, шоколад, пишлоқ, сут, ёнғоқ, тухум) истеъмол қилишни 
чеклаш лозим. Шунингдек, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш 
қатъиян ман қилинади. Улар бош оғриқ хуружини кучайтириб юборади. 
Спиртли ичимликлар нафақат мигренда, балки бош оғриққа мойил 
кишиларда ҳам оғриқни қўзғаб юборади. Бош оғриққа мойил одамда, 
ҳатто, пиво ҳам бош оғриғини қўзғайди ёки кучайтиради.
Стресс ҳолатини юзага келтирувчи ҳар қандай вазият, яъни оила ва 
ишдаги келишмовчи ликлар ҳам мигрен хуружини нафақат қўзғайди, 
балки касалликнинг оғир кечишига сабабчи бўлади. Шунинг учун 
рационал психотерапия, аутотренинг, жисмоний машқлар ва спортнинг 
енгил турлари билан шуғулланиш стресс ҳолатининг олдини ола ди 
ёки уни бартараф этади. Эрта саҳарда туриб пиёда юриш ва тушликдан 
сўнг кўчада сайр қи лиш мигрен профилактикаси учун ўта муҳим. 
Шунингдек, игна билан даволаш, массаж, сувости уқалашлари каби 
муолажалар ҳам мигрен хуруж лари олдини олиш учун жуда зарур. 
Меҳнат таътилларига ўз вақтида чиқиш, режали тарзда сиҳатгоҳларда 
дам олиб туриш ҳам ўта муҳим.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish