Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Даволаш. Бемор соғлом турмуш тарзига ўрга тилади. Унга бош 
оғриқнинг асосий сабаблари психоэмоционал зўриқишлар ва кам 
ҳаракатли ҳаёт тарзи эканлиги тушунтирилади. Бемор ўзининг кун 
тартибини тўғри тузиб чиқи ши, яшаш ва ишлашда бир хил лик дан воз 
кечиши зарурлиги уқтирилади. Йиллар мобайнида шаклла ниб қолган 
стереотип ҳаёт тар зини кескин ўзгарти риш ҳам оғриқлар камайиши-
га олиб келади. Режа ли тарзда спорт билан шуғул ланиш, айниқса, 
эрта лабки ва кечки сайр, югуриш ва сузиш стереотип бош оғриқларни 
бартараф этиш да жуда фойдали амал лар дир. 
ПЕШОНАДАГИ КУЧЛИ ОҒРИҚЛАР
Шу ерда пешона ва кўз атрофларида кузати ладиган ўта кучли 
бош оғриғи хуружлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Тиббий тилда кластер 
цефалгия деб аталмиш ушбу бош оғриқлар, асо сан, бошнинг бир 
томонида, яъни кўз соққаси ва пешона-чакка соҳасида кузатилади. Бу 
оғриқлар нинг бир жойда тўпланиб кузатилгани учун ҳам у тутамли 
бош оғриқ деб аталади. Кластер цефалгия Хортон синдроми номини 
ҳам олган. Бу касаллик эркакларда кўп учрайди.
Оғриқ хуружлари бошнинг маълум бир қисми да, яъни бир жойга 
тўпланиб кузатилганлиги учун «тутамли» атамаси қўлланилади. Демак, 
кластер цефалгияда оғриқлар бир жойга тўпланган ва чегараланган 
бўлади. Оғриқ хуружлари тўсатдан бошланади ва 10–15 дақиқа ичида 
кучайиб кета д и. Оғриқлар ўртача 45–60 дақиқа давом этади, кам 
ҳолларда 2 соатгача чўзилади. Оғриқлар ҳар доим бир томонда вужудга 
келади. Оғриқ шу даражада кучли бўладики, оғриётган жойга ўткир 
тишли ва куйдирувчи темирни тиқиб бурагандек туюлади. Бемор 
бу азобга чидай олмай, оғриган жойини кафти билан ёпиб, ўтириб 
қолади. Оғриқ хуружлари бир кунда 3–4 марта такрорланади ва асосан 
куннинг иккинчи ярмида кечга яқин қўзғайди. Баъзида бемор тунги 
уйқу пайтида оғриқ хуружидан уйғониб кетади, баъзида эса эрталаб 
уйғонгандан кейин оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ хуружи пайтида 
беморнинг бир кўзи қизариб кетади, ёш оқаверади, бурни битади ва 
суюқлик оқади. Бу белгилар хуруж тутган томонда пайдо бўлади. Оғриқ 
хуружлари спиртли ичимликлар ичганда, стресс пайтида тез қўзғайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish