Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Буюк шахслар
Буюк шахслар ўз ақл-заковати ва илми билан авлиё даражасигача 
етишган. Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро, 
Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Имом Бухорий каби алломаларни бунга мисол 
қилиб кўрсатиш мумкин. 
Ҳар бир одамнинг дунёқараши кўпроқ унинг бирор мақсадга интил-
гани, тарбияси, орттирган билими ва ҳаёт тажрибасига боғлиқ. Ижти-
моий-тарихий шарт-шароитлар кишининг дунёқараши шаклланишида 
муҳим ўрин тутади. Агар кишининг дунёқараши жамиятда кечаётган 
салбий жараёнларга мос келмаса ва шундай бўлса-да, бу жараёнлар 
ижобий деб тан олинса, бу ҳолат шахснинг жамиятга ва атрофдагиларга 
бўлган муносабатини бутунлай ўзгартириб юборади. Шунинг учун ҳам 
буюк шахслар (Чўлпон, Фитрат ва бошқалар) ўз замонасининг қурбони 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
116
бўлишган ёки қатағон қилинган.
Кўпчилик олимларнинг ютуқларида уларнинг шахси муҳим 
аҳамиятга молик эканлиги, шахснинг илм-фан ривожланишига катта 
таъсир кўрсатиши айтиб ўтилади. Ҳар қандай одам, у қайси касб эгаси 
бўлишидан қатъи назар шахс бўлиб камол топиши керак.
Шахснинг камол топишида қобилият ва истеъдоднинг ҳам аҳамияти 
катта. Қобилият муайян фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш 
учун зарур бўлган индивидуал хусусиятдир. Одам қобилиятли бўлиб 
туғилмайди, балки етишади. Илк болалик давридан бошлаб одамда ни-
магадир қобилият бўлади, нимагадир эса бўлмайди. Буни ота-она дар-
ров илғаб олса, кейинчалик бола етук шахс бўлиб етишиши мумкин. 
Алишер Навоийдаги шеъриятга бўлган қизиқиш илк болалик ёши-
дан илғаб олинган ва унга ҳар томонлама кўмак берилган. Натижа-
да, Ҳазрат Навоий буюк шахс бўлиб етишди ва шеърият султони де-
ган номни олди. Демак, қобилиятни тараққий эттириш зарур. Борди-ю 
қобилиятнинг нишонаси бўлмаса, уни ривожлантириб бўлмайди. Ма-
салан, скрипкачи бўлиш учун бир эмас, бир неча қобилиятга эга бўлиш 
керак. Скрипкачи маромни сезиши, мусиқий ва кинестетик хотираси 
бўлиши, қўл бармоқлари майин ва аниқ ҳаракат қилмоғи лозим. Бунга 
яна мусиқий дид, ҳиссийлик ва кўпгина бошқа қобилиятлар қўшилади. 
Ана шу хусусиятлар бўлганда, санаб ўтилган барча қобилиятларни 
ўқиш ва машқ қилиш жараёнида ривожлантириш мумкин.
Чунончи, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Алишер На-
воий, Ал-Фарғоний, Бобур, Камолиддин Беҳзод, Форобий, Рудакий, Пуш-
кин, Моцарт, Шекспир, Паскал, Леонардо да Винчи, Микеланжело каби 
алломаларда қобилият ва истеъдод жуда эрта, яъни болалик давридан 
ҳайратланарли даражада ривожланган. Бироқ аксарият олимлар, ихти-
рочилар ва давлат арбобларининг истеъдоди кечроқ намоён бўлади.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish