Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Саккизинчи тоифа. «Хушчақчақ шахс»



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Саккизинчи тоифа. «Хушчақчақ шахс»
Бу тоифага кирувчи шахснинг хулқ-атворида яққол кўзга ташла-
ниб турадиган хислатлар – ўта бахтиёрлик, завқланиш, хушчақчақлик, 
шодланиш, ҳузурланиш ҳиссидир. Бошқаларга шодланиш, завқланиш 
ҳиссини юзага келтира олмайдиган вазиятлар унда шундай ҳис-
туйғуларни юзага келтира олади. Озгина бўлса-да, қувончли воқеалар 
дарров унинг эътиборини тортади ва кайфиятини кўтаради, худди 
шундай ғамгин воқеалар эса кайфиятини тушуради. У мулоқотга тез ки-
ришиб кетиши, сўзамоллиги ва ёқимлилиги билан бошқалардан ажра-
либ туради, агар кулса яйраб кулади. Шу боис уни кўпчилик ёқтиради. 
Баҳслашишни хуш кўрса-да, баҳсни жанжалгача етказмайди. Турли хил 
келишмовчиликлар орасига тушиб қолса, вазиятга қараб ё фаол, ё пас-
сив иштирокчига айланади. У дўстлари ва яқинларига жуда боғланиб 
яшайди, унда ачиниш ва раҳмдиллик ҳисси яхши ривожланган бўлади, 
ўз ҳис-туйғуларини яширмай яққол намоён қила олади. Агар суҳбат 
чоғида уни яқинроқ билишга ҳаракат қилсангиз, бемалол бунинг уд-
дасидан чиқасиз, яъни у ўз дардини достон қилишга доим тайёр. Акса-
рият ҳолларда ваҳимачи бўлади, арзимаган вақт ичида кайфияти тез 
ўзгариб, бирдан «портлаб кетиши» мумкин. Шунинг учун ҳам уларни 
беқарор шахс дейишади.
Тўққизинчи тоифа. «Эмоционал шахс»
Бу тоифага кирувчиларнинг хулқ-атворидаги хислатлар бир 
қараганда хушчақчақ тоифага кирувчиларга ўхшаб кетади. Бироқ 
эмоционал шахс лар ўзларининг ҳис-туйғуларини яққол намоён 
қилишавермайди, яъни бир оз ниқобланган тусда бўлади. Эмоционал 
шахс учун ҳиссиётга берилувчанлик, таъсирчанлик, ваҳима, қўрқоқлик, 
хавотир ва кўп сўзлаш хос. Унинг хулқ-атворида яққол намоён бўлувчи 
хислатлар – инсонпарварлик, одамлар ва ҳайвонларга нисбатан меҳр-
шафқат ва меҳрибонликдир. Ташқи таъсирларга тез берилади, ҳаётда 
рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар унга тез таъсир қилади, йиғлаб ҳам 
олади. 
Кинофильм лардаги зўравонликлар уни қаттиқ ларзага солади. Бу 
фильмлардан сўнг кайфияти узоқ вақт бузилиб юради, ёмон тушлар 
кўриб чиқади. Жанжалли воқеаларга кам қўшилади, хафа бўлса, ичига 
ютади. Унда бурчга садоқат кучли шаклланган бўлиб, топшириқларни 
бажаришда доимо илғор бўлади. У табиатни севади, ўсимликлар парва-
риш қилишни ва ҳайвонларни ёқтиради, бу ишидан завқланиб юради.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
112

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish