Олтинчи тоифа. « Дистимик шахс»
Бу тоифага кирувчи шахс ўзининг жиддийлиги билан ажра-
либ туради, ўта босиқ бўлиб, кайфия ти паст одамни эслатади. Унинг
ҳаракатлари суст бўлиб, келажакка тушкун руҳда қарайди, ўз имко-
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
110
ниятларини ҳам паст баҳолайди, бировлар билан кам мулоқотга ки-
ришади, давраларда суҳбатга ара лашмай жим ўтиришни хуш кўради.
У, одатда, кўча-кўйларга чиқмай уйда ўтиришни афзал кў ради, ғала-
ғовур ва шовқинли жойлардан четроқ юради, ёлғизликни ёқтиради.
Бундай одамни ўт роқ ҳаёт кечирувчи деб аташ мумкин. Бироқ у би лан
яқинлашишга интилганларни ҳурмат қила ди, унга бўйсунишга ҳам тай-
ёр туради, ҳаққоний дўстликнинг қадрига етади. Тўғрилик ва ҳақиқат-
гўйликка интилса-да, ўз фикрини баён қилишда анча суст бўлади.
Еттинчи тоифа. «Хавотирли шахс»
Бу тоифага кирувчи шахс бировлар билан дарров мулоқотга ки-
ришиб кета олмайди, доимо хавотирда юради, қўрқоқ ва уқувсиз
бўлади, ўзига ишонмайди. Қоронғиликдан, уйда ёлғиз қолишдан ва
ҳайвонлардан қўрқади. Ўз тенгдошларига қў шилиб кета олмайди, улар-
дан ўзини четга олади, шовқинли, ўйин-кулгили жойларни ёқтирмайди,
мабодо бундай жойларда пайдо бўлиб қолса, уялиб, четда томоша-
бин бўлиб туради. Агар унинг меҳнат ёки ўқув фаолиятини кимдир
текширмоқчи бўлса ёки бирор бир фандан имтиҳон топширишга тўғри
келса, бундай ҳолатларни жуда оғир қабул қилади, ўзига ишончсизли-
ги янада кучаяди, безов талана бошлайди. Агар қайсидир масала бўйича
нутқ сўзлаш керак бўлса ёки аудиторияда маълумот бериш зарурати
туғилса, уялиб, қаттиқ терга ботади. Шу боис у ўз хоҳиши билан ҳеч
қачон минбарга чиқмайди. Катталар ҳимоясига ўзини жон деб отади,
бироқ уларнинг узундан-узоқ панд-насиҳатлари унинг жонига тегади.
Бундай пайтларда ўзининг уқувсизлигини сезиб туради ва уятчанли-
гидан азият чекади. Шундай бўлса-да, ўзини-ўзи юпатиб юради, шун-
дайлигидан баъзан сиқилади ва йиғлаб ҳам олади. Унда бурчга садоқат,
масъулият ҳисси, юқори даражадаги ахлоқ ва одоб тамойиллари анча
эрта шаклланади. Ўзида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш
учун қудрати етадиган ишлар билан шуғулланишга интилади ва ўша
ерда ўз имкониятларини тўла очишга ҳаракат қилади.
Болалик пайтидан мавжуд бўлган уятчанлиги ва тортинчоқлиги са-
бабли катта бўлганда ҳам ўзи хоҳлаган одамлар билан тезда мулоқотга
киришиб кета олмайди. Кўп гап кўтара олмайди, агар уни ноҳақ айб-
лашса, ўзини ҳимоя қила олмайди, ўша ерда кучлироқ одамнинг
ҳимоясини хоҳлаб қолади ва унинг ҳар қандай топшириғини бажариш-
га шай туради. Бундай шахс билан дўстона муно сабатларни бошлаш
ҳам осон. Атрофдагилар би лан жанжалли воқеаларга кам аралашади,
агар келишмовчиликлар орасига тушиб қолса, пассив иштирокчига
айланади, холос. Ҳар ҳолда у ўз имко ният ларини танқидий баҳолай
олади, хулқ-атворидаги камчиликларни ўзи ҳам билади. Уни меҳр из-
ловчи шахс деб аташ мумкин. Улар ўзларини ўзлари ҳимоя қила ол-
АСАБ ВА РУҲИЯТ
111
маганликлари сабабли ҳамкасблари томонидан кулгили воқеаларнинг
қаҳрамонларига айланиб қолишади. Шу боис, қандайдир ножўя воқеа
юз берса, осонликча унинг бўйнига ағдаришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |