Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Касаллик қандай намоён бўлади?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Касаллик қандай намоён бўлади? Доимий ку ча йиб турувчи 
бош оғриқлар, кўз соққасининг лў қил лаб оғриши, энгашганда бош 
оғриғининг куча йи ши, энсанинг тортиб оғриши асо сий белгилардир. 
Кейинчалик хотира бузилиш ла ри, ўта жаҳлдорлик, уйқу бузилишлари, 
кўп тер лаш, умумий ҳолсизлик каби белгилар қўшила ди. Бу касалликда 
миянинг ички босими ҳам ошади.
Қандай даволаш керак? Авваламбор, ташхисни малакали невро-
патолог ёрдамида аниқлаб олиш зарур. Чунки доимий бош оғриқлар 
ҳар доим ҳам лептоменингит сабабли рўй беравермайди. 
Агар беморда ҳақиқатан ҳам ушбу касаллик аниқланса, у ҳолда 
беморга 3 босқичли даволаш муолажалари тайинланади. Уни қай 
тарзда ўтказишни невро патолог индивидуал тарзда ҳал қилади.
ЎЗ ШАХСИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?
Леонгард бўйича шахснинг 10 тоифаси
Биринчи тоифа. «Намойишкор шахс»
Бу тоифага мансуб шахс нинг хулқ-атворида намойишкорлик дои-
мо сезилиб туради, у барча хатти-ҳаракатларни намойишкорона ба-
жаришни хуш кў ра ди. Атрофдагилар билан тез ва осонликча муло қот-
га киришади, ишчан ва ҳаракатчан бўлади. Хий ла ва найрангга уста, 
ёлғон гапиришга мо йил, олифта ва хаёлпараст, ўз шахсини бўрттириб 
кўрсатувчи бўлади. Мақтовталаб ва манман бу шахс ҳар қандай ишга 
таваккал қилиб, қўл уриб кўради, раҳбарликка, атрофдагиларнинг эъ-
тиборида бў лиш га интилиб яшайди. Одамлар билан тез тил топишиб 
кетади, ҳар қандай вазиятга тез мослашиб олади, агар унинг хатти-
ҳаракатлари атрофдагилар томонидан тан олинмаса ёки унга эътибор 
қилинмаса, унинг кайфияти тез бузилади ва суҳбатни бошқа йўналишга 
ўзгартириб юборади. 
Мана шундай пайтларда ўз фойдасига жанжалли вазиятларни юза-
га келтиришга уриниб кўради ва бунга эришади ҳам. Бундай шахс до-
имо диққат-эътиборда бўлишни хоҳлайди, мақтовга чанқоқ бўлади, 
агар атрофдагилар уни мақтамаса, у ўзини мақтай бошлайди, ёнида-
ги суҳбатдошини ҳайратда қолдирадиган уйдирмалар ўйлаб топади, 
ўзининг сўзамоллигидан фахрланиб юради. Унинг олдида бировни 
мақташнинг фойдаси йўқ. Чунки бу унинг кайфиятини тушириб юбо-
ради, бундай пайтларда у суҳбатни яна ўз фойдасига буришга интилиб 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
107
кўради ёки диалогни тўхтатиб қўя қолади.
Мабодо у билан аввал оғирроқ вазиятлар рўй берган бўлса, суҳбат 
чоғида бу воқеани бўрттириб сўзлаб беради, атрофдагиларда унга нис-
батан ҳам дардлик ва ачиниш ҳиссини пайдо қилишга уриниб кўради. 
Агар унинг сўзларига эътибор қилин маса, тез жаҳли чиқади, бироқ 
буни сездирмасликка ҳаракат қилади. У доимо атрофида одамларни 
тўплаб ваъзхонлик қилишни, жамоа га етакчилик қилишни ёқтиради 
ва ўзи алоҳида кўзга ташланиб туришни истайди. У ёлғизликни хуш 
кўрмайди ва доимо мансабга интилади. Унинг ички туйғуларини рўёбга 
чиқарувчи, ўзини кўз-кўз қилишга катта имкониятлар яратиб берувчи 
ягона вазият – бу мансаб. Шу боис қандай бўлмасин, у бирор-бир ман-
сабни эгаллашни орзу қилиб яшайди. Аслида унинг хатти-ҳаракатлари 
доимо ҳам ҳақиқатга мос келавермайди. Агар кичикроқ бир фавқулодда 
вазият юзага келса, жамоани йиғиб, жуда катта шов-шув кўтаради, 
йиғин пайтида атайлаб зиддиятли вазият яратади, жамоа аъзола-
ри ичидан айбдорни излай бошлайди, топа олмаса, бировни бировга 
тўқнаштириб, айбдорни топиб олади ва унинг обрўсини ҳамманинг ол-
дида ерга уради, ўзини эса четга олади. Жанжални ҳам ўз фойдасига 
ҳал қилиб, вазиятдан «қаҳрамон» бўлиб чиқишга уринади ва аксарият 
ҳолларда бунга эришади ҳам.
Унда сиқиб чиқариш хусусияти (психоанализда Фрейд томонидан 
таклиф қилинган «сиқиб чиқа риш» атамаси бор) кучли бўлади, яъни 
у ўзига ёқмаган воқеа ва ҳодисалар тафсилотини хотирасидан ўчириб 
ташлаш қобилиятига эга. Ёлғон гапириш бундай шахс учун одатий 
ҳолдир: унинг ҳаёт тарзида ёлғон ва ҳақиқатлар шу даражада чалкашиб 
кетадики, кейинчалик гапирган гапларининг қайси бири ёлғону, қайси 
бири ҳақиқатлигини ўзи ҳам англай олмай қолади. Шу боис кейинча-
лик унга бўлиб ўтган воқеалар айтиб берилса, эслай олмайди, бироқ 
ҳақиқатан ҳам эслай олмаяптими ёки эслашни хоҳламаяптими, билиб 
олиш ўта мушкул. Бундай одамларни псевдолог, яъни ёлғончи деб ҳам 
аташади. Шу аснода уларнинг фикрлаш доираси кенглигини алоҳида 
таъкидлаб ўтиш лозим. Улар баъзан инсон ҳайратда қоладиган ишларга 
таваккал қилиб қўл уришади ва ишчанлик қобилияти юқорилиги учун 
анча ютуқларга эришишади ҳам.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish