Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


«Депрессия» ташхиси қандай аниқланади?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 «Депрессия» ташхиси қандай аниқланади?
Депрессия аксарият ҳолларда бемор томони дан ҳам, яқинлари томо-
нидан ҳам, баъзан врач лар томонидан ҳам ёмон хулқ-атворнинг бир 
кў ри ниши сифатида қабул қилинади ва шу сабаб ларга кўра, вақтида 
аниқланмай қолади. Психо соматик бузилишлар билан намоён бўлувчи 
деп рессия ҳам ўз вақтида аниқланмайди ва «ички касал ликлар» 
ташхиси қўйилади. Депрессия фа қат кайфиятнинг тушиши билан 
боғлиқ бўлган ҳолат эмас, балки бир нечта симптомлардан иборат 
касаллик. Бу касалликни эрта аниқлаш ва даволаш муолажаларини эрта 
бошлаш беморнинг депрессиядан тезда чиқиб кетишига ёрдам беради. 
Депресcия ташхисини қўйиш учун қуйидаги 3 та симптомнинг 
уч ҳафтадан ошиқ давом этиши ҳам етарли. Булар – кайфиятнинг 
пасайиши, фикрлар карахтлиги ва ҳаракатга бўлган интилиш нинг 
йўқолиши. 

 Депрессиядан қандай қутулиш мумкин?
Депрессияни даволашда дори-дармонлар ва психотерапевтик 
суҳбатлар қўлланилади. Бу иккала даволаш усули биргаликда олиб 
борилса, самараси юқори бўлади. Дорилар билан даволашдан олдин 
ўтказилган психотерапия даволаниш жараёни ни енгиллаштирса, ундан 
сўнг ўтказилган психо терапия эса депрессия қайталанишининг олдини 
олади. Бугунги кунда депрессияни даволаш жараё нида қўлланиладиган 
психотерапевтик усуллар жуда кўп бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақида 
тўхталиб ўтамиз.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
73

 Депрессияни психоналитиклар даволайдими?
Депрессия негизида ички зиддиятлар йиғин диси ётади: шахс бир 
томондан бировларга қарам бўлишни хоҳламайди, иккинчи томондан 
бошқалар уни эътироф этишини, қўллаб-қувватлашини истай-
ди. Албатта, ушбу бир-бирига зид ҳолатлар доимий қониқмаслик 
ҳиссини юзага келтиради, яъни бошқаларга нисбатан қаҳр-ғазаб ва 
хафагарчилик шахснинг ички дунёсини қамраб олади. Шу аснода 
шахснинг ўзи эса бошқаларнинг наздида меҳрибон, одамови ва ажойиб 
инсон сифатида тан олинишни хоҳлайди. Мана шу истакларнинг 
рўёбга чиқмаслиги депрессия шаклланишига туртки бўлади. Эътироф 
этилмаган ҳар бир хоҳиш ва истак йиллар мобайнида онг остида қўним 
топади ва улар йиғилган сайин ички зиддиятлар кучая боради. Бундай 
пайтларда депрессия шаклланиши учун кучли стресснинг ўзи кифоя. 
Сурункали тарзда шаклланадиган депрессия эса доимий руҳий-ҳиссий 
зўриқишлар таъсири остида ривожланади.
Психоналитик терапиянинг асосий мақсади – депрессия касаллигига 
чалинган беморда ички зиддиятларни тўла очиб ташлашдан иборат. Бу 
терапия, албатта, индивидуал тарзда олиб борилади ва ҳар бир беморда 
ички зиддиятлар сабабини очишга қаратилган бўлади. Психоналитик 
терапия беморда катарсис, яъни руҳий покланишга эриши л гунга қадар 
ўтказилади. Ижобий натижага бир неча кун ичида эришиш мумкин, 
баъзан эса бу жараён бир неча ойга чўзилади. 


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish